Mathcad кмт га кириш ва уни амалий қўлланилиш


Download 23.54 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.06.2022
Hajmi23.54 Kb.
#764924
Bog'liq
13 мавзу
7-ma'ruza rus, 187 06.04.2017, Maktabda, Adabiyotlar, Adabiyotlar, Adabiyotlar, 1-maruza mustaqil ish, 2-mustaqil ish ma'ruza, 2-mustaqil ish ma'ruza, 6-amaliy mashg'ulot, 6-amaliy mashg'ulot, 8-AMALIY MASHG'ULOT, 8-AMALIY MASHG'ULOT, 9, 1-AMALIY


MathCAD КМТ га кириш ва уни амалий қўлланилиш 
Фойдаланувчининг MathCAD билан мулоқоти оддий математик 
масалаларни таърифлаш тилига максимал яқинлаштирилган кириш тили 
даражасида бажарилади. Шунинг учун бундай масалаларни ечиш умумқабул 
қилинган маънодаги дастурлашни, яъни бирор бир дастурлаш тилида ёки 
кодларда дастур ёзишни талаб қилмайди. 
Мисол
2
x
y

нинг қийматини 
3

x
да ҳисоблаш Pascal ва MathCAD 
тилида қуйидаги кўринишга эга: 
Paskalda 
MathCAD da 
Izoh 
X:=3; 
X:=3 
X o’zgaruvchi 3 qiymatni o’zlashtiradi 
Y:=SQR(X); 
Y:=X

Y o’zgaruvchi X o’zgaruvchini kvadratda qabul 
qiladi 
WRITELN(‘Y=’,Y); 
Y=9 
Y o’zgaruvchining qiymatini chiqaradi 
MathCAD да бир объектдан бошқасига маълумотларни тўғридан-тўғри 
ўтказиш муаммоси ҳал этилган бўлиб, бир математик ифодани бошқасига, 
масалан жадвалларга, ундан эса графикларга ва бошқаларни ўтказиш 
мумкин. 
Шунинг 
учун 
бирор 
бир 
формуладаги 
ёки 
кирувчи 
маълумотларнинг берилишидаги ўзгариш масалани барча ўзаро таъсир 
объектлари занжири бўйича қайта ҳисоблашга олиб келади. Лекин, бу меню 
буйруқлари ёрдамида бажарилувчи белгили амалларга тегишли эмас. 
MathCAD КМТ билан ишлаш усуллари 
Тизимнинг асосий менюлари 
MathCAD тизими меню сатри 
буйруқлар тизимидан иборат бўлиб, ундаги File, Edit, Window, Help 
буйруқлари барча Windows иловалари учун стандарт бўлганлиги сабабли 
уларга тўхталмасдан, унинг асосий менюларини қараб чиқамиз. 
View менюсида Windоws иловалари учун стандарт бўлган буйруқлар 
билан бирга аниматсиялар яратиш ва улардан фойдаланиш имконини 
берувчи “Аnimate” ва “Playback” буйруқлари мавжуд (3.1 - расм).


3.1 – расм. View менюси буйруқлари рўйхати. 
Унинг 
“Preferenses” 
буйруғи 
дастурни 
интернетга 
улаш 
параметрларини бериш ва тўғри ёзишни созлашга (фақат инглиз тилида) 
мўлжалланган. 
Insert менюси ҳужжатга турли хил объектларни қўйишни бошқаришга 
оид қуйидаги буйруқлар гуруҳини ўз ичига олади (3.2 - расм): Graph - 2 ёки 3 
ўлчовли, қутб координаталар системасидаги графикларни жойлаштириш; 
Маrix - ҳужжатга сонли массивни жойлаштириш; Function - ҳужжатга 
функцияларни (масалан, синус, косинус ва бошқалар) ҳамда MathCAD га хос 
функцияларни жойлаштириш. 


3.2 – расм. Insert менюси буйруқлари рўйхати. 
Unit - ҳужжатга ўлчов бирликларини киритиш; Picture - ҳужжатга 
расмлар ўрнатиш; Math Region/Техt Region - оддий матн ёки формулаларни 
киритиш; Page Break - ҳужжатда зарурат юзасидан бошқа саҳифага ўтиш; 
Hyperlink - ҳужжатга гипермурожаат қўйиш; Rеferense - ҳужжатдан бошқа 
файлга йўл кўрсатиш; Cомponent - ҳужжатга бошқа ҳисоблаш 
дастурларининг (масалан, Excel ёки MatLab даги) файлларини қўйиш; Оbject 
- ҳужжатга бошқа форматдаги (масалан, Flash даги) файлларни қўйиш 
имконини беради. 
Fоrмаt менюси ҳужжатларни форматлашга оид қуйидаги буйруқлар 
гуруҳини ўз ичига олади (3.3 - расм): Equation - математик формулалар
Results - натижалар; Техt - матн; Paragraph - параграф; Таbс - табуляция; 
Properties - белгиланган объект; Graph - график формати; Cоlor - рангни 
созлаш; Сеparate Regionс/ Align Regionс - соҳаларни ажратишни тўғрилаш; 
Аrеа - соҳаларни “қулфлаш” (блокировка) ва “қулфни очиш” 
(разблокировка); Hеаdеrs/Footers - саҳифанинг сарловҳаси ва сарловҳа 
остиси; Rеpаginate Nоw - саҳифани қайта йиғиш. 


3.3 – расм. Формат менюси буйруқлари рўйхати. 
math менюси формулаларни ҳисоблашга оид қуйидаги буйруқлар 
гуруҳини ўз ичига олади (3.4 - расм): 
 
3.4 – расм. math менюси буйруқлари рўйхати. 


Cаlculаtе - ифодани ҳисоблаш; Calculate Wоrkwееt - саҳифадаги 
ҳаммасини ҳисоблаш; Аutоmаtic Cаlculаtion - автоматик тарзда ҳисоблаш; 
Оptions - ҳисоблашнинг аниқлиги. 
Symbоlics менюси алгебраик ҳисоблашларга оид қуйидаги буйруқлар 
гуруҳини ўз ичига олади (3.5 - расм): 
3.5 – расм. Symbolics менюси буйруқлари рўйхати. 
Evаluаtе - ҳисоблаш; Symplify - ихчамлаш (соддалаштириш); Variable
ўзгарувчилар билан ишлаш; Маtriх - матрицалар билан ишлаш. 


3.6 – расм. MathCAD га формулаларни киритишга оид намуналар. 

Download 23.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling