Манқа лот. Malleus; ингл. Glanders


Download 100.99 Kb.
bet1/3
Sana17.05.2022
Hajmi100.99 Kb.
#675699
  1   2   3
Bog'liq
MANQA KASALLIGI.2021
BIOLOGIYA KARANTIN 8

Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети 4-босқич 408 - гурух талабаси Хамдамов Шарифжоннинг Эпизоотология фанидан тақдимоти Мавзу: Манқа касаллиги

Манқа (лот. - Malleus; ингл. – Glanders; русча - сап) - сурункали кечувчи инфекцион касаллик бўлиб, ўпкада, бурун шиллиқ пардаларида, тананинг кўп жойлари терисида парчаланишга мойил ва йирингли яраларга айланувчи махсус тугунчаларни пайдо бўлиши билан характерланади.

. Тарихий маълумот. Касалликнинг клиник белгиларини 1- марта Аристотель эрамиздан 4 аср олдин ёзиб қолдирган. 1882 йилда Лёффлер ва Шютц манқа билан касалланган отдан қўзғатувчи ажратган. Гелман ва Калнинг 1891 йилда қўзғатувчидан маллеин (аллерген) яратган ва у ҳозир ҳам ишлатилади. 1907 й. Шютц ва Шуберт диагностика учун комплиментни боғлаш реакциясини (КБР) тавсия этган. 20 - асрнинг 40- йилларигача манқа отлар орасида дунёнинг кўпгина мамлакатлари ҳудудларида кенг тарқалган. Ҳозирги вақтда фақатгина Осиё ва Африка қитъаларининг айрим мамлакатлари ҳудудида расман қайд этилади. Собиқ Иттифоқ ҳудудида ушбу касаллик 1940 йилда расман йўқотилган

  • Қўзғатувчиси. Burkholderia mallei – грам манфий-, ҳаракатсиз, спора ва капсула ҳосил қилмайдиган, тўғри, ё озроқ букилган, учлари буралган, узунлиги 1-5 мкм, эни 0,3- 0,8 мкм бактерия. Барча анилин бўёқлар билан бўялади. Суртмада бактериялар занжир ё ипсимон жойлашади. Улар Леффлер синькаси ва Гимза Романовский бўёғи билан бўялади. Бактерия аэроб, одатий 1-5% глицерин қўшилган суюқ, қаттиқ озуқа муҳитларида 370 С да ўсади. Картофелли муҳитда ушбу бактерия макка донидек сариққўнғир-жигар рангли шиллиқ асалга ўхшаш колония ҳосил қилади. Бу ҳолат ушбу қўзғатувчини бошқа бактериялардан фарқлашда дифференциал аҳамияти катта.

Эпизоотологик маълумотлар. Касалликка тоқ туёқли от, эшак, хачир мойил. Туя ва одам ҳам кам касалланади. Шер, йўлбарс, силовсин, леопард, айиқ ҳам мойил. Экспериментда қўй, эчки, ит, бўрини зарарлаш мумкин. Манқа илгариги даврларда кўпгина мамлакатларда эпизоотия ҳолида учраган. Ҳозир айрим Осиё ва Африка мамлакатларида учрайди холос. Лаборатория ҳайвонларидан: дала сичқони, мушук 10-14 кунда ўткир касалликдан ўлади. Касаллик қўзғатувчи манбаи бўлиб, касал ҳайвонлар ҳисобланади. Қўзғатувчи бурундан ва яралардан оққан шиллиқ ва йиринг билан ажралади.

  • Эпизоотологик маълумотлар. Касалликка тоқ туёқли от, эшак, хачир мойил. Туя ва одам ҳам кам касалланади. Шер, йўлбарс, силовсин, леопард, айиқ ҳам мойил. Экспериментда қўй, эчки, ит, бўрини зарарлаш мумкин. Манқа илгариги даврларда кўпгина мамлакатларда эпизоотия ҳолида учраган. Ҳозир айрим Осиё ва Африка мамлакатларида учрайди холос. Лаборатория ҳайвонларидан: дала сичқони, мушук 10-14 кунда ўткир касалликдан ўлади. Касаллик қўзғатувчи манбаи бўлиб, касал ҳайвонлар ҳисобланади. Қўзғатувчи бурундан ва яралардан оққан шиллиқ ва йиринг билан ажралади.

Download 100.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling