"Машиналар яратишнинг техник асослари" фанидан 4 – амалий машғулот


Download 59.76 Kb.
bet1/3
Sana02.11.2022
Hajmi59.76 Kb.
#896131
  1   2   3
Bog'liq
4-mavzu. Mashinalarda proporsiya va proporsiyalashni o\'rganish
2-mavzu. Mashinalarni tarkibiy qismlarga ajratish usullarini o\'rganish, 3-mavzu. Loyiha-konstruktorlik xujjatlarini o\'rganish va tuzish, Aбдуллаев Муҳаммаджон Рустамжон ўғли, Arab xalifaligida Ummaviylar davlati (661-750), Раствор, MAKTABGACHA TA’LIM TIZIMIDA KADRLARNI TAYYORLASH VA SOHAGA QABUL QILISHGA QO’YILADIGAN TALABLAR., MAKTABGACHA TARBIYA YOSHDAGI BOLALAR FAOLIYATIDAN TASHKIL ETISHDA TARBIYACHINING O’RNI., MAKTABGACHA TA\'LIM-UZLUKSIZ TA\'LIMNING BOSHLANG\'ICH BO\'G\'INI., FUTBOLDA JAMOA BO’LIB O’YNAGANDA HUJUM KOMBINAATSIYALARIGA O’RGATISH., HAMKORLIKDA OʻQITISH TEXNOLOGIYALARI., 3Oxun, Nikoh to`yi marosimlarida afsungarliklar va qadimiy diniy e`tiqodlar simbiozi, Xalq og‘zaki ijodi — bemisl boyligimiz, BOLA AZIZ, ODOBI UNDAN AZIZ

"Машиналар яратишнинг техник асослари" фанидан
4 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу:Машиналарда пропорция ва пропорциялашни ўрганиш

Ишнинг давомийлиги – 2 соат




1.Дарснинг мақсади: 1.1. Пропорция ва пропорциялаш ҳакида олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш.
1.2 Пропорциялашнинг композициялаш классик воситалридан бири сифатида амалда техникага нисбатан қўлланишини ўрганиш.
2. Дарснинг мазмуни:
2.1. Лаборатория комплексида машина конструкцияси билан танишиш.
2.2 Машина пропорционал ечимини таҳлил қилиш.
3.Дарс ўтиш воситалари: зарур материал ва асбоблар
Амалий ишни бажариш учун қуйидагилар бўлиши керак: айланма печнинг лаборатория модели, чизма қоғоз А4 ва анжомлар, ўлчов асбоблари: штангенциркуль, рулетка ва бошқ.


4.Назарий қисм

Пропорция ва пропорциялаш композициянинг муҳим воситаларидан бири бўлиб, унинг ёрдамида фақат унгагина ҳос бўлган сифатга эришилади. Пропорциялик имкониятлар нуқтаи назаридан, машина «тугалланганлигига» эришишнинг бирдан бир воситаси.


Элементларнинг бир-бирга ўлчамлар юзасидан муносабатлари композициянинг асосидир.
Пропорциянинг эътиборни жалб этувчи кучи бевосита гармонизациянинг мувофиқлигидадир. Бу эса ўз навбатида, пропорциялаш билан боғлиқ. Техникада пропорциялашнинг классик пропорциялашдан механик кўчиришга алмаштириб қўймаслик лозим. Конструктор яратаётган машинага ўз ҳоҳишига кўра танлаган пропорция схемаси ни қўлламасдан, буюмнинг асил моҳиятидан келиб чиқиб, пропорциялаш керак. Фақат шундагина пропорция ўзининг ҳақиқий кучига эга бўлади. Пропорциялаш усул-ларининг фақат техникада ёки масалан архитектурада шаклнинг конструкция томонидан шартланиш даражаси билан аниқланади. Архитектурада олдиндан ишлаб келган пропорция системасида баъзан қурилиш композициясининг асосий вазифасини ҳам ўтаб қолиши мумкин. Шу билан бирга кўп томондан қурилишнинг конструкциясини ҳам аниқлаб беради. Техникада эса бундай ҳол деярли мумкин эмас, конструктив схема номаълум бўла туриб, шакл танлаш мумкин эмас.
Конструкция устида ишлаб борилган сари шаклни аниқроқ тасаввур қилиш имкони туғилиб, асосий элементлар ўлчамларининг бир-бирига нисбатини аниқлаш мумкин бўлади: яъни муҳандис-конструкторлик билан бадиий конст рукторлик ишлов бериш бир-бири билан параллел боради. Натижада, шаклнинг пропорциялари унинг муҳандислик компоновкасидан кўп томонлама илғорроқ бўлиб қолади. Шунинг учун пропорционал қурилиш қисмлар ва бутунликнинг ўзаро муносиб катталиклари конструкциянинг техник такомиллашиб боришида муҳим назоратдир. Конструкциядаги ҳақиқиий кучланишлар қанчалик аниқ ҳисобланган бўлса, у ўз бутунлиги ва деталларида шунчалик мантиқлик, конструкция асосини ташкил этувчи катталиклар (ўлчамлар) ҳисоби шунча катта аҳамиятга эга ва унинг катталиклар гармониясига эга бўлишига шунча катта имкониятлар туғилади. Агар дизайнер мухандислик томонини ҳисобга олмай, фақат «гўзаллик» учун шакл чизадиган бўлса, албатта конструктив яроқсиз шакл яратилиб, габаритлар йириклашиши, масса оғирлашишига олиб келади.
Техник буюмларни пропорциялаш хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- техника пропорциялаш усулларини оддий геометрик шаклларга нисбатан қўллаш;
- мураккаб ҳажмий кенгликка эга структураларни оддий уюшган ҳолдаги шакл бошланишига уринган ҳолда вертикал ва горизонтал қаторларга бўлиш.
Вертикал ва горизонтал қаторларга ажратишда сояларнинг актив характери элементар катталикларни корректлаш, элементлар орасидаги боғлиқликларни характерида ўзгартириш ва шу кабилар билан эришилади.
Бир қатор тадқиқотчилар кесим ва фигураларнинг геометрик ўхшашлигининг ташкилловчи кучга эътиборини жалб этишади. Айнан ўҳшашлик шаклни фавқулодда категориясидан композицион боғлиқ элементларининг қатъий системасига ўтказади.
Техника соҳасида пропорциялар катта рол ўйнайди ва бу кўпгина факторлар билан изоҳланади, айниқса элемент ва узеллар унификацияси билан.
Пропорциянинг қуйидаги турлари мавжуд:

- арифметик Н1 – Н­­­­­­­2 = Н2 – Н3


- геометрик


Пропорцияларнинг график ифодаланишига мисоллар.


5.1 ва 5.2. расмларда келтирилган.
Маълум муносабатларга асосланган пропорциялар худди қонуният сингари актив таъсир этади. Бу қонуниятни бузиш эса шакл тўлалигининг бузилишига олиб келади. Бироқ техникадан пропорциялашда фақат эстетик деб қараш нотўғри, чунки, у мухандислик эффективини ҳам бевосита ўзида жам этган.
Тўғри конструкцияланган ва бадиий пардозланган конструкция яратиш лойиҳачи муҳандисни ҳам рассом конструкторни ҳам банд этувчи ягона мақсад.





Download 59.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling