Мавзу: Метрология асослари фанининг мақсад ва вазифалари


Download 81.26 Kb.
Sana09.05.2020
Hajmi81.26 Kb.
#104364
Bog'liq
1 (1)


Мавзу: Метрология асослари фанининг мақсад ва вазифалари

Режа:


1.Метрология фани техника, менежмент ва маркетингдаги ўрни

2. Асосий вазифалар

Маълумки, республикамизда туб иқтисодий ислоҳотлар орқали бозор муносабатларини шакллантиришга киришишда энг аввало, унинг стратегик мақсадлари белгиланиб олинди. Бу мақсадлар ичида“рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлаш” алоҳида таъкидлаб ўтилган. Иқтисодий ислоҳотларнинг устивор саналган йўналишларида ҳам қуйидагиларни кўришимиз мумкин:

 илғор технологияларни жорий қилиш орқали тайёр экспертбоб

маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

 аҳолини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан

таъминлаш;

 мамлакатнинг экспорт қувватидан тўла-тўкис фойдаланиш, уни

жадаллик билан ривожлантириш.

Бу борада республикамизда қисқа муддат ичида улкан ишлар амалга оширилди ва натижада Ўзбекистонга фақат хом ашё зонаси сифатида қарашларга барҳам берилди.Ҳозирги кунда ҳар бир мутахассис ўз фаолият соҳасидаги параметрларни ва уларни ўлчаш усулларини, ўлчаш воситаларини, уларнинг техникавий тавсифларини билишлари зарур. Бундан ташқари техника йўналишидаги мутахассислар ўлчанадиган ва баҳоланадиган катталикларни назорат қилиш воситалари ҳамда уларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган масалаларни билмоғи зарур.Илмий-техника тараққиётининг асосий йўналишларидан бири катталикларни янада аниқроқ ўлчайдиган мукаммал назорат-ўлчаш асбобларини, қурилмаларини ва тизимларини яратишдир.“Метрология асослари” фанини ўрганиш талабаларда метрология бўйича асосий тушунчаларни, атамаларни, таърифларни, ўлчаш усуллари ва воситалари ҳамда уларнинг метрологик тавсифларини, ўлчаш хатоликлари ва уларни баҳолаш каби масалаларни билишини тақозо этади. Бу эса бугунги кунда, айниқса, жаҳон андозаларига мос келувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг

рақобатбардошлигини таъминлашда, энг муҳими республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда ўта муҳим масалалардан бири саналади. Метрология фаолияти юқорида санаб ўтилган “Муҳандислик ва муҳандислик иши”, “Ишлаб чикариш ва қайта ишлаш тармоқлари”, “Атроф-муҳит муҳофазаси”, “Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани” йўналишлари ва саноатимизнинг барча тармоқларида ишлаб чиқаришдаги замонавийликни акс эттириш, технологик жараёнларни комплекс автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган ҳар турли Метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади. Метрология аслида юнончадан олинган бўлиб, ўлчаш, ўлчам, нутқ, мантиқ, илм ёки фан маъноларини билдиради. Умумий тушунчасини оладиган бўлсак, метрология- ўлчашлар ҳақидаги фан. Инсон ақл-идроки, заковати билан ўрганаётган, шакллантираётган ҳамда ривожлантирган қайси фанни, унинг йўналишини олмайлик, албатта ўлчашларга, уларнинг турли усулларига, ўзаро боғланишларига дуч келамиз. Бу ўлчаш усуллари ва воситалари ёрдамида уларнинг бирлилигини, ягона ўлчашни талаб этилган аниқликда таъминлаш метрология фани орқалигина амалга оширилади. Шу сабабдан ҳозирдаги қайси бир фан, илмий йўналиш, у ҳоҳ табиий, ҳоҳ ижтимоий бўлмасин, албатта у ёки бу даражада метрология билан боғлиқ. Инсон қўли етган,фаолияти доирасига кирган аммо ўлчашлар ва уларнинг воситалари ёрдамисиз ўрганилган, изланган ҳамда кўзланган мақсадларга эришиш мумкин бўлган бирорта йўналиш йўқ. Шунинг учун ҳам метрология асосларини билиш, уни ўз мутахассислиги доирасида тушуниш ва амалий қўллаш техника ва технология сохаларидаги бакалавриат йўналишлари битирувчилари учун муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Метрология фани техника, менежмент ва маркетинг соҳалари йўналишларида бакалаврлар ва мухандислар тайёрлашда ўтилиши лозим бўлган фанлардан ҳисобланади. Олий таълим андозасидан келиб чиқиб, ушбу фан талабаларда метрология асослари бўйича зарур ва етарли бўлган асосий тушунчаларни шакллантиради.

Метрология асослари фанини ўрганишдан мақсад:

талабаларда халқ хўжалигининг техника-технология, менежмент ва маркетинг соҳаларидаги ишлаб-чиқариш, савдо, назорат ва истеъмол билан боғлиқ бўлган турли метрологик масалалар билан шуғулланиш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилиш. Асосий вазифалар эса талабаларни узлуксиз таълим тизимида метрология асослари бўйича тайёрлашдан келиб чиқади. Бунда махсус фанлар доирасида ривожланувчи ва чуқурлашувчи метрология, квалиметрия, сифатни ўлчаш бўйича фундаментал маълумотлар ўрганилади.

Сифат масаласи ҳар бир ишда, у қандай иш бўлишидан қатъий назар, унинг асосий баҳолаш критерияси(кўсаткичи) бўлиши керак. Агарда ҳар бир инсон ўз ишига юқори маъсулият билан қараб асосий баҳолаш критериясига муносиб равишда иш кўрса ҳаётимиз кундан– кунга яхшиланиб бориши турган гап, бу эса бутун мамлакат бўйлаб сифат масаласини юқори даражага кўтаради. Қуйида сифатнинг виртуал схемаси(чизмаси) келтирилган.




Download 81.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling