Маънавият (арабча «маънавият»-маънолар мажмуи) кишиларнинг фалсафий, ху


Download 51.5 Kb.
bet1/2
Sana29.06.2022
Hajmi51.5 Kb.
#781241
  1   2
Bog'liq
МАЪНАВИЯТ
10-дарс, xorijiy til, Taekwondo, berg, bayroq, madhiya, prezident, VPN (Virtual Personal Network) dasturlari, Sanoq sistemalarida arifmetik amallar, SANOQ SISTEMALARIDA ARIFMETIK, тема 17, тема 19, Fizika-8-sinf-rus, 01-02-2-926, ON savollari Fizika matematika, Muhammad Yusuf, 2 5426882935900870111, Мактаблар учун Синф раҳбарлик дафтари 2020 2021

МАЪНАВИЯТ (арабча «маънавият»-маънолар мажмуи)— кишиларнинг фалсафий, хуқуқий, эстетик, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи. Маънавият мафкура, тафаккур тушунчаларига яқин ва улар бир-бирларини тақозо этади.
Одамзод пайдо бўлиб, кўп мингйиллик тараққиёт жараёнида ўзини ўраб олган табиатни, турли ходисалар, воқеалар, хаётий жараёнларни кузатган, уларнинг сабаблари ва қонуниятлари тўғрисида мушоҳада қилган, турли тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилиб келган. Маънавият инсоннинг бутун умри давомида унинг кучига куч қўшадиган, идрок ва ақл-заковатини кенгайтирадиган ва мустахкамлайдиган воситадир. Маънавият ва маънавий бойликлар, қадриятлар давлатнинг, халқнинг, миллатнинг, жамиятнинг, айрим шахсларнинг бебахо ҳазинаси ва тараққиёт манбаидир. Мустақиллик туфайли ўзбек халқининг кўп асрлик бой тарихий, илмий, маданий ва диний меросини ўрганиш, ундан халқнинг умумий ва бебаҳо мулки сифатида фойдаланишга кенг йўл очилди. «Маъна­вият — инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди», деб таъкидлайди Ўзбекистан Республикаси Прези­денти И.А. Каримов.
Мустақиллик даври миллий истиқлол маънавиятини тиклаш ва ривожлантириш, миллий тил ва маданиятни тараққий эттириш, миллий ўз-ўзини англаш, миллий хис-туйғуларни, ғурурни, ватанпарварликни ўстириш ва мустахкамлаш билан боғлиқдир. Мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёти жамият аъзоларининг, ҳар бир шахс ва айниқса, ёшларнинг маънавий камолоти, истиқлол МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР — миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга эга жиҳатлар, хусусиятлар, моддий ва маънавий бойликлар. Миллий қадриятлари бўлмаган миллат ёки элат йўқ Миллат — миллий қадриятларнинг сохиби; миллатнинг таназзули — миллий қадриятларнинг таназзулидир. Мил­лий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, келажаги, уни ташкил этган авлодлар, ижтимоий қатламлар, миллий онг, тил, маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши туфайли мил­лий қадриятларга эътибор кучайди. Негаки, миллий қадриятлар мамлакатимиз мустақиллигини мустахкамлайдиган маънавий асослардан биридир. Халқимизнинг асрлардан-асрларга мерос қолиб келаётган миллий қадриятлари узоқ тарихий жараёнда шаклланган. Уларни ўтмиши 3 минг йилдан ортиқ даврни ўзида мужассамлаштирган Ўрта Осиё цивилизацияси яратди. Бизнинг миллий қадриятларимиз ана шу цивилизацияга хос жиҳатлар билан, яъни тугалган макон ва она юртга эҳтиром, авлодлар хотирасига садоқат, катталарга ҳурмат, муомалада мулозамат, ҳаё, андиша кабиларнинг устуворлиги билан ҳам характерла-нади.
Миллий қадриятларимизда жаҳоннинг бошка халкла-рига ухшамайдиган урф-одатлар, расм-русумлар, маро-симлар ва анъаналар хам бор. Маълумки, қадриятлар му-айян шароитларда шаклланади. Шу сабабли, улар маҳаллий, миллий, минтақавий шаклларда ва мазмунда мавжуд бўлади. Махаллий қадриятларнинг энг етуклари ва умуммиллий манфаатларга мослари аста-секин сараланиб, умуммиллий даражага кўтарилади. Миллий муҳит қадри-ятларни яратиш ва саралашнинг асосий манбасидир: у маҳаллий кдцриятларнинг энг яхшиларини уз даражасига кутаради ва уларни вояга етказиб, жахрн миқёсига олиб чиқади ва, аксинча, умуминсоний қадриятларни узидаги ҳар бир кишининг бойлигига айлантиради.

Download 51.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling