Маъруза № регистрлар режа: Регистрлар ҳақида тушунча; Параллел регистрлар; Кетма-кетли регистрлар
Download 228.94 Kb.
|
Qurbanboyev Jamoliddin.ppdx
МАЪРУЗА № 9. РЕГИСТРЛАР Режа: 1. Регистрлар ҳақида тушунча; 2. Параллел регистрлар; 3. Кетма-кетли регистрлар.. Регистр кетма-кет турдаги рақамли қурилма бўлиб, иккилик сонлар кўринишидаги маълумотларни вақтинча хотирада сақлаш ва маълум разрядларга силжитиш учун ишлатилади. Регистр триггерлар йиғиндиси кўринишида қурилади. Уларнинг ҳар бири иккилик соннинг маълум бир разрядининг рақамини сақлаш учун мўлжалланган. Шундай қилиб, регистр n-разрядли иккилик сонни сақлаш учун n-та триггердан иборат бўлиши лозим, яъни 8-битни сақлаш учун 8-та триггерни ишлатса бўлади. Триггер эса хотира элементи бўлиб, уларга қўшимча уланаѐтган элементларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда, бошқа махсус функцияларни амалга ошириш имконини беради. Регистрлар иккилик сонларни сақлаш учун компьютерларда кенг қўлланилади. Регистр иккилик разряд сонларга тенг миқдордаги триггерлар мажмуасидан иборат (9.1-расм)
Маълумотларни қабул қилиш ва узатиш турига кўра регистр турлари қуйидагича: - параллель қабул қилиш ва узатиш; - кетма-кет қабул қилиш ва узатиш; - параллель қабул қилиш ва кетма-кет узатиш; - кетма-кет қабул қилиш ва параллель узатиш; - комбинацион. Параллель регистрлар киришдаги маълумотларни параллель шаклда ѐзиш, сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган. Бу амалларни бажаришдан аввал регистр дастлабки ҳолатга (0) ўрнатилади. Регистрни ташкил этувчи триггерлар разрядлар сонидан келиб чиққан ҳолда ўзаро боғланмаган ҳолда бўлади (9.2-расм).
Download 228.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling