3.Транспорт тизимларининг ривожланишида логистикани транспорт таъминотига қўйиладиган замонавий талаблар. 4.Ўзбекистон транспорт тизимини ривожланишининг асосий хусусиятлари. Тизимларнинг умумий назарияси ўтган асрнинг 70-йилларининг охирида тизимлар тўғрисидаги фан – системология сифатида расмийлаштирилган. Г.П. Мельников бу фаннинг асосчиси ҳисобланади. Системологиянинг моҳияти шундан иборатки, у ўзида тизимлар тўғрисидаги интеграл фанни тақдим қилади. Тизимларнинг умумий назарияси тизимлар тўғрисидаги кўпроқ умумлашган билимларни интеграллайди. У иккита фан – унга категориал аппаратни, билиш усуллари ва услубларини, тизимларнинг сифат кўринишини асослаш имконини берадиган фалсафа ва тизимларни миқдорий таҳлил қилишни таъминлайдиган математиканинг таъсири остида бўлади.
Системологиянинг тузилиши.
Тизимнинг мақсади – унинг учун афзалроқ бўлган ҳолатдир, у одатда мақсад функцияси кўринишида ифодаланади. Глобал мақсад, қоидага кўра, унинг натижасида ўзаро боғланган хусусий мақсадлар шаклланадиган декомпозицияга йўл қўяди. Мақсадга эришиш учун тизимда шажара ҳосил қиладиган бир нечта вазифалар амалга оширилади. - Тизимнинг мақсади – унинг учун афзалроқ бўлган ҳолатдир, у одатда мақсад функцияси кўринишида ифодаланади. Глобал мақсад, қоидага кўра, унинг натижасида ўзаро боғланган хусусий мақсадлар шаклланадиган декомпозицияга йўл қўяди. Мақсадга эришиш учун тизимда шажара ҳосил қиладиган бир нечта вазифалар амалга оширилади.
- Тизимнинг ҳолати – объект ёки тизимнинг бир пайтда мавжуд бўладиган хусусиятлар кўплигидир. Тизимнинг ҳолатини тавсифлайдиган категориялар орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: ўтиш ҳолати – жараён кечаётган тизимнинг иккита ҳолат ўртасидаги оралиқда бўладиган ҳолати; барқарор ҳолат – тизим томонидан ўзининг тавсифларининг сақлаб турилиши; инқироз ҳолати – тизим ўзининг мўлжалланишига мос келмай қоладиган ҳолат. Жараён – ҳолатнинг ўзгаришидир.
Транспорт тизимининг функционал тузилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |