Мавзу: Қурилиш материалларининг микро ва ион структурасини материал хоссаларига боғлиқлиги Режа


Download 28.83 Kb.
bet1/5
Sana22.05.2022
Hajmi28.83 Kb.
#689965
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Қурилиш материал
transport masalasini yechish uchun p, Мавзу Нут маданияти фанининг предмети ва вазифалари (1), 3-5-8 mavzu, Xalq pedagogikasi Mustaqil talim shartlari, Xalq pedagogikasi Mustaqil talim shartlari, fayl 773 20210505, fayl 773 20210505, Daniyar Baymuratov, Titul 40, 2-maruza (1), Ганиева Покиза diagrammalar

Мавзу: Қурилиш материалларининг микро ва ион структурасини материал хоссаларига боғлиқлиги
Режа:
1. Қурилиш материаллари ва буюмларининг нано, микро ва макроструктураси.
2. Қурилиш материалларининг физик хоссалари.
3. Қурилиш материалларининг механик хоссалари.


1. Қурилиш материаллари ва буюмларининг нано, микро ва макроструктураси
Қурилиш материалларининг хоссалари уларнинг таркибига ва тузилишига боғлиқ бўлади. Материалларнинг кимёвий, минерал ва фазавий таркибларини текширмасдан, улар асосида тайёрланган буюм ва конструкцияларни муайян муҳитда ишлатишга тавсия этилмайди.
Материалларнинг кимёвий таркиби элементлар ва оксидлар орқали ифодаланиб, улар хоссаларининг-мустаҳкамлигини, коррозия муҳити ва оловга бардошлилигини, сувга муносабати кабиларни белгилайди. Материал таркибида кимёвий элементлар ва оксидлар эркин холда бўлмасдан ўзаро минералларга бириккан бўлади.
Материалларнинг минерал таркиби уларнинг қандай минераллардан қанча миқдорда ташкил топганини билдиради. Гилтупроқ, оҳактош, гипс тоши ва ш.к. ларнинг минерал таркиби улардан олинган керамик материаллар ҳавойи ва минерал боғловчиларнинг мустаҳкамлигини ва турли муҳитларга чидамлилигини белгилайди.
Материалларнинг фазавий таркиби қаттиқ, суюқ ва газсимон холатда бўлиб, уларни муайян шаклда ушлаб турувчи, деворлар ҳосил қилувчи (каркас) қаттиқ фазадан, деворлар орасида ҳосил бўлган ғоваклар ичидаги сувдан, ҳаводан ёки сув-ҳаво аралашмасидан иборат бўлиши мумкин. Масалан, материал ғовакларида сувнинг музлаши пировардида унинг бузилишига олиб келиши мумкин; ёпиқ ғоваклардаги ҳаво материалга иссиқ-совуқдан, товушдан изоляцияловчи хусусият беради.
Материал структурасини уч даражада тушуниш зарур-молекуляр-ион, микроструктура ва макроструктура.
Молекуляр-ион даражаси материалларнинг элемент, оксид, минерал, олигомер, полимер ва ш.к. кимёвий моддалардан ҳосил бўлишини белгилайди. Материалларни бу даражада ўрганиш дифференциал-термик, рентгенфазавий, электрон микроскопик, инфрақизил спектроскопик ва ш.к. текшириш усуллари билан амалга оширилади.
Микроструктура материалнинг тузилиши ва ундаги ғовакларнинг ўта кичиклигини (1-2.10-7см гача) билдирувчи кўрсаткич. Материалда микроғоваклар буюмнинг киришиши натижасида ҳосил бўлади ва улар ўзаро туташ ёки ҳар томонлари берк бўлиши мумкин. Материални ташкил этувчи боғловчи (портландцемент, гипс, битум, полимер), ўта майда тўлдирувчи (қум кукуни, андезит) минерал ёки полимер қўшимчалар, сув ва ш.к. компонентлардан иборат мажмуадир. Қурилиш буюм ва конструкцияларнинг барча хосса ва хусусиятлари микроструктурага, унинг ҳосил бўлиш шароитига боғлиқ бўлади. Микроструктура хоссаларига боғловчининг активлиги, дисперслиги, микроғоваклиги, ўта майда тўлдирувчиларнинг юза табиати катта таъсир этади.
Макроструктура материалларнинг тузилиши ва ундаги ғоваклар-йирик, кўзга кўринадиган холатдаги кўрсаткич бўлиб, у микроструктура, майда-йирик тўлдиргичлар ва бошқа тўлдирувчи ёки арматураловчи компонентлар мажмуасидан ибратдир. Макроструктура композит (конгломерат), уячали, майда ғовакли, толасимон, қатламли, донадор шаклларда бўлиши мумкин.
Композитларга бетонлар, қурилиш қоришмалари, керамика, силикалцитлар, полимербетонлар ва ш.к. киради. Бундай материаллар сунъийконгломератлар ҳам деб юритилади.
Майда ғовакли материалларга сув ёки ёнувчи қўшилмалар аралаштирилиб куйдирилган керамика, пластмассаларнинг баъзи турлари киради.
Уяча структурали материалларга газбетонлар, кўпикбетонлар, кўпик пластмассалар, махсус қоғоздан ясалган турли шаклдаги бўшлиқли буюмлар киради.
Қатламли структурага ўрама, листли, тахтасимон, қатламли тўлдирувчи асосидаги пластмассалар (текстолит, шишапласт, қоғозпласт) киради.
Донали структура бетон, қоришма, полимербетон ва ш.к.лар учун майда ва йирик тўлдирувчилар (қум, чақиқ тош) киради.
Толали структура ёғоч, шиша толали ва минерал толали материаллар учун хосдир. Материаллар хоссалари (мустаҳкамлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги) толалари бўйлаб ва кўндаланг йўналишларда турлича бўлади.
Материаллар тузилиши кристалл, аморф ва кристалл-аморф ҳолда бўлади. Кристалл тузилишли материаллар юқори мустаҳкамликка, турли муҳитларга чидамлиликка эга. Одатда кўпчилик материаллар аморфдан кристалл тузилишга ўтади. Бир материал ҳам кристалл (кварц), ҳам аморф тузилишда бўлиши мумкин. Материалнинг тузилиши ҳолатига қараб бу материалларнинг кимёвий бирикишларида иштирок этиши турли тезликда ва шароитда бўлиши мумкин. Кристалл тузилишдаги материаллар ўзгармас босимда муайян эриш ҳароратига эга бўлади. Кристалл панжарани нейтрал атомлар, ионлар, молекулалар ҳосил қилиши мумкин. Мураккаб кристаллар (калций, дала шпати) ковалент ва ион боғланишларда бўлганликлари сабабли уларнинг ҳоссалари турличадир. Қурилиш материалларининг асосий жинс ҳосил қилувчи минераллари-силикатлар мураккаб тузилишга эга бўлиб, тетраэдрлардан тузилган ва ҳажмий панжара тузилишига эга. Шу сабабли силикатлар ноорганик полимерлар дейилиши ҳам мумкин.



Download 28.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling