Маъруза 17. Ландшафт архитетурасини табиий


Download 1.37 Mb.
bet1/2
Sana14.05.2020
Hajmi1.37 Mb.
  1   2

Маъруза 17. Ландшафт архитетурасини табиий

элементлари

Иклим ва микроиклим. Дарахтзорлар шаҳар мухитидаги иссикликни меъёрида бошқарувчи самарали воситадир. Дарахтзорларнинг микроиқлимий самарадорлиги жойнинг майдонига, дарахтзорларнинг наслий таркибга, қияликнинг зичлигига ва ҳ.к.Энг юкори микроиқлимий самара ва хаво хароратининг ўзгариши ўрмонзор паркларда кузатилади. Шамол йуналишини тартибга солиш дарахтзорларнинг тузилиши ва наслий таркибига боғлик. Катта горизонтал киялик, кияликнинг иккинчи погонаси ва бутазорлар кескин равишда шамол тезлигини тинч холатгача пасайтиради.

Тупроқўсимликларни усишига сабаб буладиган тириклик омилидир. Унинг унумдорлиги дарахтлар ва бутазорларнинг, газон (майсазор) ва утсимон гул ўсимликларнинг усиши ва ривожланишига боғлик. Мазкур об-ҳаво шароитларида тупроқнинг кимёвий таркиби ва физик хоссалари ўсимлик қопламаси ва унинг ривожланишининг кўринма таркибини аниқлайди.

Турли хил ўсимликларнинг тупроққа бўлган талаби бир хил эмас. Бу белгисига кўра уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:

  • тупроққа талабчан: эман, қайрағочга ўхшаган дарахт, заранг, арчалар, шумтол, қандоғоч;

  • ўртача талабчан: оддий арча, шумтол, япроқ баргли заранг, қрим қайрағочи;

  • талабчан бўлмаган: айлант, сариқ акация, осилган қайин, гребеншик, толлар, лох, маклюра, виржиния қора арчаси, оддий қора арча, тоғ қарағайи, теракларнинг баъзи турлари (оқ, қора), тут.

Кўчатларни сунъий равишда шакллантирадиган жойлардаги тупроқ қуйидаги агротехник талабларга жавоб бериши керак:

  • анамлик ва ҳавонинг сингиши учун етарли даражада ғовакларга эга бўлиши керак;

  • юмшоқ ва майда кесаклик;

  • таркибида ўсимликларнинг озикланиши учун зарур моддаларнинг булиши;

  • таркибида бегона ўтдан ҳоли бўлиши керак.

Ўсимликларнинг конкрет тупрокларга ажратилишида, ва яна тупрок таркибини яхшилашда ўсимликлар гурухларини ушбу тупрок шарт шароитларига муносабатларини ҳисобга олиш керак:

  • унумдор тупрокни талаб этмайдиган дарахт ва буталарга – кайин, акация (акас), эман, майда баргли қайрағоч, тол, дала заранги, ҳушбуй терак, ирга, сарик акация (дуккакли дарахт (акас), дўлана, жийда, шилви (ўчкат) ва бошк. киради;

  • унумдор тупрокни талаб этадиган дарахт ва буталарга – даста эман, қизил эман, жука, қандоғоч, қўнғир ёнғок, чинор, оққарағай, оқ терак, туркистон ва канада оқ тераги, ўрмон ёнғоғи, гортензия (йирик гулли декоратив ўсимлик), сирень, ғарбий туядарахт (сарвгулдошлар оиласига мансуб арчасимон ўсимликлар туркуми), маржон (қизил мевали дарахт ёки дарахт) ва бошк. киради;

  • қумли тупроқларда униб ўсадиган дархт ва буталарга – айлант, холдор кайин, кирмизи тол ва каспий толи, заранг шумтолбаргли, кумушсимон ва татар заранглари, карагай, торбаргли ва кумушсимон жийда, ок терак ва канада ок тераги, заррин корагат, сарик акас киради;

  • шурланган тупрокларда униб усадиган дарахт ва буталарга – айлант, каспий гледичияси, аморфа, момик сумах, гребенщик, анор киради;

  • нам тупрокларда униб усадиган дарахт ва буталарга – момик кайин, терак, тол, тилоғоч (игнабарглиларга мансуб), анбах, эвкалипт, шамурт, кора ва кизил қорағат киради;

Рельеф. Жойнинг рельефи (текислик ёки паст-баланд, тоғли, денгиз сатҳидан баландлиги, ён бағирларининг қиялиги, уларнинг экспозицияси) ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига кучли таъсир кўрсатиб, микроиқлим шароитларини (ёритишдан, иситишдан, ҳаво ва тупроқ намлиги, шамол режими ва б.), шунингдек, тупроқ қопламасининг характерини ўзгартиради, буларнинг барчаси пировардида ўсимликларнинг кўриниши таркибига таъсир кўрсатади.Тоғли туманларда рельефнинг аҳамияти айниқса кескин намоён бўлади, аммо паст-баланд рельефли жойларда ҳам (тепаликлар, адирлар) дарахтларнинг ўсиш кўрсаткичлари анча катта миқдорда ўзгариб туради.

Табиий рельефнинг экологик ва мезо ахамияти жуда катта. Тарх тизими ечими композициясида рельеф шаклинниг асосий классификацияси қурилади: қиялик, текислик, жарликлардан иборатдир. Турли масштабдаги тоғ пейзажларини моделлаш ва шаклланиши осон эмас. Кўчатларнинг пластик томонлама жойлаштиришдаги асосий тартиблари ва танлашдаги хилма-хиллиги профилларини ечимга буйсиш лозим (баландлик, пастлик ва бошк.).

Сунъий рельеф, тепалик, поғона-поғона бўлиб турадиган тепаликлар, тупрок девор (тупроқ уюми) амфитеатрларни х.к. яратиш мисоллари ва кадим замонлардан маълум. Замонавий техника амалиётида хар қандай рельефни ярата олиш имкониятини беради. Бу эса архитекторга ўзига хос жавобгарликни юклатади ва у ёки бу қарорни кабул килиш унинг билими, диди ва аник ижодий позициясига боғлик. Композицион саволлар бу ерда экология, иктисод, агротехника, билан узвий боғлик бўлиб, жиддий илмий анализ ва экспериментал ишларни олиб боришни талаб килади.

Рельефга пластик ишлов берилишининг барча услубларини шартли равишда уч категорияга ажратиш мумкин:

  • биринчиси – аслидай килиб тикламок, табиатда учрайдиган формаларгатаклид килиш;

  • иккинчиси – ўзгача геометрик, регуляр ва абстракт формаларни яратиш;

  • учинчидан – табиий ландшафтга таклид килмаслик, балки объектни бажарадиган функциясидан кочириш, композицион ифодалаш имкониятларини излаш.

Геопластика - замонавий ландшафт архитектурасидаги истикболи порлок йўналишлардан биридир. Мохияти бўйича геопластика вертикал лойихалаштиришнинг хилма-хиллигини ўзида акс эттиради, бу эса ўз ўрнида архитектуравий-бадиий максадларни кўзлайди. Геопластикага кенг микёсдаги қизиқиш сабабларидан яна – курилиш ва қишлоқ хужалигидан ҳоли бўлган ерларнинг танқислиги, яқин орада табиий ландшафтга эга бўлган йирик шаҳарларнинг йўқлиги ва яна ҳозирги замонавий техника имкониятларини оча оладиган янги имкониятларнинг йўқлиги билан боғлаш мумкин. Геопластикани кўллаб, ҳар қандай ҳудуддаги, болалар ўйин майдончасидан тортиб то боғ ва парк майдонларини кизикарли ва ўзига хос дидли безатилиш услубларини осон топиш мумкин.

Сунъий рельеф устида иш олиб боришда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

  • архитектор хаёлида тугилган ижодий формалар макетларда яратилиб синчковлик билан текширилиши керак;

  • хаёлга келтирилган ғоянинг реал эффекти кескин равишда фарк килиши мумкин;

  • хакикатда ўша-ўша қияликлар макетнинг юқоридан кўринишига нисбатан янада қияроқкўринади.



Замонавий геопластика ривожланиши тенденциялари
Тиргаклик деворлар ва зинапоялар - ландшафт композициянинг ёки майдоннинг максадга мувофик бўладиган элементи. Улар ҳам амалий, ҳам декоратив вазифани бажарган ҳолда, геопластиканинг элементлари деб ҳисобланади. Қиялиги катта ёки мураккаб релъефли майдонларда, қияликни тиргак деворлар ёрдамида зиналаштириш боғни янада кўркамлаштиради. Улар майдонга ўзига хос релъеф ва фазовий кўрк бағишлаб, унинг кўринишини янада қизиқарли ҳолатга олиб келади.Жойлашишига кўра алоҳида турувчи ва бошқа иншоотларга боғланган тиргак деворлар ажратилади:ясси ва текис ҳудуд, катта қияликка эга бўлган ҳудуд, даражаларнинг кетма-кетлиги, қўчишлардан ҳимоялаш, йўл ва йўлаклар бўйлаб вертикал қияликлар. Ландшафт лойиҳалашда тиргак деворлар қуйидаги турларга ажратилади:паст – баландлиги 1 метргача; ўртача – 1метрдан 2 метргача; баланд - 2-3 метр ва ундан баланд.

Тиргак деворларни кўпинча ашё турлардан фойдаланиш мумкин:



  • Табиий тошли деворлар – оҳак, плита, сланец, гранит, гнейс, порфир, доломит, валун ёки дарё галькасидан;

  • Ғиштли деворлар ҳар хил териш орқали турли кўринишларда махсус плитка, табиий ёки сунъий тош билан юзасини пардозлаш;

  • Ёғочли тиргак деворлар қуруқ ёғочдан қўллашади. Улар кўп муддатга яроқли бўлмаса ҳам замонавий ландшафт дизайни нуқтаи назаридан қулайроқ ҳисобланади. Ёғоч тўсин ёки торф блоклар кичик мунтазам боғчага тўғри келади, лекин улар парк ёки табиий, яримёввойи боғ учун жуда мос.

  • Декоратив бетон блоклардан терилган деворлар қўлланишда бир-бирига вертикал чокларини боғламаган ҳолда ўрнатилади.

  • Сунъий тошли блоклар нафақат тўсиқ ва тиргак деворлар учун, балки скамейкалар, очиқ ўчоқлар, ўсимликлар учун идиш, перголаларда ва ҳ.к.ларда ҳам қўллаш мумкин.



Тиргак девор ва зинапоя мисоллари

Ўсимликлар. Ердаги ҳаётни ўсимликларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсонни ўраб турган муҳитнинг шаклланишида уларнинг аҳамияти жуда юқори ва хилма-хилдир, чунки ўсимликлар санитария-гигиеник вазиятни яхшилаш хоссаларига эгадирлар.

Ўтқазилган дарахтлар шамол кучини, шовқинни пасайтиради, иссиқлик режимини тартибга солади, ҳавони чангдан ва зарарли саноат чиқиндиларидан, патоген микроорганизмлардан тозалайди ва уни намлантиради, бу эса муҳитни соғломлаштирувчи аҳамиятга эга.



Экологик принцип.Ҳар бир ўсимликнинг ташки кўриниши унинг шаклланган географик шароитларини ўзида акс этади. Шунинг учун маълум бир рельеф шаклларида табиийликни юзага келтириш учун бу турдаги яшаш шароитига ўзининг тарихий ривожланиши жараёнида мослашган ўсимлик турлари экилиши лозим.

Фитоценотик принцип. Ўз вазифасига кўра ўсимликларнинг табиий ва маданий ландшафтларда ўзаро таъсири жихатларини ўртага кўяди. Маълумки, аралаш ўрмонларда бирор бир дарахт турлари кўпрок ўзаро мослашади (масалан, кайин ва шумтол, эман ва кора кайин, карағай ва ольха), шунингдек, бир-бирига қарама-қарши таъсир кўрсатадиган турлар (шумтол ва кора кайин, эман ва ёнгок).

Систематик принцип. Бу принцип дарахт ва буталарни хар хил кўринишлардаги, лекин бир оилага мансуб турларини биргаликда экишда намоён бўлади. Бундай тизим жуда қизиқарлидир, негаки бундай ўсимликлар шохларининг шакли, шохлаш характери, пўстлоғининг ранги ва фактурасига кўра жуда кўп умумий томонлари мавжуд. Ҳудудда катта микдордаги бир оилага мансуб ўсимликларнинг концентрацияси ландшафтнинг рангинлигини анча оширади, шунингдек катта куч ва жонлилик таассуротини беради.

Гармоник принцип. Ҳар хил ўлчам ва шаклдаги дарахтларни асосий типларга ажратиш лозим: солитер, гурух, ҳиёбон, шохдевор, роща (кичкина ўрмон) ва массив.

Ўсимликларнинг шакли ва рангининг турли-туманлиги уларни ландшафт композициясида асосий ташкил этувчига айлантиради. Хар бир дарахт ёки бутанинг ташки кўриниши ўзининг хусусий кўринишига, характерига эга, шунинг учун айнан ўсимликлар лойиҳаланаётган манзаранинг пропорцияси ва шаклини белгилайди, хамда у ерда контрастлар ҳосил қилиб, унинг "кайфияти"ни шакллантиради.



Дарахтлар шакли:

  • Биринчи катталикдаги дарахтлар – (баландлиги20 м ва ундан ортиқ). Игна баргли: тиканли арча 20-30 м, оддий қарағай, қрим қарағайи 20-35 м, веймут сарви 30-50м. Баргли секвоя 35-50м, ботқоқ сарви 30-50м. Япроқ баргли дарахтлар: эман, оқ тол, ўткир баргли заранг, қандоғоч (ольха черная), оқ тол, қора тол, шарқ чинори, оддий шумтол, америка шумтоли, лола дарахти (8-чи расм).

  • Иккинчи катталикдаги дарахтлар - (10-20м) элдор қарағайи, виржиния қора арчаси. Япроқ баргли: оддий нок, дала заранги, оқ тут, синувчан тол, катальпа, Ўш каштани, оқ шумтол (гулли), зангори шумтол, пенсильвания шумтоли.

  • Учинчи катталикдаги дарахтлар – (5-12 м) игна баргли: канада арчаси, узун баргли қора арча, Банке қарағайи, япроқ баргли: оддий беҳи, татар заранги, оддий четан (рябина), Япония сафараси, оддий шумурт, мевали олма, турли хил дўланалар, альбиция (ленкоран акацияси), канада дўланаси.


Буталар шакли:

  • Баланд буталар (2,5 м). Доим кўм-кўк: оддий қора арча, микробиота, шарқ биотаси, япроқ баргли: сариқ акация, европа бересклети, қора бузина, қизил бузина, оддий калина, Гиннал заранги, лешина, ингичка баргли лох, оддий настарин, қалин сумах (сирка дарахти).

  • Ўртача катталикдаги буталар (1-2м). Игна баргли: тоғ қарағайи, биота. Япроқ баргли: япон беҳиси, оддий зирк (барбарис), спирея, қорағат (смородина), фарзиция, ҳидли сумах, корнус, дерен.

  • Паст буталар (0,5-1м.). Игна баргли: қозоқ қора арчаси, магония (доимо кўм-кўк ўсимликлардан). Япроқ баргли: ҳар хил дейция, дрок, паст бодом (адир бодоми), япон спиреяси, япон беҳиси.



Биринчи катталик япроқ баргли дарахтларнинг кўриниши

Дарахт ва буталар кўриниши, танлаши ва коппозицияси

Солитерландшафт композициясида куйидагича кўлланилиши мумкин (9-8, 10-1-чи расмлар): бош элемент, майдон доминантаси; акцент, бир турдаги куюк; экинлар олдида; экинлар орасида ҳудудни ажратувчи; композициянинг асосий элементини кучайтирувчи (коя, шаршара ва бош.); дарахтларнинг шохлаш шакли тарвақайлаган, пирамидасимон, устун шаклида, шар шаклида, овал, зонт шаклида, пастга осилиб турувчи, ёйилиб усадиган бўлиши мумкин.

Гурух.Лойихалашда иккита асосий гурух турлари қўлланилади: бир турдаги ва ҳар хил турдаги. Дарахтларнинг катталиги, тури ва жойлашишига караб улардан жуда кўп турдаги композициялар яратиш мумкин. Гурухлар бир ярусли, кўп ярусли, ядросиз симметрик, ядроли ассимметрик, ихчам, ноаник шаклда ва б. Бунда ташки кўриниши, шакли, ўсимлик ранги ва текстураси, маълум бир гуруҳга киришини ҳисобга олиш лозим. Бир турдаги дарахтлар гурух, маълум бир ўсимлик декоратив сифатини ажратиб курсатадиган силуэтлшик билан ажралиб туради.



Экинлар гурухларда кўриниши:1 - солитер, 2 - ҳиёбон, 3 – массив.

Роща - бу 0,5-1,5 га майдондаги жойи кўп ўзгармаган, бир ёшдаги дарахтлардан тузилган, нисбатан ёпик мухит. Рощалар бир турдаги (кайин рощаси, эман, кора кайин рощаси), иккита биологик ва декоратив характери жихатидан мое келувчи турдан шаклланиши мумкин (масалан, заранг ва жука, кора кайин ва граб).

Массивлар биологик чидамли ва декоратив танланган дарахт-бута ва ўтлок ўсимликлардан шаклланади ва 10 га гача бўлади. Таркибига кўра улар соф ва аралаш бўлиши, шаклига кўра оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Массивлар ва дарахтзорлар, дарахтлар, буталар ва дарахт-бута навларидан ташкил этилади.



Дарахт турига караб гурухлар таснифи:

1-соф гурухлар: а, б - япрокбаргли, в, г-нинабаргли; 2-аралаш

гурухлар: и -япрокбаргли, е - нинабаргли, ж - аралаш.

Гуллар ва гулли композициялар


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling