Маъруза мотивация ҳАҚида умумий тушунча


Download 0.49 Mb.
Sana26.03.2022
Hajmi0.49 Mb.
#615587
Bog'liq
1-мавзу тақдимоти
1606, Mavzu 2 Tizimli blok, xazoyinu-l-maoniyga kirmagan sherlarning badiiy xususiyatlari, xazoyinu-l-maoniyga kirmagan sherlarning badiiy xususiyatlari, Биология тестлар, География тестлар, Инглиз тили тестлар, Shirinboyev S Mustaqil ish, 1-Oraliq nazorat, 8-Mavzu Ped Nazariya1, Iqtisodiyotning siklliligi va makroiqtisodiy beqarorlik-fayllar.org, talim tarbiyada didaktik ojinlardan fojdalanish texnologiyalari, talim tarbiyada didaktik ojinlardan fojdalanish texnologiyalari, MINGQOBILOVA DILNOZA, XO’JANAZAROVA SEVARA (2)

МАЪРУЗА 1. МОТИВАЦИЯ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
РЕЖА:
1. Инсон фаоллиги, унинг шакллари ва детерминантлари.
2. Эҳтиёж, мотив ва мотивацияларни аниқлаш.
3. А.Н.Леонтьевнинг концепциясида эхтиёжлар ва мотивлар.
Таянч сўз ва иборалар:
Шахс, фаоллик, фаолият, эҳтиёж, мотив, мотивация

Ўйлаб кўриб ушбу саволларга жавоб беринг

  • 1.Фаоллик нима, у инсонга нима беради?
  • 2. Фаолликнинг кўринишлари нимадан иборат?
  • 3. Эҳтиёж ва фаоллик ўртасида боғлиқлик борми?
  • 4. Ҳозирги кундаги шахсий фаоллигингизни нима билан боғлайсиз?

Мотив мотивация тушунчалари
Энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив - бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир.
Мотивация - инсонни фаолиятга ундашнинг мураккаб, кўп даражали тизими бўлиб, у ўзида эҳтиёжларни, мотивларни, қизиқишларни, идеалларни, интилишларни, Установкаларни, эмоцияларни, нормаларни, қадриятларни мужассамлаштиради.
X
Y
Мотив тушунчасига олимлар томонидан
қуйидагича таъриф берилади:

А.Маслоунинг фикрича,

мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир.

С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича,

мотив бу эҳтиёжнинг ҳис қилиниши ва қондирилиши

А.Н.Леонтьев фикрича

мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар ва уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди

Демак, ХУЛОСА
Мотив -

маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи сабаб.

Эҳтиёж фаоллик манбаи сифатида
Психологик манбаларга асосланиб фикр юритганимизда, эҳтиёж-жонли мавжудод (ҳаёт кечиришининг яққол шарт-шароитларига унинг шуларга тобе эканлигини ифода этувчи ва мазкур шарт-шароитларга нисбатан фаоллигини намоён қилувчи ҳолат тариқасида ифодаланади.
Инсоннинг фаоллиги бошқа мавжудодлардан туб даражада ҳам моҳият, ҳам шакл жиҳатдан тафовутга эга бўлиб, юзага келган эҳтиёжларнинг турли вазиятларда қондирилишида ўз ифодасини топади. Жумладан, мавжудодлар ва ҳайвонлар ўзларининг танаси ва унинг аъзолари тузилишига, инстинктларнинг турли-туманлигига биноан, ўз ўлжасини тутиб олишга нисбатан интилишни вужудга келтирувчи табиий имконияти уни олдиндан пайқаш сезгирлиги орқали зудлик билан фаол ҳаракат қилади.
X
Y
Инсоний эҳтиёжлар
Лекин инсонларнинг фаоллиги ва уларнинг фаоллиги манбаи ҳисобланмиш инсоний эҳтиёжлар тубдан бошқача манзарага эга бўлиб, биологик шартланганликдан ташқари, моддий ва маънавий кўринишлардан иборатдир. Одамнинг эҳтиёжи унга таълим ва тарбия бериш жараёнида шаклланади, яъни инсоният томонидан яратилган ижтимоий тажриба, кўникма малака, одат, маънавият, қадриятлар билан яқиндан танишиш, уларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади.
"Инсониятга хос бўлган эҳтиёжларнинг мазмуни, шакли ва қондирилиши" усули ижтимоий тарихий тараққиёт даврида ривожланиб, ўзгариб ва такомиллашиб боради. Ҳозирги замон кишисининг эҳтиёжлари ва уларнинг қондирилиши аждодларникидан ҳам, авлодларникидан ҳам тубдан фарқланади, лекин этнопсихологик хусусиятлар таъсири ўз аҳамиятини етарли даражада йўқотмайди
В.С.Мерлин мотивлар тизимларининг айрим жиҳатларини анча батафсил ёритиб берган. У мотивлар тизимларининг шаклланиш жараёнини қуйидагича тасаввур этади: "турли мотивлар бора-бора ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе бўлиб боради ҳамда охир оқибатда мотивларнинг яхлит тизими вужудга келади".

А.Н.Леонтьевнинг концепциясида эхтиёжлар ва мотивлар.

  • Рус психологлари орасида мотивлар иерархияси масаласи А.Н.Леонтьев, Л.И.Божович ва бошқалар томонидан ўрганилган. А.Н.Леонтьев ХХ асрнинг 40 йилларида мактабгача ёш даврида шахс шакллана бошлашини таъкидлар экан, бу жараён болада мотивлар иерархияси таркиб топиши билан боғлиқлигини уқтирган эди.

А.Н.Леонтьев фикрича, субъектнинг ташқи олам билан бирга муносабатлари кенгайиб борган сайин мотивларнинг ўзаро солиштирилиши юз беради, бунинг оқибатида эса улар ўртасида иерархик муносабатлар шаклланади. Мотивлар иерархияси олимнинг фикрига кўра, мотивлар функциялари билан белгиланади. Бошқача қилиб, айтганда иерархияда юқори ўринни, маъно ҳосил қилувчи функцияни бажарадиган мотивлар қуйи ўринни эса стимул мотив эгаллайди.

  • А.Н.Леонтьев фикрича, субъектнинг ташқи олам билан бирга муносабатлари кенгайиб борган сайин мотивларнинг ўзаро солиштирилиши юз беради, бунинг оқибатида эса улар ўртасида иерархик муносабатлар шаклланади. Мотивлар иерархияси олимнинг фикрига кўра, мотивлар функциялари билан белгиланади. Бошқача қилиб, айтганда иерархияда юқори ўринни, маъно ҳосил қилувчи функцияни бажарадиган мотивлар қуйи ўринни эса стимул мотив эгаллайди.

Демак, А.Н.Леонтьев мотивлар функциясининг икки даражасини: маъно ҳосил қилувчи ва стимул даражаларини ажратади. Аммо А.Н.Леонтьев ўз назариясида мотивлар иерархиясининг шаклланиш жараёнида шахснинг субъектив, фаол роли қандай бўлишини кўриб чиқмайди.

  • Демак, А.Н.Леонтьев мотивлар функциясининг икки даражасини: маъно ҳосил қилувчи ва стимул даражаларини ажратади. Аммо А.Н.Леонтьев ўз назариясида мотивлар иерархиясининг шаклланиш жараёнида шахснинг субъектив, фаол роли қандай бўлишини кўриб чиқмайди.

ТОПШИРИҚ

  • 1. Эҳтиёж ва мотивга таъриф беринг ва фарқини ажратинг
  • 2. Мотивация тушунчасига таъриф беринг
  • 3. Мотив ва мотивация тушунчалари ўртасидаги боғлиқликни изоҳланг.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling