Маъруза №11 microsoft office дастурлари: excel дастури ойнасини ташкил этувчилари. Устун, Қатор ва ячейка. Листлар билан ишлаш. Ячейкаларга ахборотлар киритиш. Жадвал, диаграммалар яратиш ва улар устида ишлаш


Download 1.07 Mb.
bet3/3
Sana03.03.2020
Hajmi1.07 Mb.
1   2   3

III. EXCELДА ДИАГРАММАЛАР ЯРАТИШ
ДИАГРАММАЛАР графиклар деб ҳам аталади. Улар электрон жадвалларнинг ажралмас қисмидир. EXCELда тузилган диаграммаларни жойлаштиришнинг икки ҳил варианти мавжуд:

1. Диаграммани варақнинг ички элементи сифатида бевосита вараққа қўйиш. (Бу диаграмма жорий қилинган диаграмма деб аталади.)

2. Ишчи китобнинг янги диаграммалар варағида диаграмма қўйиш. Диаграмма варағи ишчи китобнинг варағидан битта диаграммани сақлаши ва катакчалари бўлмаганлиги билан фарқ қилади.

Агар диаграмма варағи активлаштирилса, унда EXCEL менюси у билан ишлаш учун мос ҳолда ўзгаради.



«МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) ёрдамисиз диаграммаларни ҳосил қилишда EXCEL қўшимча кўрсатмасиз, қабул қилинган турини кўради. Агар «МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) қўлланилса, унда EXCEL бир нечта турини танлаб олиш имкониятини беради. «МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) пиктограммаси ускуналар панелида қуйидаги кўринишга эга:



«Мастер диаграмм» ёрдамида қадамма-қадам диаграмма қуришни кўриб чиқамиз:
1- қадам.

Ушбу расм бошқарув пиктограммаларида ни сичқонча билан белгилаганда пайдо бўлади. Расмнинг чап томонидаги рўйхатда диаграмма турлари, ўнг томонида унинг кўринишлари берилган. Керакли тур ва кўринишдаги диаграмма танланганидан кейин пастдаги «Далее» кнопкаси босилади.



Чап томонда «Гистограмма» ва унг томонда текисликдаги оддий кўриниш олинган.

Эътибор беринг, расмдаги фаол турган «қатлам» «Стандартные» қатлами. «Нестандартные» қатламидан бошқа турдаги диаграммаларни ҳам танлаш мумкин.
2-кадам.
Бу қадамда диаграмма ҳосил қилиш учун керакли берилганлар белгиланади. Расмнинг ўрта қисмидаги дарча айнан берилганларни киритиш учун фаол ҳолатда бўлади.

«Ряд» қатламида қатор ва устунларга ном бериш мумкин. Ўзгарувчилар диапазонини алмаштириш, янги қаторларни кўшиш, имкониялари мавжуд. Шунингдек, диаграмма ҳосил қилишда, бошланғич берилганларни танлаш, бир неча устунлардан кераклиларини ажратиш ва бошқа қийматларни киритиш мумкин.
3-кадам.
Диаграммага сарлавҳа қўйиш, координата ўқларига ном ва категория қўйиш, фонга масштаблар, оралик чизиқлар ва ўзгартиришлар киритиш, «Афсона» нинг жойини алмаштириш ҳамда унга ном бериш, диаграмма устунларининг жадвалдаги қийматларини қўйиш, уларнинг ўлчами ва рангларини ўзгартириш ишлари бажарилади.

4-кадам.
Тайёр бўлган диаграммани қайси вараққа жойлаштириш аниқланади. Диаграммани қайси жойда ҳосил қилиш фойдаланувчининг хохиши билан киритилади.

Қадамлардаги барча сўроқларга жавоб берилгандан кейин, ёки ўзгартиришлар тугагандан сўнг «Далее» тугмаси босилади.



Сўнгги қадамда эса «готово» тугмаси босилиши керак.
1. МИСОЛ



2.МИСОЛ






Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling