Маъруза режаси: Ички ишлар органларининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари. Ички ишлар органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари


Download 35.27 Kb.
bet1/11
Sana24.02.2022
Hajmi35.27 Kb.
#591183
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Маъруза режаси
informatika, 2-ma'ruza, Doc2, MODDIY OQIM ULARNING TASNIFLANISHI VA UNING HARAKATLANISH SXEMASI, Kombinatorika elementlari original 7, Ustozlar kuni bayon, Ustozlar kuni bayon, oligofrenoprdagogika, Ko\'z jadvali, Объединение Германии, kirish-chiqish test blankasi, Документ Microsoft Word, 9. илмий ишлар рўйхати(himoyadan keyingi)

  • Маъруза режаси:


1. Ички ишлар органларининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари. Ички ишлар органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.
2. Ички ишлар органлари томонидан айрим мажбурлов чораларининг қўлланилиши.
3. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш тартиби.
4. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари. Ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш.
1-савол. Ички ишлар органларининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари. Ички ишлар органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.
Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни 8-боб, 49-моддадан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг фаолиятини тартибга солишдан иборат деб белгилаб берилди.
Ички ишлар органларининг асосий вазифалари:
- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ҳимоя қилиш;
- конституциявий тузумни ҳимоя қилиш;
- қонун устуворлигини таъминлаш;
- шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш;
- ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат деб белгилаб берилди.
Ички ишлар органлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига асосан ушбу Қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат, яъни қонун ҳужжати ҳисобланади. Қайд этилган Қонуннинг 5-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари кўрсатилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ҳужжатлари саналади.

Download 35.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling