Мавзу: Енгил саноатда механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ривожланиш истиқболлари


Download 105.35 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi105.35 Kb.
#1640599
  1   2   3
Bog'liq
23-маъруза


МАВЗУ: Енгил саноатда механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ривожланиш истиқболлари.
Режа.



  1. Полга ўрнатиладиган рельссиз транспорт машиналари

  2. Полга ўрнатиладиган транспорт машиналари кўрсаткичлари

  3. Универсал автоюк ташувчи уловлар

Полга ўрнатиладиган рельссиз транспорт машиналарига юк ортувчи, ғарамловчи юк ташувчи аравалар ва юк тортувчи уловлар киради. Конструктив хусусиятлари ва тавсия қилишига қараб фарқланади. Тўртғилдиракли (универсал) ва учғилдиракли юк ортувчилар, ёнлама ҳаракатланувчи юк кўтаргичга эга, буйламасига (ғарамлагичлар ) ва айланма ҳаракатланувчи юк кўтаришга ёки айрига эга уловлар (2 ёки 3 томанлама юкларни қайта ишлаш учун) Кўтарилмайдиган платформали аравалар, буриладиган темир асосга эга аравалар, кўтарилувчи платформали аравалар полдан бошқариладиган юк аравалари; Ҳайдовчи томонидан бошқариладиган ва автоматик юк тортувчи уловлар келтирувчи тузилмали двигател типидаги юк ортувчи уловлар фарқланади. Электр юк ортувчи уловлар аккумулятор батареяли озиқ манбаига эга электродвигател билан таъминланган, авто юк ортувчи уловлар –ички ёнув двигвтелига эга бензин двигатели билан таъминланган. Автоюк ортувчи уловлар хусусан уни ёнғин хавфсизлиги ва учувчан газлар билан ҳпвони ифлосланишига боғлиқ ҳолда очиқ майдонлар ва томлар остида қўлланилади. Электроюк ортувчи уловлар ёпиқ омборлар ва соноат биноларида қўлланилади. Саноат корхоналарида кўтарилувчи транспорт ишлари учун унверсал юк ортувчи уловлар энг кўп қўлланилади. Улардан юкларни 20-120 метр масофага систематик равишда ташиши учун муқобил қўлланилади.


Уч ғилдиракли юк ортувчилар тўрт ғилдиракли билан таққослаганда бир мунча бурилиш радиуси ва ғилдирак диаметри кичиклиги билан фарқланади. Шунинг учун улар кўпрок маневрли (тезланишли) бўлади.Бу юк ортувчи уловлар деворли тўсиқларга эга ёпиқ биноларда юкларни кичик масофага (20-70) юкларни ташиш учун қўлланади.
Уларни очик нотекис майдонларда қўллаш уларниниг ёмон ўтувчанлиги ва кўп миқдордаги динамик юкламаларни ҳайдовчи ўтиргичига тушиши сабабли қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари уч ғилдиракли массив шинали юк ортувчи уловлар тўрт ғилдиракли билан таққослаганда полга нисбатан катта солиштирма юкламага эгалиги билан фарқланади. Кўндаланг ҳаракатланувчи юк кўтаргичга эга юк ортувчи уловлар узун улчовли юкларни ташиш учун қўлланилади ва тўқимачилик саноатида кам қўлланилади. Бўйлама ҳаракатланувчи юк кўтаргичга эга юк ортувчи уловлар (омбор биноларида) ортувчи-туширувчи ишлар учун омбор биноларида ҳамда қаттиқ ва текис қопламали полга эга ёпиқ шароитли цехларда қўлланади.
Бурилувчи ҳаракатланувчи юк кўтаргичга ёки айриларга эга юк ортувчилар омбор биноларида кўп қаватли токчаларида хизмат қилиш учун қўлланади. Токчалар орасидаги ўтиш кенглиги юк ортувчи уловларни қўллаганда амалий жиҳатидан уларни (поддон) кенглигига тенг бўлиши мумкин .
Ўзи юрувчи аравалар (электрокаралар) майда ва донали юкларни катта масофаларга (500-1000метр) ташиш учун кенг қўлланила бошлади, уларни жойлаштириш қўл ёрдамида ёки махсус қурилмалар ёрдамида амалга оширилади. Поддон билан ишлайдиган юк аравалари кўтарувчи платформага эга .Улар берилган технологик цикл бўйича мaҳсулoт тайёрлайдиган махсус поддонларга юкларни ташиш учун тавсия қилинади.
Қўл аравалари, хусусан, ярим фабрикат ёки тайёр мaҳсулoтларни оралиқ тўпланадиган жараёнлараро ташишларда қўлланади.Уларни енгил юкларни 50 метргача горизонтал кўчириш ва кўпинча кичик юк оқимларида, ёнғин ва портлаш хавфига эга биноларда ҳамда созлаш ишларида қўллаш билан чегараланади.
Юк тортувчи уловлар асосан тиркамали араваларга юкланган енгил донали юкларни 600-1000метр масофага ташиш учун қўлланади. Автоматик ахборот бошқарувли юк тортувчи уловлар берилган технологик цикл бўйича мaҳсулoт тайёрланадиган жойларда актив ишлайди.



Download 105.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling