Мактабда кун тартибда белгиланган маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳамда машғулотлар белгиланган вақтларда амалга оширилди
Download 8.79 Kb.
|
Қишки таътил маълумотнома
Жиззах вилояти Бахмал тумани 56-умумий ўрта таълим мактабида 2020-2021 ўқув йилининг қишки таътил даврида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш, уларни “оммавий маданият”нинг турли салбий таъсирлардан ишончли ҳимоя қилиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини, соғлом турмуш тарзини, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилган ишлар ХИСОБОТИ Қишки таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар мактабда ташкил этиладиган барча маданий-маърифий ва спорт тадбирларига жалб этилди. Мазкур тадбирлар ва барча машғулотлар ўқувчилар учун бепул амалга оширилди. “Баркамол авлод” болалар марказлари ва Ахборот-ресурс марказлари, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳудудий бўлимлари томонидан мактабда тўгарак машғулотлари, китобхонлик ва спорт тадбирлари ўтказилди. “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан мактабда тўгараклар ташкил этилиши билан бир қаторда Марказларда тўгарак машғулотлари жадвалида кўзда тутилган машғулотлар ҳам олиб борилди. Мактабда кун тартибда белгиланган маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳамда машғулотлар белгиланган вақтларда амалга оширилди. Мактаб раҳбарлари кун тартиби ва ҳафталик дастурда белгиланган тадбирлар ва машғулотларни бир-бирига мувофиқ равишда амалга оширилишини доимий таъминлаб боришди. Ёшлар иттифоки етакчиси мазкур тадбирларни амалга оширишда педагог ходимларни жамоатчилик асосида жалб этди. Бунинг учун, аввало педагогик жамоага, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фаолларига, ўқувчиларнинг ота-оналарига жорий йилнинг 25 декабрь куни “Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар учун ўтказиладиган қишки таътилни ўтказиш тавсияси”нинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари олиб борилди. Тавсияга мувофиқ белгиланган маданий-маърифий, спорт тадбирлари ва машғулотлар маҳалла фуқаролар йиғинлари Бахмал туман ёшлар иттифоки бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилди. Мактаб директори: А.Тўраев Download 8.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling