Малакавий педагогик амалиёти бўйича амалиёт раҳбарининг


Download 71.23 Kb.
Sana12.05.2022
Hajmi71.23 Kb.
#667561
Bog'liq
Amaliyot hujjati (2)
1-seminar, 3-seminar, 7-seminar, 1-2-seminar, 3228 28.03.2020, 3228 28.03.2020, 1-amaliy mashgulot1, 1-amaliy mashgulot1, 1-amaliy mashgulot1, virtual borliq ozbekiston milliy manfaatlarini internetda himoya qilishning siyosiy huquqiy asoslari, Converted 1609821055435, men.testlar(1), 002.GLUSHKOV, Лавозими, 1 lab dasturlash Raximov

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Ижтимоий фанлар кафедраси Миллий ғоя,маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши II -босқич талабалари
малакавий педагогик амалиёти бўйича амалиёт раҳбарининг

Х И С О Б О Т И

2020-2021 ўқув йилининг 19 апрелдан 17 майгача бўлган муддатда Миллий ғоя,маънавият асослари ва ҳуқуқ таълимич II-босқич талабаларининг педагогик амалиёти бўлиб ўтди. Кафедрада Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълим ва Мактабгача таълим вазирликларининг 2019 йил 5 мартдаги 10-қ/қ-13-4-сон қарори иловасида келтирилган Педагогика таълим соҳаси талабаларининг малакавий педагогик амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисида муваққат Низомга мувофиқ амалиёт дастури, услубий кўрсатмалар тасдиқланган. Ўқув режага институт ректорининг 2020 йил 24 ноябрдаги № 03-352-сон буйруғи билан талабалар малакавий амалиёт даврини бошлаган. Битирувчи талабаларнинг барчаси ўзлари яшаб турган туманлардаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабларига амалиётга жалб қилинган, уч томонлама шартномалар имзоланган, амалиёт раҳбарлари белгиланган (жадвал илова қилинади).


Мазкур амалиёт дастури ва кўрсатмаларда таълим турлари учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш ишининг ажралмас қисми эканлиги, талабаларнинг касбий кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи педагогик жараёнлиги сабабли амалиётчи талаба ҳам, амалиёт раҳбарлари хам жиддий эътибор қаратиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Амалиётчи талабалар малакавий педагогик амалиёт даврида ўқув-тарбия жараёнининг барча томонларини таҳлил қилиши ва бу амалиёт умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлариларида амалга оширилади. Амалиёт даврида амалиётчи-талабалар амалиёт ўтаётган таълим муассасасида шарт-шароит ва ички тартиб қоидаларига мослашиш, педагогик жамоа билан яқиндан танишиш имкониятига эга ва ОТМни тамомлагандан кейин иш билан таъминланиши назарда тутилади.
Бириктирилган амалиётчи - талабалар рўйхати:
1. Норбоева Дилноза. Тошкент вилояти Чирчиқ шахар 3-умумий ўрта таълим мактабида амалиёт ўтади. Мактабда бириктирилган амалиёт раҳбари Мухиддинов Улуғбек
2. Исмоилов Кабиржон. Тошкент вилояти Бўка тумани 14-умумий ўрта таълим мактабида амалиёт ўтади. Мактабда бириктирилган амалиёт раҳбари Н.Эргашова
3. Султонов Маҳмуд. Хоразм вилояти ҚўшкЎпир тумани 1 сон айрим фанларчуқур ўрганиладиган мкатаб-интернатида амалиёт ўтади. Мактабда бириктирилган амалиёт раҳбари Д.Абдуллаева.
4. Маткомилов Ғанишер. Тошкент вилояти Бекабод тумани 2-умумий умумий ўрта таълим мактабида амалиёт ўтади, мактабда бириктирилган амалиёт рахбари И.Аҳмедов, амалиётчи-талаба мактабдаги 5-10 синф ўқувчиларига бириктирилган.
5. Вохидов Зиёджон. Фарғона вилояти Фуркат тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида амалиёт ўтади. Мактабда бириктирилган амалиёт раҳбари Мамажонова Гулмира.
6. Тўхтамуродов Рўзибой. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани 52-умумий ўрта таълим мактабида амалиёт ўтади. Мактабда бириктирилган амалиёт раҳбари Рахмонқулова Нилуфар.

Амалиёт даврида амалиётчи-талабаларнинг эътибор қаратиши лозим бўлган жихатлари айтиб ўтилди. Топшириқлар, кўрсатмалар, тартиб-қоидалар билан таништирилди. Хафтанинг хар пайшанбасида талабалар институтга кафедрадан бириктирилган амалиёт раҳбари билан амалиёт давридаги холатлар, муаммолар билан таништириб борди. Амалиёт ўтаганлиги тўғрисидаги асосларни, кундалик, хисобот ёзиш билан шуғулланди.


Амалиёт раҳбари сифатида талабаларга амалиёт даврлари айтиб ўтилган бўлиб, амалиёт даври бевосита 3 босқичда олиб борилди.
Тайёрлов босқичида амалиётчи-талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилади. амалиётчи-талабалар МПА режа-жадвали ва дастури билан танишди, унинг мақсади, вазифалари ва мазмунига тааллуқли кўрсатмалар ҳамда меъёрий ҳужжатларни олди, амалиётчи-талаба томонидан бажариладиган ишлар ва уларни МПА кундалигида қайд этиб бориш тартиблари билан таништирилди. МПАни ўташ бўйича амалий машғулотларда қатнашди. Амалиётчи-талабалар қабул қилувчи муассасага етиб боргандан сўнг МПАни ўташнинг дастлабки кунларида қабул қилувчи муассасанинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишди.
Амалиётнинг асосий босқичида амалиётчи-талаба МПА режа-жадвали ва дастурида кўрсатиб ўтилган ишларни бевосита мактабларда бажариб борди.
Якуний босқичида талабалар томонидан МПА дастури бўйича ҳисобот тайёрлади, амалиёт ўтаганлиги бўйича тайёрланган хисобот ҳимояси ўтказилди, амалиётни ўташ жараёнида бажарилган ишларнинг натижалари таҳлил қилинди ва баҳоланди.
Амалиётчи-талабанинг ўтаган амалиёт даври ва тайёрланган хисоботи таҳлил қилинди.
Амалиётчи-талаба амалиёт давомида унга бириктирилган синфлар, фанлар билан танишди. Жумладан, Норбоева Дилноза мактабдаги 5-9 синфларнинг Тарбия фани дарслари билан танишди, бир қатор тарбия фани ўқитувчиларининг машғулотларига кириб, тажриба орттирди, таҳлил қилди, аҳамиятли томонларини ўрганиб чиқди. Мактаб раҳбарияти келгусида талабани шу муассасада асосий штат бирлигида ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш истаги борлигини билдирди. Амалиётчи-талабанинг машғулотлар олиб бориши таҳлил қилинди, талаба машғулот давомида фикрлари равонлиги, ўқувчилар диққатини жалб қила олиши, инновацион педагогик технологиялардн самарали фойдалана олиши билан машғулотни яхши ташкил қилишга эришди. Мактабдаги амалиёт раҳбари Мухиддинов Улуғбек хам ўқитувчи-талаба ҳақидаги яхши фикрлар билдирди. Амалиётчи-талабанинг амалиёт давридаги дарс машғулотлари ижобий баҳоланди.
Кейинги амалиётчи-талаба Исмоилов Кабиржон умумий ўрта таълим мактабидаги 5-8 синфлар билан кўпроқ шуғулланди. Талабага мактаб томонидан бириктирилган амалиёт раҳбари Н.Эргашова билан хамкорликда ишланди. Мактаб амалиёт раҳбари талабани дарс ўтишдаги юзага келадиган муаммоларни бартараф қилишда катта ёрдам кўрсатди.Талаба амалиётнинг дастлабки бошланиш босқичида тажрибали мактаб ўқитувчиларининг дарс машғулотларини кузатди, тахлил қилди, тажриба орттирди. Амалиётнинг асосий босқичида талаба ўзига бириктирилган синфларда амалиёт раҳбарлари назоратида синов дарслари ўта бошлади. У дарс машғулотларини янги педагогик технологиялар асосида, интерфаол усуллардан, ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил қилди. Мавзуларга мос тарқатма материаллар, дидактик материаллар тайёрланди. Машғулотни олиб боришда зарур бўладиган меъёрий хужжатларни тайёрлашни ўрганди. Синф журналларини юритиш қоидалари билан танишди. Машуғулот олиб бориш босқичларига риоя қилган ҳолда дарсни самарадор ташкил қилишга муваффақ бўлди. Амалиётчининг дарс машғулотлари бир неча ўқитувчилар томонидан ижобий баҳоланди.
Султонов Маҳмуд 1-сон мактаб-интереатдаги 5-9 синфларга бириктирилди, шу гурухга Тарбия ва Ҳуқуқ фанларидан дарс машғулотлари олиб борилди. Машғулотда инновацион технологиялардан фойдаланилганлиги, ўқувчиларнинг фаол иштирок этганлиги дарс самарадорлигини белгилаб берди. Талаба томонидан очиқ дарс машғулотлари ташкил қилинди, “Домино”, кластер, блиц-сўров каби интерфаол методлардан, “Нилуфар гули”, “ВЕЕН диаграммаси” каби график органайзерлардан фойдаланилди.
Амалиётчи-талаба Маткомилов Ғанишер амалиёт даврида мактаб ўқитувчиларининг дарс машғулотларини таҳлил қилди, тажриба орттирди, даср машғулотига керак бўладиган меъёрий хужжатлар билан танишди, дидактик материаллар тайёрлашда иштирок этди, синф журнали, синф рахбари томонидан юритиладиган хужжатларни тайёрлашни ўрганди. Маткомилов Ғанишер томонидан олиб борилган синов дарсларида (6-синф, Тарбия фани) талаба бир қатор методлардан фойдаланган ҳолда олиб борилди, лекин амалиётчи талаба дарс вакти таксимотини тўғри йўлга қўймаганлиги сабабли янги мавзуни мустахкамлашга вакт етмади, талаба синфдаги ўқувчиларни барчаси билан ишлашда қийналганлиги сезилди.
Амалиётчи-талабалар амалиёт даврида мактабда бўлиб ўтган барча тадбирларда, давра сухбатларида қатнашиб борди. Шу билан бир қаторда талабаларнинг ўзлари томонидан ҳам иқтидорли ўқувчилар иштирокида бир қатор тадбирлар ташкил қилинди.
Норбоева Дилноза томонидан бир қатор тадбирлар ташкил қилинди. Жумладан, “Фан ойлиги” доирасида қизиқарли викториналар ташкил қилиб, ўқувчиларнинг Ҳуқуқ фанларига бўлган қизиқишларини ортишига эришилди.
Исмоилов Кабиржон фаоллигида ташкил қилинган “Конституция – бахтимиз пойдевори” номли тадбирга 7-9 синф ўқувчилари иштирок этди, тадбир ўқувчиларнинг таълим ва тарбия жиҳатлари уйғун ҳолатда ташкил қилинганлиги билан аҳамиятлидир.
Бундан ташқари амалиётчи-талабалар томонидан “Касблар олами” мавзусида дарс соати ҳам ташкил қилинди. Бу қўшимча дарс соати орқали амалиётчи-талабалар ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига йўналтириш, тўғри касб танлаш бўйича тавсиялар бериб ўтди. Ўқувчиларга келажакда касбни танлашда ёрдам бериш, ўқувчи шахсининг касбий ҳуқуқий маданиятини тарбиялаш, фуқаролик позициясини шакллантиришнинг қанчалик аҳамиятли эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Вохидов Зиёджон 3-умумтаълим мактабидаги 5-11 синфларга бириктирилди, шу гурухга Тарбия ва Ҳуқуқ фанларидан дарс машғулотлари олиб борилди. Машғулотда инновацион технологиялардан фойдаланилганлиги, ўқувчиларнинг фаол иштирок этганлиги дарс самарадорлигини белгилаб берди. Талаба томонидан очиқ дарс машғулотлари ташкил қилинди ва турли хил методлардан кенг фойдаланилди.
Тўхтамуродов Рўзибой 52 - умумтаълим мактабидаги 5-8-11 синфларга бириктирилди, шу гурухга Тарбия ва Ҳуқуқ фанларидан дарс машғулотлари олиб борилди. Машғулотда инновацион технологиялардан фойдаланилганлиги, ўқувчиларнинг фаол иштирок этганлиги дарс самарадорлигини белгилаб берди. Талаба томонидан очиқ дарс машғулотлари ташкил қилинди ва турли хил методлардан кенг фойдаланилди.

Амалиётчи талаба амалиёт даврида синфдан ташқари ишларнинг олиб борилиши билан танишди. Тухтаев Сардор 8-синфларнинг иқтидорли ўқувчиларидан иборат ўқувчилари билан қўшимча синфдан ташқари машғулотлар ташкил қилди, ўқувчиларни хариталар билан ишлашга ўргатди, тарихий тасаввурни ривожлантиришга хизмат қиладиган аудио ва визуал материллар билан ишлади.


Амалиётчи-талабалар ота-оналар билан ишлаш механизлари билан танишди, амалиётраҳбарлари билан бир неча марта ота-оналар билан сухбат ташкил қилинди, синф раҳбарига хос бўлган кўникмалар такомиллашишига урғу берилди.
Амалиётчи талаба амалиёт даврида синфдан ташқари ишларнинг олиб борилиши билан танишди. Ўктамов Шохрух 9-синфларнинг иқтидорли ўқувчиларидан иборат ўқувчилари билан қўшимча синфдан ташқари машғулотлар ташкил қилди, ўқувчиларни хариталар билан ишлашга ўргатди, тарихий тасаввурни ривожлантиришга хизмат қиладиган аудио ва визуал материллар билан ишлади.
Амалиётчи-талабалар Норбоева Дилноза (90 балл), Исмоилов Кабиржон (88 балл), Султонов Маҳмуд (90 балл) ҳамда Маткомилов Ғанишер (70 балл),Тухтаев Сардор(69) Тўхтамуродов Рўзибой(85) лар малакавий педагогик амалиётни муваффақиятли ўтади.

Амалиёт раҳбари: Р.Ҳожиев
Download 71.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling