Mavzu: кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш reja


Download 138.92 Kb.
bet1/3
Sana15.10.2022
Hajmi138.92 Kb.
#848897
  1   2   3
Bog'liq
10-mavzu
2013korporativ boshkaruv, UMUMIY PSIXOLOGIYA(1), Adobe Photoshop да анимация яратиш(ТАРКАТМА), lug`at, Биохимия Даволаш КТП 2019-2020 йил, @kimyo2 kanalimizda blok test , @kimyo2 kanalimizda blok test , 20202021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига, pH va gibridlanish, KURS ISHI FIZ XIMYA, Oksidlanish-qaytarilish (masalalar bazasi), Oksidlanish-qaytarilish (masalalar bazasi), коврак, коврак, kurs ishi

MAVZU: КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ
REJA:
  • Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти ва экспортёр корхоналарнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши

  • 2. Экспортнинг товар ва географик таркибини такомиллаштириш.
    3. Экспортни диверсификация қилиш йўналишлари ва имкониятлари


Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури (айниқса, хом ашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши, маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради.
Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади.
Президентимиз томонидан маърузада илгари сурилган тайёр рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи бозордаги ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини бартараф этиш имконини беради.
Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради.
Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда .

Download 138.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling