Мавзу: бақтрия давлати тарихшунослиги


Download 106.5 Kb.
bet1/3
Sana21.01.2023
Hajmi106.5 Kb.
#1106384
  1   2   3
Bog'liq
БАҚТРИЯ ДАВЛАТИ ТАРИХШУНОСЛИГИ




ЎЗБEКИСТOН РEСПУБЛИКАСИ OЛИЙ ВА ЎРТА МАXСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Ал XOРАЗМИЙ НOМЛИ УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИ


ТАРИX ФАКУЛТEТИ


404 тарих гурухи талабаси
Султанмуродов Шохрухнинг
Тарихшунослик фанидан
Мавзу: БАҚТРИЯ ДАВЛАТИ ТАРИХШУНОСЛИГИ
КУРС ИШИ
Қабул қилди: т.ф.н. Абдуллаев Ў.

Урганч-2011



МАВЗУ: БАҚТРИЯ ДАВЛАТИ ТАРИХШУНОСЛИГИ
РЕЖА:
1. КИРИШ

  1. ЎРТА ОСИЁДА ВУЖУДГА КЕЛГАН ИЛК ДАВЛАТ БИРЛАШМАЛАРИ

А) Бақтрия давлатининг ижтимоий – сиёсий ахволи


3. ЮНОН-БАҚТРИЯ ДАВЛАТИНИНГ ГУЛЛАБ ЯШНАГАН ДАВРИ
А) Антик давр муаллифлари асарларида маълумотлар


4. ХУЛОСА

Мавзунинг ўрганилиш даражаси


Ўрта Осиёда энг қадимги давлатларнинг вужудга келиши жуда муҳим масаладир. Бу масалани ўргапишда археологик ва ёзма манбалар кўп жиҳатдан ёрдам беради. Синфларнинг пайдо бўлиши ва қулдорлик тузуми вужудга келишини ёритиб бера-диган асосий ёзма манба Авесто ва антик дунё авторлари қолдирган маълумотлардир.
Ктесийнинг «Персика» асарида Қадимги Бақтрия давлати ҳақида бир қанча (жуда кўп истеҳкомлар ва қалъалар тўғрисида, областнинг аҳолиси анча кўп бўлганлиги ҳақида, Оссурия подшоси Нин ва Бақтрия ҳокими Зардушт-Зороастр урушлари ҳақида ва бошқалар) маълумотлар келтирилган.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси

Ўрта Осиёнинг Бақтрия тарихини аниқлашга рус олимлари В. В. Струве, С. П. Толстов, М. М. Дьяконов, В. М. Массон, И. М. Дьяконов, Б. Ғ. Ғофуров, Б. А. Литвинский, А. А. Асқаров, В. И. Сарианиди муваффақ бўлганлар. Олимлар фикрича, милоддан аввалги IX—VIII асрларда (Бақтрия подшолигидан олдинги давр) Ўрта Осиё жаиубида шарқий эроний қаби-лаларнинг сиёсий бирлашмаси таркиб топган. Бу бирлашма ҳарбий аҳамиятга эга бўлиб, Авестода «Арёшайёна» ёки «Арё-намвайжо» номи билан машҳурдир. Айрим тадқиқотчилар илк темир асрига ўтиш даврида Ўрта Осиё тупроғида йирик давлат бирлашмалари бўлмаган, лекин дастлабки кичик давлатлар пайдо бўлган, деб фараз қиладилар.



Download 106.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling