Маъруза№9. Портловчи модда зарядларини қўзғатиш кетма-кетлиги ва портлашни секинлаштириш интерваллари. Секинлаштирилган портлатиш схемалари


Download 256.55 Kb.
bet1/2
Sana15.11.2023
Hajmi256.55 Kb.
#1774943
  1   2
Bog'liq
9-mavzu


Маъруза№9. Портловчи модда зарядларини қўзғатиш кетма-кетлиги ва портлашни секинлаштириш интерваллари. Секинлаштирилган портлатиш схемалари

Портлатиш модда детонациясининг бошланғич импулсини саноатлаштирилган портловчи моддаларни портлатиш ишларидаги узатилишига кўра қўйидаги усулларга бўлинади:


1. Оловли портлатиш усули. Бошланиш импульсини узатиш воситалари: капсюл-детонатор, оловли пилик, ёндириш патрони ва олов ёқиш воситалари.
2. Электр портлатиш усули. Бошланиш импульсини узатиш воситалари: электродетонатор, уловчи симлар, электр токи манбаси ва контрол- ўлчов жихозлари.
3. Электр- оловли портлатиш усули. Бошланиш импульсини узатиш воситалари: капсюль-детонатор, оловли пилик ва уни ёндириш электр-патрони.
4. Детонация пилиги ёрдамида портлатиш усули. Бошланиш импульсини узатиш воситалари: детонация пилиги,оловли ёки электр ёки электр-оловли портлатиш жиҳозлари.
Уйғотувчи портловчи моддаларнинг асосий энергетик кўрсатгичлари
ва ишлатиш соҳалари
Электродетонатор, капсюль-детонатор, детонация пилиги ва КЗДШ ишлаб чиқиш учун бирламчи ва иккиламчи-уйғотувчи портловчи моддалар ишлатилади.
Бирламчи уйғотувчи портловчи моддаларга: гремучий ртуть, азид свинец ва THPC (тринитрорезорцинат свинец) кирса, иккиламчи уйғотувчи портловчи моддалар турига: тетрил, гексоген ва ТЭН (Тетранитропентоэритрит) лар киради.
Уйғотувчи портловчи моддалар юқори сезгирликка эга бўлган кукунсимон аралашма бўлиб, кучсиз зарб, ишқаланиш, оловнинг чўғига ёки учқун таъсири остида енгил портлайди. Портлатиш анжомларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган бирламчи ва иккаламчи уйғотувчи портловчи моддаларнинг асосий кўрсатгичлари 9.1 жадвалида келтирилган.
Бирламчи уйғотувчи портловчи моддалар асосан электродетонатор, капсюль-детонатор, детонация пилиги ва КЗДШ саноат шароитида ишлаб чиқаришда, лаборатория шароитида портлатиш ишларига оид илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда кенг қўлланилиб портловчи моддаларнинг асосий зарядини ва оралиқ детонаторни потрлатиш ишларида кенг қўлланилади.
Гремучая ртутъ - кристалл, захарли кукун бўлиб, оқ ёки кул ранглидир. Кукунсимон қуруқ ҳолда гремучая ртутъ ўта сезгир бўлиб кучсиз механик таъсирга ҳам сезгирдир. У 10% намликда детонация қилмасдан ёниш қобилятига эга бўлиб, 30 % намликда эса умуман оловда ёнмайди.
Азид свинец - оқ майда кристалл шаклидаги кукун бўлиб, сувда шимилмайди ва сувда эримайди. Намлик даражаси ошганда ҳам детонацияланиш ҳолатини сақлаб қолади. Азид свинец- юқори қувватли, бирламчи уйғотувчи портловчи модда бўлиб, захарлилик даражаси гремучий ртутдан паст бўлганлиги учун, у электродетонаторлар ишлаб чиқариш саноатида кенг қўлланилади.
Жадвал 9.1.
Портлатиш анжомларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган бирламчи ва иккаламчи уйғотувчи портловчи моддаларнинг асосий кўрсатгичлари

Кўрсатгичлар

Бирламчи ва иккиламчи уйғотувчи портловчи моддалар

Гремучая ртуть

Азид свинца

ТНРС

Тетрил

ТЭН

Гексоген

Портлатиш ишларида ҳосил бўладиган газлар хажми, л/кг

316

308

448

412

780

890

Портлатиш иссиқлиги, ккал/кг

405

381

418

1078

1410

1310

Портлатиш ҳарорати, оС

4450

4300

3030

3810

4000

3850

Зичлиги г/см3

3,5

4,6

2,9

1,0

1,0

1,05

Кислород баланси, %

-11,8

-

-56,0

-47,4

-10,1

-20,1

Детонация тезлиги, км/с

5,4

5,3

5,2

7,2

8,2

8,3

Иш бажариш қобилияти,см3

110

115

110

350

500

470

Чақнаш ҳарорати, оС

165

327

270

195

220

203,5

Зарбга сезгирлиги, м

2

4

11

30

30

30

ТНРС (тринитрорезорцинат свинца)- олтин- сариқ рангли кристалл шаклидаги кукун бўлиб, сезгирлиги бўйича гремучий ртуть ва азид свинец портлатиш моддалари орасида туради.
Иккиламчи уйғотувчи портловчи моддалар-портлатиш анжомларидаги бошланғич импульс энергиясини ошириш ва детонацияни асосий зарядга етказиб уни портлатиш ролини бажаради. Улар ташқи таъсирларга сезгирлик қобилияти пастроқ бўлиб, детонация тезлиги ва портлатиш иссиқлигининг баландлиги билан ажралиб туради
Тетрил (тринитрофенилметилнитрамин) – кристалл шаклидаги оч-сариқ рангли кукун бўлиб, оловда ёнади ва детонацияга ўтади. Саноатда иккиламчи уйғотувчи портловчи модда сифатида детонаторлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
ТЭН – кристалл шаклдаги оқ рангли кукун бўлиб, сувда эримайди. Юқори қувватли иккиламчи уйғотувчи портловчи модда бўлиб, детонация пилиги, КЗДШ ва айрим электродетонаторлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
Капсюлъ- детонатор хақида асосий маълумотлар
Капсюль-детонаторнинг схемаси расм 9.1. келтирилган бўлиб, унинг цилиндр шаклидаги гильзаси алюминий, мис, латун ёки картон қоғози материалидан ясалиши мумкин. Диаметри 6-7 мм ва узунлиги 47-51 мм га тенг бўлиб, гильза ичига олдин иккиламчи (ТЭН,тетрил,гексоген), кейин эса марказий диаметри 2-2,5 мм га тенг тешикчадан иборат металлсимон чашкага бирламчи уйғотувчи портловчи модда

Расм.9.1. Капсюль- детонатор схемаси:
1.-гильза; 2.-уя; 3.-чашка; 4.-бирламчи уйғотувчи портловчи модда;
5.-иккиламчи уйғотувчи портловчи модда; 6.-кумулятив уя.
жойлаштирилади. Чашкадаги бирламчи портловчи модданинг тўкилишини олдини олиш мақсадида тешикча атлас сетка билан ёпилади.
Ҳозирги кунда қуйидаги номлари келтирилган капсюль детонаторлар саноат миқиёсида ишлаб чиқарилиб, уларнинг таркиби ва асосий ўлчамлари қуйидаги 9.2. жадвалида келтирилган.
Жадвал 9.2
Капсюль детонаторнинг таркиби ва асосий ўлчамлари

Маркаси

Гильза материали

Таркиби, г

Баландлиги, мм

Ички диаметри, мм

Сақланиш муддати, йил

Гремучая ртуть

Азид свинец

ТНРС

Тетрил

Гремучертутно-тетриловый № 8М

Мис, латунь ёки қоғоз

0,5

-

-

1,0

50

6,3-6,5

10

Гремучертутно-тетриловый № 8Б

0,5

-

-

1,0

50

6,3-6,5

2

Гремучертутно-тетриловый № 8С

Биметалл, пўлат ёки алюминий

0,5

-

-

1,0

50

6,3-6,5

2

Азидо-тетриловый № 8А

-

0,2

0,1

1,0

50

6,3-6,5

10

Оловли пилик ва уни ендирувчи воситалари хақида асосий маълумотлар


Оловли пилик - олов учқуни ёрдамида детонаторга жойлаштирилган бирламчи уйғотувчи портловчи моддани портлатиб капсуль-детонаторни юргизиш ёки порохли зарядларни ёндириш учун ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Оловли пилик - прессланган қора порох (78% калий селитраси, 12 % кўмир ва 10% қўрғошин кукуни) дан ташкил топган бўлиб, пилик гидроизоляция қилинган бир неча ип қатламларидан ташкил топган. Унинг схемаси 9.2. расмида келтирилган.

Расм.9.2. Оловли пилик схемаси:
1-йўналтирувчи ип; 2-порохли қатлам; 3-иккиламчи зиғир тўқимаси;
4-смола; 5-асфальт; 6-тўқима; 7-смола; 8-ташқи оболочка.
Саноат шароитида узунлиги 10 м ли қирқимдан иборат оловли пилик ишлаб чиқарилади. Қирқимнинг 25 донаси бир ўрамга жойлаштирилиб қоғоз орқали ёпилади ва ҳар бир ёғочли қутиларга 8-12 ўрамдан иборат, умумий узунлиги 2000 дан 3000 м гача оловли пилик жойлаштирилади.
Портлатиш ишларида оловли пиликни ёндириш, асосан электр ёндириш ускунаси, электр ёндириш патронлари, ёндириш патрони, тутаб ёнадиган фитилъ ва гугурт ёрдамида амалга оширилади
Саноатда қўлланиладиган оловли пилигнинг асосий кўрсаткичлари 9.3. жадвалида келтирилган.
Жадвал 9.3
Оловли пиликнинг асосий кўрсаткичлари



Марка

Номи

Диаметр, мм

Ташқи қоплама материали

Ишлатилиш шароити

Сақланиш муддати, йил

ОША

Асфальтланган

4,8-5,8

Сувдан ҳимояланган мастика

Ҳўл ва қуруқ

5

ОШДА

Икки марта асфальтланган

5-6

Бу ҳам

Сувланган, ҳўл ва қуруқ

1

ОШП

Пластик

5-6

Пластикат массаси

Бу ҳам

5

Электрдетонатор хақида асосий маълумотлар


Электродетонаторлар - саноатлаштирилган портловчи моддалар, детонация пилиги ва оралиқ детонаторларни портлатиш учун ишлатилади.
Электродетонаторлар қуйидагича таснифланади:
Электродетонаторда жойлашган уйғотувчи портловчи модданинг тури ва сонига қараб, (гремучертутли-тетрил ва азидо-тетрилли электродетонаторлар);
Ишлаш вақтига қараб (бирзумда, нимсекинлашган ва секинлашган портланишга мўлжалланган электродетонаторлар);
конструктив расмийлаштиришга ва ишлатилишига кўра (умумий аҳамиятга эга бўлган, сейсморазведка, нефть қудуқларини торпедалаш ва бошқа ишларда ишлатадиган электродетонаторлар.);
ишлаш шароитига қараб (қуруқ ёки сувли шароитда, в шахтах, газ ва кўмир чангига хавфли шахталарда ишлатиладиган электродетонаторлар);
қувватига қараб – (нормал ва юқори қувватли электродетонаторлар) .

Расм.9.3. Бир зумда портланадиган электродетонатор ЭД-8-Ж:


1-гильза; 2-бирламчи ва иккиламчи уйғотувчи зарядлар;
3-икки қаватли ўт олдирувчи бошча; 4-кўприкча;
5-сим; 6-пластик пробка.
Бир зумда портловчи электродетонаторлар. Электрендиргич детонаторнинг чашкаси ёнида жойлашган бўлиб, токка уланган пайтда бир зумда портлаш қобилиятига. Бугунги кунда саноат томонидан химояланганган ва химояланмаган, бир зумда портловчи электродетонаторлар ишлаб чиқарилмоқда.
Ҳимояланмаган электродетонаторлар асосан очиқ ва ер ости кон ишларида хавфли газ ёки чангга қарши шахталардан ташқари тоғ жинсларини майдалаш ишларида қўлланилади.
Нимсекинлашган портловчи электродетонаторлар асосан очиқ ва ер ости кон ишларидаги шаҳар шароитидаги ва тор жойларда портлатиш ишларини амалга оширишда, ер ости лаҳмларини ўтиш шароитида тоғ жинсларининг бир хил ва тўлиқ майдаланишига эришиш учун ва бошқа ишларда қўлланилади.
Ҳозирги кунда саноат шароитида қуйидаги нимсекинлашган портловчи электродетонаторлар ишлаб чиқарилмоқда: ЭДКЗ-15; ЭДКЗ-25; ЭДКЗ-ПМ-15; ЭДКЗ-ПМ-25; ЭДБ-ПМ-КЗ-15; ЭДБ-ПМ-КЗ-25 и ЭДКЗ-15У.
ЭДКЗ-15 ва ЭДКЗ-25 электродетонаторлари – сувга мустахкам, ҳимояланмаган бўлиб, қуввати бўйича № 8 капсюль-детонатор қувватига тенгдир. Улар очиқ ва ер ости кон ишларида хавфли газ ёки чангга қарши шахталардан ташқари қуруқ ва намли забойлардаги тоғ жинсларини майдалаш учун ишлатилади.
ЭДКЗ-25 электродетонаторлари қуйидаги номинал секинлаштирилган вақтлар билан ишлаб чиқилади: 25, 50, 75, 100, 150 ва 250 мс.
Секинлаштириб портлатадиган электродеторнаторлар бир зумда портлайдиган электродетонаторлардан электрёндиргич ва бирламчи уйғотувчи портловчи модда орасига секинлаштирилиб портлатадиган модда жойлаштирилганлиги билан фарқ қилади.
Ҳозирги кунда саноатда секинлаштириб портлатадиган қуйидаги электродетонаторлар ишлаб чиқарилмоқда: ЭДЗД-0,5; ЭДЗД-0,75; ЭДЗД-1; ЭДЗД-1,5; ЭДЗД-2; ЭДЗД-4; ЭДЗД-6; ЭДЗД- 8 ва ЭДЗД- 10.
Детонация пилиги хақида асосий маълумотлар
Детонация пилиги саноатлаштирилган портловчи модда зарядини капсюль- детонатор ёки электродетонаторлар портлатиш орқали ҳосил қилган детонация импульсини узоқ масофага узатиш ва саноатлаштирилган портловчи моддаларни тўлиқ детонация қилиш вазифасини бажаради.


Download 256.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling