Маъруза мақсади: Симптоматик артериал гипертензия тушунчаси, турлари, этиологияси ва патогенези. Таснифи, клиник кўриниши, даволаш усуллари ва профилактикаси. Тарбиявий мақсадлари


Download 105.5 Kb.
bet1/7
Sana29.04.2023
Hajmi105.5 Kb.
#1400172
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Simpt arter gipertenziya


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ, ХАЛК ТАБОБАТИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ


ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ 5 КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН


МАЪРУЗАСИНИНГ МАТНИ


СИМПТОМАТИК АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ


Профессор Аляви А.Л.

ТОШКЕНТ -2008




Маъруза мақсади:Симптоматик артериал гипертензия тушунчаси, турлари, этиологияси ва патогенези. Таснифи, клиник кўриниши, даволаш усуллари ва профилактикаси.
Тарбиявий мақсадлари: Материални кенг ёритиб бериш йўли билан талабаларни шу муаммога қизиқтириш. Шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. Адабиётлар билан мустақил ишлашга қизиқиш уйғотиш. Профилактиканинг ахамиятига кўпроқ жалб этиш.
Маъруза вазифалари: Ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез, клиникаси ва касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларининг долзарблигини хозирги замон миқёсида асослаб бериш.
Муаммонинг долзарблиги: Симптоматик артериал гипертензия келиб чиқиш сабаблари, шу касалликнинг этиопатогенези, клиник кечишининг ўзига хослиги, қолдирадиган асоратлари, даволаш принципининг ўзига хослиги билан долзарб мавзу бўлиб ҳисобланади.
МАЪРУЗА РЕЖАСИ.
Маърузанинг мақсад ва вазифалари 5 мин
Этиологияси ва патогенезини ёритиш -15 мин
Классификацияси ва клиникаси -25 мин
Танаффус -5 мин
Бемор намойиш қилиш -10 мин
Лаборатор-инструментал диагностика -10 мин
Таққосий диагностика -5 мин
Даволаш ва профилактика -15 мин
Хулоса. Саволларга жавоб -5 мин
СИМПТОМАТИК АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ
Хар хил патологик жараёнлар натижасида касаллик симптоми сифатида фужудга келадиган артерия гипертониясини симптоматик ёки иккиламчи гипертония деб аталади.
Артериал гипертонияда (АГ) тўғри олиб борилган даво асоратларни, инсультдан ва инфаркдан ўлим холатларини камайишига олиб келади. АГга чалинган 35% гина беморлар ташхисини аниқ билишади, улардан медикаментоз даво олишади, 21%да 140/90 мм. см. ус.да сақланиб туради.
Симптоматик артериал гипертония артериал гипертонияга чалинган беморларнинг 5-10 % ни ташкил килади колган 90% эссенциал гипертония, яъни гипертония касаллигига тугри келади.

Download 105.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling