Маъруза №11 microsoft office дастурлари: excel дастури ойнасини ташкил этувчилари. Устун, Қатор ва ячейка. Листлар билан ишлаш. Ячейкаларга ахборотлар киритиш. Жадвал, диаграммалар яратиш ва улар устида ишлаш


Download 1.07 Mb.
bet1/3
Sana03.03.2020
Hajmi1.07 Mb.
  1   2   3


МАЪРУЗА № 11
MICROSOFT OFFICE ДАСТУРЛАРИ: EXCEL ДАСТУРИ ОЙНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИЛАРИ. УСТУН, ҚАТОР ВА ЯЧЕЙКА. ЛИСТЛАР БИЛАН ИШЛАШ. ЯЧЕЙКАЛАРГА АХБОРОТЛАР КИРИТИШ. ЖАДВАЛ, ДИАГРАММАЛАР ЯРАТИШ ВА УЛАР УСТИДА ИШЛАШ.

Microsoft Office дастурлари: Excel дастури ойнасини ташкил этувчилари. Устун, қатор ва ячейка. Листлар билан ишлаш. Ячейкаларга ахборотлар киритиш. Жадвал, диаграммалар яратиш ва улар устида ишлаш.
ЕXCEL ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛИНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
MICROSOFT EXCELдаги барча маълумотлар жадвал кўринишида намоён бўлиб, бунда жадвал катакчаларининг (хоналарининг) маълум қисмига бошланғич ва бирламчи маълумотлар киритилади. Бошқа қисмлари эса ҳар хил арифметик амаллар ва бошланғич маълумотлар устида бажариладиган турли амаллар натижаларидан иборат бўлган ахборотлардир.

Электрон жадвал катакчаларига уч хил маълумотларни киритиш мумкин:

МАТНЛИ;

СОНЛИ ИФОДАЛАР;

ФОРМУЛАЛАР.

МАТНЛИ МАЪЛУМОТЛАР сарлавҳа, белги, изоҳларни ўз ичига олади.

СОНЛИ ИФОДАЛАР бевосита жадвал ичига киритиладиган сонлардир.

ФОРМУЛАЛАР — киритилган сонли қийматлар бўйича янги қийматларни ҳисоблайдиган ифодалардир.

ФОРМУЛАЛАР ҳар доим «=» белгисини қўйиш билан бошланади. Формула катакчага киритилгандан кейин шу формула асосида хисобланадиган натижалар яна шу катакчада ҳосил бўлади. Агар шу формулада фойдаланилган сонлардан ёки белгилардан бири ўзгартирилса, EXCEL автоматик равишда янги маълумотлар бўйича ҳисоб ишларини бажаради ва янги натижалар ҳосил қилиб беради.

EXCELнинг асосий ишлов бериш объекти хужжатлар ҳисобланади. EXCEL хужжатлари ихтиёрий номланадиган ва xls кенгайтмасига эга бўлган файллардир. EXCELда бундай файллар «ИШЧИ КИТОБ» деб аталади. Ҳар бир Ишчи китоб ихтиёрий сондаги электрон жадвалларни ўз ичига олиши мумкин. Уларнинг ҳар бири «ИШЧИ ВАРАҚ» деб аталади. Ҳар бир ишчи варақ ўз номига эга бўлади. Ишчи китобни ҳосил қилиш учун MICROSOFT EXCEL дастурини ишга тушириш зарур. Ишчи китобнинг таркиб элементларидан бири ИШЧИ ВАРАҚ, яъни электрон жадвал хисобланади.

Электрон жадвалнинг асосий элементлари эса катакча ва ДИАПАЗОНЛАРДИР.



КАТАКЧА — бу жадвалдаги манзили кўрсатиладиган ҳамда бир қатор ва бир устун кесишмаси оралиғида жойлашган элементдир. Катакча кесишмаларида ҳосил бўлган устун ва қатор номи билан ифодаланадиган манзили билан аниқланади. Масалан, А — устун, 4 — қатор кесишмасида жойлашган катакча — А4 деб ном олади. Катакчага сонли қийматлар, матнли ахборотлар ва формулаларни жойлаштириш мумкин.

Бир неча катакчалардан ташкил топган гуруҳ ДИАПАЗОН деб аталади. Диапазон манзилини кўрсатиш учун уни ташкил этган катакчаларнинг чап юқори ва ўнг қуйи катакчалар манзиллари олиниб, улар икки нуқта билан ажратилиб ёзилади. Масалан: А1:А4



Ишчи жадвалларни кўриб чиқишда ёки катакчаларни бичимлашда иш олиб бораётган диапазоннинг манзилини билиш шарт эмас, лекин формулалар билан ишлаётганда бу нарса жуда муҳимдир.

MICROSOFT EXCEL ДАСТУРИНИ ИШГА ТУШИРИШ

MICROSOFT EXCEL дастурини бир неча усул билан ишга тушириш мумкин:

1. «ПУСК»—«ПРОГРАММЫ»—«MICROSOFT EXCEL»

2. MICROSOFT EXCEL да ёзилган ихтиёрий хужжатни очиш ёрдамида, бунда EXCEL дастури автоматик равишда ишга туширилади.




MICROSOFT EXCEL ишга туширилгандан сўнг экранда қуйидаги дарча ҳосил бўлади



Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling