Машиналар яратишнинг техник асослари ” фанидан 3 – амалий машғулот


Download 176.38 Kb.
Sana02.11.2022
Hajmi176.38 Kb.
#896120
Bog'liq
2-mavzu. Mashinalarni tarkibiy qismlarga ajratish usullarini o\'rganish
3-mavzu. Loyiha-konstruktorlik xujjatlarini o\'rganish va tuzish, 4-mavzu. Mashinalarda proporsiya va proporsiyalashni o\'rganish, Aбдуллаев Муҳаммаджон Рустамжон ўғли, Arab xalifaligida Ummaviylar davlati (661-750), Раствор, MAKTABGACHA TA’LIM TIZIMIDA KADRLARNI TAYYORLASH VA SOHAGA QABUL QILISHGA QO’YILADIGAN TALABLAR., MAKTABGACHA TARBIYA YOSHDAGI BOLALAR FAOLIYATIDAN TASHKIL ETISHDA TARBIYACHINING O’RNI., MAKTABGACHA TA\'LIM-UZLUKSIZ TA\'LIMNING BOSHLANG\'ICH BO\'G\'INI., FUTBOLDA JAMOA BO’LIB O’YNAGANDA HUJUM KOMBINAATSIYALARIGA O’RGATISH., HAMKORLIKDA OʻQITISH TEXNOLOGIYALARI., 3Oxun, Nikoh to`yi marosimlarida afsungarliklar va qadimiy diniy e`tiqodlar simbiozi, Xalq og‘zaki ijodi — bemisl boyligimiz, BOLA AZIZ, ODOBI UNDAN AZIZ

Машиналар яратишнинг техник асослари ” фанидан
3 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Мавзу:Машиналарни таркибий қисмларга ажратиш усулларини ўрганиш.
Ишнинг давомийлиги - 2 соат
1. Ишнинг мақсади:
1.1 Машиналарнинг ички ва ташқи тузилиши, уларни таркибий қисмларга ажратиш усулларини ўрганиш.
1.2. Технологик машиналарни таркибий қисмларга ажратишни тажрибавий бажариш асосида уларни лойиҳалаш ва тайёрлаш орасидаги боғлиқликни талабалар онгига сингдириш.
2. Қўлланиладиган жиҳозлар: материаллар, ўлчаш асбоблари.
- Кафедра лабораториясидаги айланма печ модели.
- Гайка калити комплектлари.


3. Назарий қисм.

Корхонада ишлаб чиқариладиган ҳар қандай предмет ёки ишлаб чиқариш предметлар йиғиндиси махсулот дейилади.


Маҳсулотларнинг қуйидаги турлари ўрнатилган:
-деталлар.
- йиғма бирликлар
-комплекслар ва
- комплектлар.
Номи ва маркаси бўйича бир хил материалдан, йиғма операцияларсиз тайёрланган маҳсулот деталь дейилади.

3.1-расм. Ишлаб чиқариш маҳсулотининг умумий холатдаги таркиби.


Тайёрловчи корхонада йиғиш операциялари ёрдамида турли таркибий қисмларни йиғиб тайёрланадиган маҳсулот йиғма бирлик дейилади.


Бир-бири билан ўзаро боғлиқ эксплуатацион функцияларни бажаришга мўлжалланган, лекин тайёрловчи корхонада йиғиш операциялари ёрдамида бирлаштирилмаган иккита ва ундан кўпроқ таснифланган маҳсулот комплекс дейилади.
Ёрдамчи характерга эга бўлган умумий эксплуатацион вазифаларни бажаришга мўлжалланган лекин тайёрловчи корхонада йиғиш операцияларисиз тайёрланган иккита ва ундан кўпроқ маҳсулот комплект дейилади.
Технологик машинани таркибий қисмларга ажратишни айланма Печь лаборатория модели мисолида қараб чиқамиз.


4.Тажриба қурилмасининг тавсифи

Тажриба ускунаси кафедра лабораториясининг махсус стендида жойлашган. (3.2-расм).


Махсус рама 1-да махкамланган 3 та таянчларга айланма печнинг танаси 2 ўрнатилган. Тананинг пастки учида шишадан тайёрланган бир нечта рекуператор барабанлари 4 ўрнатилган.
Печ танаси 5 юритма ва 6 занжирли узатма ёрдамида айланма ҳаракатга келтирилади. Печ танасининг қиялиги 7мослама билан ўзгартирилади. Қум бункер 8 – дан таҳминлагич 9 ёрдамида печ ичига узатилади. Печдан чиқаётган қум 10 ва 11 бункерларга тушади.
Бу ерда:
Деталлар: -юлдузча (4та),

  • уголоклар,

  • болтлар, шайбалар, гайкалар

Йиғма бирликлар:
-бункерлар
- таъминлагич
- Печь корпуси
- таянч қурилмалар
- рекуператор совутгич
- юритма ва бошқалар бўлиб, улар биргаликда печь агрегати комплексини ташкил этади.



3.2-расм. Тажриба қурилмасининг схемаси.


5.Ишни бажариш тартиби.
Машинани таркибий қисмларга ажратиш унинг конструктив хусусиятларига боғлиқ яъни таркибий қисмларга ажратишнинг технологик усуллари машинани ташкил этувчи йиғма элементлар структураси билан белгиланади.
Шу сабабли айланма Печь лаборатория модели қуйидаги тартибда таркибий қисмларга ажратилади. Бунда технологик кетма-кетлик тартибига қатъий риоя қилиш лозим.
1. Печь моделини таркибий қисмларга ажратиш схемасини тузиш.
2. Аввал юклаш қурилмаси йиғма бирлигини ажратиш
3. Рекуператорли совутгич қурилмасини ажратинг.
4. Печь модели юритмасини ажратинг.
5. Печь корпусини таянч қурилмасидан ажратинг.
6. Таянч қурилмасини рамадан ажратиб олинг.
7. Ўқитувчининг кўрсатмаси бўйича юқоридаги узеллар (йиғма бирликлар) дан бирини деталларга ажратиш.
8. 7-1 операцияларни тескари тартибда қайтариб, Печь моделини жойига йиғиш.


6.Ҳисобот тартиби.
1 Лаборатория ишини бажариш мақсади.
2. Лаборатория қурилмасининг схемаси.
3. Машинани таркибий қисмларга ажратиш тартиби.
4. Асосий деталлар эскизи.
5.Хулоса.
Адабиётлар.


1. Б.А. Алиматов ва бошқалар. Ишлаб чиқаришдаги технологик комплекслар. Фарғона “Техника” 2007.
2. Алиматов Б.А., Хурсанов Б.Ж. Машиналар яратишнинг техник асослари. Фарғона “Техника”: 2007.
3. Конструирования машин. Справочно – методическое пособия (в двух томах) К. В. Фролов, М, “Машиностроение” 1994-624с
Download 176.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling