Мавзу. Корхона ва ташкилотларда персонални бошкариш стратегияси режа «Персонал» тушунчасининг мазмуни


Download 1.32 Mb.
bet1/3
Sana10.02.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1184972
  1   2   3
Bog'liq
Презентация Microsoft PowerPoint (8) Ali

1.«Персонал» тушунчасининг мазмуни  Чет эл тажрибасида персонал муаммоларини хал килишга доир иккита асосий ёндашув мавжуд. Биринчи ёндашув диккат-эътиборни шунга каратадики, «инсон ресурсларини бошкариш» мазкур муаммони хал килишнинг стратегик жихатларини, шу жумладан, ижтимоий ривожлантириш масалаларини камраб олади. «Персонални бошкариш» эса, кўпрок кадрлар билан оператив иш олиб боришга тааллуклидир. Иккинчи ёндашув шунга асосланадики, «одам ресурсларини бошкариш» аввало, мехнат ва бандлик сохасидаги муносабатларни давлат йўли билан тартибга солиш масалаларига, «персонални бошкариш» эса, корхона даражасидаги мехнат муносабатларига каратилган.

Атамалардаги фаркларга фаолият хусусияти ва йўналишлари сабаб бўлиши мумкин. Масалан, «персонал» атамаси кўпинча унчалик катта бўлмаган фирмалар (бу ерда 100 нафардан камрок хизматчи банд бўлади) томонидан ишлатилади. «Инсон ресурслари» атамасидан фойдаланувчилар орасида ходимларининг сони 2,5 минг нафардан ортик бўлган йирик ташкилотлар устунлик килади.


Ўзбекистонда персонални бошкариш утган асрнинг 90- йиллари бошларидан шакллана бошлади. Бунга биринчи навбатда маъмурий - буйрукбозлик тизимининг инкирозга учраши, корхоналарнинг мустакиллиги, бозор муносабатларининг ривожланиши ва тадбиркорликнинг авж олиши хамда энг асосийси, иктисодиётнинг ривожланиш марказида инсон туришини англаб етиш куртаклари сабаб бўлди.
Personalni
boshqarish
Персонални бошкариш (персонал менежменти) – корхона, фирма даражасида ишчи кучи потенциалининг нормал ривожланиши, амал килиши ва ундан самарали фойдаланиш юзасидан ўзаро богланган ташкилий - иктисодий ва ижтимоий чоратадбирлар тизимидир
Персонални бошкариш узлуксиз жараён сифатида намоён бўлади. У ходимларнинг мехнат килиш сабабларини, ундан максимал даражада фойда олишини, демак, корхоналар фаолиятида пировард юксак натижалар кўлга киритилганлигини билдиради.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling