“маънавият ва маърифат хонаси”ни жиҳозланиши тошкент 2019
Download 0.74 Mb.
|
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИ
“МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИ”НИ ЖИҲОЗЛАНИШИТошкент - 2019РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ “МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИ”НИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД: Ташкилотдаги раҳбар, ишчи-ходимларни маънавий дунёсини бойитиш, уларни бир ғоя атрофида бирлаштириш, юртимизда ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, аждодларимиз руҳига, илмий меросига ҳурматни шакллантириш ҳамда маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориш.
“Маънавият ва маърифат хонаси”нинг вазифаси: “Маънавият ва маърифат хона”лари ҳар бир ташкилот ва корхоналарнинг юзи бўлиб, жамоанинг ҳар бир аъзоси у ердан маънавий озиқ оладиган маскан бўлиши зарур. Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ташкилот, муассасада “Маънавият ва маърифат хонаси” бўлиши шарт. “Маънавият ва маърифат хонаси” кириш эшигининг ўнг ёки чап ёнига “Маънавият ва маърифат хонаси” деган ёзув ўрнатилади ва танланган хона кенг, ёруғ бўлиши талаб қилинади. Масалан, ушбу мақсадда кутубхона ёки маъруза зали танланиши лозим. Хонанинг ўнг томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари (Байроқ, Герб, Мадҳия) ва уларнинг тўлиқ тавсифи туширилган махсус плакат қонунда кўрсатилган тартибда илинади. Бунда унинг жуда паст ҳам, жуда баланд ҳам бўлмаслиги муҳим – ўқиш учун қулай бўлсин. Герб (бунда гербнинг сурати юқорида, пастки қисмида у ҳақдаги маълумот бўлиши зарур) Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling