Маъруза: 22-§. Ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳисобга олиш ва ҳисобот беришнинг роли Ишлаб чиқаришда ҳисоботлар


Download 27.25 Kb.
Sana12.05.2022
Hajmi27.25 Kb.
#667504
Bog'liq
Mavzu №22
NEW, Doc1, жойларда, FAN HAQIDA, organicheskoe-selskoe-hozyaystvo-v-rossii

Маъруза: 22-§. Ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳисобга олиш ва ҳисобот беришнинг роли

  1. Ишлаб чиқаришда ҳисоботлар

  2. Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар (топографо-геодезик соҳада) ҳисоботлари.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ишлаб чиқаришга бюджет хисобидан ва инвестицион дастурларга биноан, қурилиш соҳасига, ишлаб чиқариш соҳасига ва бошқа соҳаларга янгиликлар киритилди ва киритилмоқда.
Кўпгина корхона ва ташкилотлар хўжалик хисобида иш юритмоқда. Ҳисобга олиш, ҳисобот бериш натижалари ва пул маблағлари хозирги кунда жуда катта аҳамиятга эга. Ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришда ҳисоботлар жуда катта аҳамиятга эга.
Бундан келиб чиқадики, ҳисобот иқтисодий-техник жараёнлар тўғрисида ишончли ва замонавий маълумотларни ўзида жамлаши керак. Ҳисоботларни шундай ташкиллаштириш керакки, уларни ҳар бир соҳа ва ҳалқ хўжалиги бўйича бирлаштирилиб, ягона умумий маълумотларга эга бўлсин.
Ҳисоботлар ягона кўриниш ва шаклларда бажарилади. Бу шакллар Давлат Марказий Статистик Бошқармаси томонидан тасдиқланади ва Молия Вазирлиги билан келишилади. Корхона ва ташкилотларнинг ички ҳисоботлари корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳалқ хўжалигида ҳисоботнинг уч хил усули қўлланилади ва улар бирбири билан боғланган бўлади. Булар тезкор (оператив), бухгалтерлик ва статистик.
Тезкор (оператив) ҳисобот–бу ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш жараёнини кузатиб боради, улар ҳақида бошланғич маълумотлар йиғишдан иборат бўлади.
Бухгалтерлик ҳисобот–бу корхона фаолиятининг хўжалик воситаларини харакати ва ишлаб чиқаришни хўжалик билан боғликлигини ўз ичига олади. Бухгалтерлик ҳисоботида ўлчов сифатида пул қабул қилинган бўлиб, улар қоғозларда асосланган холда келтирилади.
Бухгалтерлик хужжатлари ва ҳисоботлари юридик кучга эга.
Статистик ҳисобот–такрорланаётган жараёнларни кўп маротаба кузатиш, ўрганишлар, уларни боғлиқлиги ва қонунчиликка мослигини ўз ичига олади. Статистик ҳисобот натурал ва пул ўлчовларида бўлиб, бу корхона фаолиятини ҳар томонлама баҳолашга имконият беради.
Статистик ҳисоботнинг асосий вазифаси иш режаларини бажарилишини назорат қилишдир.
“Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар (топографо-геодезик соҳада) ҳисоботлари.
Бошланғич ҳисобот ёзиш дала ва камерал гурухлардан бошланади:
1. Дала гурух раҳбарларининг ҳисоботи; 2. Камерал гурухларнинг ҳисоботи;
3. Партия бошлиқлари ҳисоботи;
4. Экспедиция бошлиқлари ҳисоботи. Бу ҳисобтлар олингач, корхонанинг
Бу ҳисобтлар олингач, корхонанинг ҳисоботи ёзилади. Ҳисоботлар ҳар ой ва ҳар кварталларда тайёрланади.
Йиллик ҳисоботнинг асосий хўжжати бу–ишлаб чиқариш инвентаризациясидир. Бу инвентаризация махсус тайёрланган шаклларда бажарилади. Инвентаризацияга илова қилиниб, бажарилган барча ишлар рўйхати ва карта схемаларида бажарилган ишлар кўрсатилади.


Назорат саволлари

  1. Корхона ва ташкилотларнинг ички ҳисоботлари корхона ким тасдиқланади?

  2. Қайси ҳисоботлари юридик кучга эга?

  3. Тезкор (оператив) ҳисобот бу-?

  4. Бухгалтерлик ҳисобот бу-?

  5. Статистик ҳисобот нима?

Download 27.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling