Mavzu: Yuk vagonlar parki, ularning turlari va qo’llanilishi
Юк вагонлар парки ёпиқ вагонлар, платформалар, ярим очиқ вагонлар (полувагон), цистерналар, изотермик ва махсус вазифали вагонлардан таркиб топади.
Ёпиқ вагонлар ҳар хил юкларни ташиш, бутлигини таъминлаш ва атмосфера таъсиридан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган бўлиб, улар тегишлича жиҳозланган ва одамларни оммавий ташишларда ҳам қўлланиши мумкин. Ёпиқ вагон кузови ён томонининг ҳар бирида, ўрта қисмида сурилиб очиладиган эшиклар (2-расм) ва юқори қисмида иккитадан металл қопқоқли люклар (туйнуклар) мавжуд. Юклар ёритиш, ҳаво алмаштириш ҳамда вагонларга сочилувчан юкларни ортиш учун хизмат қилади. Кейинги вақтларда ишлаб чиқарилган вагонларнинг барчаси металл кузовли ва кенгайтирилган эшик ўрнига эга бўлиб, юк кўтариш қобилияти 68 тонна, кузов ҳажми 140 куб.метрни ташкил этади.
2-расм. Тўрт ўқли ёпиқ вагон
Платформаларда (3-расм) узун, қўпол ва оғир юклар ташилади. Платформалар пастак, орқага қайтариб очиладиган бортли кузовлар билан жиҳозланган бўлиб, ёғоч, хода, симёғоч, тахта, ҳар хил конструкциялар ва шунга ўхшаш юкларни ташишда тиргак устунлар ўрнатиш мосламаларига эга бўлади.
Расм 3. Яхлик металл бортли тўрт ўқли платформа
Замонавий платформаларнинг юк кўтариш қобилияти 70-72 тоннани ташкил этади. Массаси 10, 20 ва 30 т катта тоннажли контейнерларни ташиш учун махсус тўрт ўқли платформалар чиқарилган.
Ярим очиқ вагон (полувагон) очиқ турдаги юк вагонлари ичида энг кўп тарқалгани бўлиб, улар асосан кўмир, руда, кокс, шағал каби тўкма ва сочилувчан юкларни оммавий равишда ташиш учун мўлжалланган. Ярим очиқ вагоннинг кузови платформа бортига нисбатан анча баланд ва катта узунликда, ҳамда ўзи юрадиган юкларни ортиб жойлаштириш учун бўйига икки томондан икки табақали эшиклар билан жиҳозланган. Темир йўлларда тўрт (4-расм) ва саккиз ўқли ярим очиқ вагонларда юклар ташилади. Айрим вагонлар остки люкларсиз ишланган бўлиб, улардаги юклар махсус вагон ағдаргичлар ёрдамида тезкор тўкиб туширилади.
4-расм. Металл бортли тўрт ўқли ярим очиқ полувагон
Ярим очиқ вагон турларидан бири
Do'stlaringiz bilan baham: |