Маъруза Кранларнинг электр жиҳозлари, кран электр юритмаларининг замонавий тизимлари


Download 419 Kb.
bet1/3
Sana30.06.2020
Hajmi419 Kb.
#122429
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза 03 кран


3 Маъруза
Кранларнинг электр жиҳозлари, кран электр юритмаларининг замонавий тизимлари

Режа:

1. Кўприкли кранлар тўғрисида умумий маълумотлар

2. Кран электр жиҳозларининг иш режимлари ва ўзига хослиги

3. Кран механизмари электр юритмаларига қўйиладиган талаблар


1. Кўприкли кранлар тўғрисида умумий маълумотлар

Кран деб юкларни катта бўлмаган масофаларга вертикал ва горизонтал кўчириш учун хизмат қиладиган юк кўтариш қурилмасига айтилади. Мўлжалланиши ва иш шароитларига қараб конструкциясининг ўзига хослиги бўйича кранлар кўприкли, портал, тўрт оёқли (козловой), минорали ва бошқаларга бўлинади. Машинасозлик цехларида кўприкли кранлар энг кўп тарқалган, уларнинг ёрдамида оғир заготовкаларни кўтариш ва тушириш, машиналарнинг деталлари ва узеллари ҳамда уларни цех бўйлаб ва кўндаланг кўчирилади. Кўприкли краннинг кўриниши асосан цех спецификаси ва технологияси билан аниқланади, бироқ кран жиҳозларининг кўпгина узеллари, масалан кўтариш ва тушириш механизмлари кранларнинг турлича кўринишлари учун бир хил типда тайёрланади.



1.1-расмда нормал (крюкли ─ илмоқли) кўприкли краннинг умумий кўриниши кўрсатилган. Краннинг пайвандланган конструкцияси иккита қутисимон кесимли асосий балкалар (ёки панжарали фермалар) 25 билан бирга кўприк шаклидаги цех оралиғи (пролети)га тортилган охирги балкалар 2 ва 13, уларда эса юрадиган ғилдираклар 15 ўрнатилган. Ғилдираклар цехнинг юқори қисмидаги таянч конструкция 1 га маҳкамланган, улар кран

1.1-расм. Илмоқли кўприк краннинг умумий кўриниши

учун махсус ўрнатилган рельслар бўйича ҳаракатланади. Ғилдиракнинг юритмаси редуктор ва трансмиссия вали орқали электродвигатель 19 билан амалга оширилади.

Кўприк бўйлаб рельслар 20 жойлаштирилган, редуктор 10 орқали электродвигатель 9 билан айлантирилиб ҳаракатланадиган ғилдиракларда 12 кўчиб юрадиган тележка 5-да кўтарувчи лебёдка жойлашади. Лебёдканинг барабани 6-га кўтарувчи арқонлар 24 ўралади, арқонларга блокларга 22 осилган юкни илиш учун крюк 23 бор. Барабан редуктор 8 орқали электродвигатель 7 билан айлантирилади.

Кран механизмлари ишини бошқариш кабина 27 ичидан кран оператори (оператор-крановщик) томонидан бошқарилади. Кабинада механизмлар электр юритмаларини қўлда бошқариш органлари 26 контроллерлари ёки командоконтроллерлари ўрнатилган. Кран кўпригида ўрнатилган шкафларда 4 юритмаларни бошқариш электроаппаратураси жойлаштирилган. Шу жойнинг ўзида резисторлар қутилари (ящиклари) 21 жойлашган. Механизм ва электр жиҳозларга хизмат кўрсатиш операцияларини ўтказиш учун кўприкка люк 3 орқали чиқиш кўзда тутилган.

Кранга электроэнергия асосий троллейлар 17-дан кран йўли бўйлаб жойлашган сирғалувчи ток олгичлар ёрдамида узатилади. Тележка 5-да жойлашган электр жиҳозларга озиқлантириш токини келтиришга кўприкк бўйлаб жойлаштирилган ёрдамчи троллейлар 11 хизмат қилади.



Ташилаётган юклар кўринишига қараб кранларда турлича юк ушлагич қурилмалар фойдаланилади: крюклар, магнитлар, грейферлар, клещлар ва шунга ўхшаш қурилмалар. Шунга боғлиқ ҳолда крюкли, магнитли, грейферли, клещли ва ҳоказо кранлар фарқланади. Крюкли осма кранлар ва пўлат листлар, скрап, пайраха ва бошқа ферромагнит материалларни ташиш учун электромагнит кўтаргичлар хизмат қилади. Крюкка осиладиган электромагнитни озиқлантириш эгилувчан кабель орқали амалга оширилади, мазкур кабелни ўраш учун эса кранда махсус барабан ўрнатилган, бу барабан лебёдка барабанидан айлантирилади.

1.2-расм. Кўприкли кранлар механизмларининг кинематик схемалари:


Download 419 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling