Маъруза №2 Нефть ва газ конларини излаш, қидириш ва баҳолашнинг босқичлари 2


Download 488.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana02.03.2022
Hajmi488.52 Kb.
#596102
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 2. 2 часть (1)
1-labaratoriya (1), Falsafa.1, 257 1-курс ЯН узб Ботаника (1), Qaytar va qaytmas jarayonlar, Salomyaxshimisiz, Salomyaxshimisiz, 1st type Conditionals and Future Time CLauses by Olmos Rahmonov, 2 5348264551685032336, 2 5192960415457348842, 2 5213191493832936155, kurs ishi, nometall materiallar haqida umumiy malumot. ularning turlari ishlatilish sohalari, Qiziriq tumanidagi 14, Mustaqil ish 2, Mustaqil ish 2


МАЪРУЗА № 2 
Нефть ва газ конларини 
излаш, қидириш ва 
баҳолашнинг босқичлари (2 
қисм) 


Нефть ва ёнувчи газлар захиралари ва ресурслари 
таснифи 
Умумий қоидалар 
Нефть, ёнувчи газлар (озод газ, газ қалпоқлари гази, нефтда 
эриган газ ва таркибида конденсати бор газ) захиралари ва 
ресурсларини таснифлаш тамойиллари (принциплари). 
Ушбу таснифга мувофиқ геологик ўрганишлар таҳлили ва саноат 
миқёсида ўзлаштиришга тайёрлик даражаси асосида ер қаърида 
жойлашган нефть ва ёнувчи газлар геологик захиралар ва 
геологик ресурсларга бўлинади. 
Геологик 
захиралар 
деганда 
бурғилаш 
йўли 
билан 
ўрганилаётган конларда (бундан буён матнда – геологик 
захиралар) ер ости қисмида жойлашган нефть, ёнувчи газлар ва 
улар таркибидаги боғлиқ компонентлар миқдори тушунилади. 
Геологик ресурслар деганда бурғилаш билан очилмаган 
қопқонлар, нефтгазли қатламлар ёки нефтгазга истиқболли 
горизонтлар ёки мажмуалар таркибидаги нефть, ёнувчи газлар 
ва йўлдош компонентлар миқдори (бундан буён матнда – 
геологик ресурслар) тушунилади. 


Нефть ва ёнувчи газларнинг захиралари геологик қидирув ва 
конларни ишлаш натижалари асосида ҳисобланадилар. Нефть ва 
ёнувчи газ конларининг захиралари ҳақидаги маълумотлар 
уларни қазиб олишни режалаштиришда, конларни қидириш ва 
ишлаш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда, 
нефть ва ёнувчи газларни ташиш ва мураккаб қайта ишлашни 
лойиҳалашда, умуман Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий 
ривожланиши учун концепцияларни ишлаб чиқишда ва нефть ва 
газ салоҳиятини прогноз қилиш билан боғлиқ илмий 
муаммоларни ҳал қилишда қўлланилади. 
Нефть ва ёнувчи газлар ресурслари нефть ва газ ўлкалари 
(провинциялари), вилоятлар, туманлар (районлар), зоналар, 
майдонлар ва алоҳида қопқон ичидаги нефть ва газ учун алоҳида 
баҳоланади. Нефть ва ёнувчи газлар ресурслари тўғрисидаги 
маълумотлар излов ва қидирув ишларини режалаштиришда 
қўлланилади. 
Захираларни ҳисоблаш объекти – нефть ва ёнувчи газларнинг 
тасдиқланган саноат нефть ва газ потенциалига эга бўлган уюм 
(уюмларнинг бир қисми). Ресурсларни баҳолаш объекти нефть ва 
газ мажмуаларида, горизонтларда ва қопқонларда нефть, ёнувчи 
газларнинг тўпламлари бўлиб, унинг ер қаърида мавжудлиги 
геологик, геофизик ва геокимёвий тадқиқотлар натижалари 
билан башорат қилинади. 


Саноат миқёсидаги аҳамияти ва иқтисодий самарадорлигига кўра нефть 
ва ёнувчи газлар захиралари гуруҳларга ажратилади. 
Иқтисодий самарадорликка кўра нефть ва ёнувчи газлар ресурслари 
гуруҳларга ажратилади. 
Ресурс гуруҳларини ажратиш мезони бўлиб захираларнинг кутилаётган 
қиймати ҳисобланади. 
Геологик ўрганиш ва саноат миқёсида ўзлаштириш даражасига кўра 
геологик захиралар ва геологик ресурслар категорияларга бўлинади. 
Геологик ўрганишга кўра захираларнинг тоифаларини фарқлаш 
мезонлари – коннинг геологик тузилиши ва нефть-газ уюмини 
бурғулаш, геофизик усуллар, кон ва аналитик тадқиқотлар орқали 
ўрганиб захираларни ишончли ҳисоблаш ва коннинг геологик ва 
сизилиш (фильтрация) моделлари асосида ишлаш лойиҳасини тузиш 
имкониятлари. 
Геологик тадқиқотларга кўра ресурс тоифаларини ажратиш мезонлари 
– ер қаърининг ҳудуди майдон ва қирқим бўйича геологик тузилиши 
ҳамда нефтгазлилигини параметрик ва қидирув бурғулаш, геофизик, 
геокимёвий ва бошқа турдаги излов-қидирув ишлари, истиқболли 
тутқичнинг (ловушка) геологик моделини қуриш ҳамда излов ва 
қидирув ишларини лойиҳалаш учун ресурсларни баҳолашнинг 
ишончлилиги. 
Саноат ўзлаштирилишига кўра захиралар тоифаларини ажратиш 
мезони – баҳоланаётган коннинг ишлашга жалб этилганлик даражаси 
ҳисобланади. 


Захираларни ҳисоблаш ва ресурсларни баҳолаш детерминистик ва 
эҳтимолий усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Детерминистик 
усуллардан фойдаланилганда, ҳисоблаш параметрларини ўрнатиш 
аниқлигидан келиб чиқиб, захираларни ҳисоблаш ва ресурсларни 
баҳолаш хатолигини баҳолаш тавсия этилади. 
Эҳтимолий усуллар қўлланилса, захиралар ва ресурсларни бахолаш 
учун қуйидаги чегараларни аниқлаш мумкин: 
- минимал (Р90) – захиралар ва ресурсларнинг тахмин қилинаётган 
қиймати 0,9 эҳтимоллик билан тасдиқланади; 
- оптимал ёки базавий (Р50) – захиралар ва ресурсларнинг тахмин 
қилинаётган қиймати 0,5 эҳтимоллик билан тасдиқланади; 
- максимал (Р10) – тахмин қилинган захиралар ва ресурслар миқдори 
0,1 эҳтимоллик билан тасдиқланади. 
Конларнинг захираларини аниқлашда нефть, ёнувчи газлар 
захиралари ва уларнинг таркибидаги компонентларни (конденсат, этан, 
пропан, бутан, олтингугурт, гелий, металлар) алоҳида ҳисоб-китоб 
қилиш ва рўйҳатга олиш мажбурий бўлиб, уларни қазиб олиш мақсадга 
мувофиқлиги технологик ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан 
асосланади. 
Нефть, ёнувчи газларни ва улар таркибидаги саноат аҳамиятига эга 
бўлган компонентлар захираларини ҳар бир уюм учун алоҳида ва кон 
бўйича, уларнинг ер қаърида мавжудлигига кўра умумий ҳисоблаш ва 
рўйҳатга олиш, коннинг ишланиши давомида йўқотишларни ҳисобга 
олмаган ҳолда амалга оширилади. 


Минерал хом ашё базасининг ҳолатини ҳисобга олиш 
мақсадида нефть ва ёнувчи газлар захираларининг Давлат 
баланси классификацияси юритилади. Давлат балансида 
саноат аҳамиятига эга бўлган конлар учун ҳар бир турдаги 
фойдали қазилмалар захираларининг миқдори, сифати ва 
ўрганилганлик даражаси, уларни жойлашиши, саноат 
миқёсида ўзлаштирилганлик даражаси, қазиб чиқариш, 
йўқотишлар ва саноат миқёсидаги қидирилган фойдали 
қазилмалар захиралар билан таъминланганлиги тўғрисида 
маълумотлар бўлиши керак. 
Нефть, газ конденсати захиралари, ҳамда уларнинг 
таркибидаги компонентлар ҳисобланади ва рўйҳатга 
олинади ҳамда нефть ва газ конденсати ресурслари 
ҳисоблаб чиқилади ва масса бирлигида ҳисобга олинади. 
Газ ва гелий захиралари ҳисоблаб чиқилади ва рўйҳатга 
олинади, истиқболли ва башоратланган газ ва гелий 
ресурслари эса ҳажм бирликларида баҳоланади ва ҳисобга 
олинади. Ҳисоблаш, баҳолаш ва рўйҳатга олиш стандарт 
шароитларга (0,1 МПа босим ва 20 °C ҳароратда) 
келтирилиб амалга оширилади.


Нефть ва ёнувчи газларнинг сифатини баҳолаш ва ҳисобга олиш 
улардан комплекс фойдаланишни таъминловчи қазиб чиқариш 
ва қайта ишлаш технологиясини ҳисобга олган ҳолда 
белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади. 
Нефть ва газ заҳираларини ҳисобга олиш мақсадларида нефть ва 
ёнувчи 
газларнинг 
конлари 
(уюмлари) 
углеводород 
бирикмаларининг фазавий ҳолати ва таркиби, захираларнинг 
ҳажми ва геологик тузилишининг мураккаблиги бўйича 
бўлинади. 
Нефть ва ёнувчи газлар конларида қудуқлардан ер ости сувлари 
оқимини олинганда уларнинг ҳарорати, кимёвий таркиби, 
таркибидаги йод, бром, бор ва бошқа фойдали компонентлар ер 
ости сувларининг захираларини баҳолаш ва улардан фойдали 
компонентлар олиш ёки иссиқлик, бальнеологик ва бошқа 
эҳтиёжлар учун фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида 
махсус геологик-қидирув ишларини олиб боришнинг мақсадга 
мувофиқлигини асослаб берилади. 
Нефть ва газ захиралари ва ресурсларини ҳисоблаш ва ҳисобга 
олишда нефть ва газ конларини ўзлаштириш давомида ер 
қаърини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
яхшилаш тадбирлари кўзда тутилади.



Download 488.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling