Мавзу юзасидан маъруза матнлари IX мавзу: Жамиятнинг иқтисодий негизлари режа


Download 284.76 Kb.
bet1/10
Sana23.02.2023
Hajmi284.76 Kb.
#1225597
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
IX МАВЗУ: Жамиятнинг иқтисодий негизлари


РЕЖА:

  1. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий тизими.

  2. Мулк шакллари. Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги.

  3. Хусусий мулкнинг дахлсизлиги ҳамда давлат томонидан муҳофаза қилиниши.

  4. Тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги.

  5. Истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлиги.

  6. Мулкка эгалик қилиш ва мулкдан маҳрум қилиш асослари.

  7. Умуммиллий бойликлар ва улардан фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш.



1. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий тизими
Ў збекистон Республикаси мустақиллиги, иқтисодий муносабатларни ҳам янгича ташкил қилиш имкониятини яратди. Аввалги тузумда иқтисодиёт тўла давлат таъсирида бўлиб, бозор муносабатлари принципларини мутлақо рад этар ва марказлашган режалаштириш асосига қурилган эди. Бу собиқ тузумнинг охирги йилларида ўзининг барча салбий оқибатларини яққол намоён қила бошлади. Иқтисодиётни издан чиқиши, инқирозга учраши натижасида турмуш учун энг зарур нарсаларга тақчиллик вужудга келди.
Ўзбекистон ўз олдига фуқаролик жамиятини қуришни мақсад қилиб қўйган. Бу жамият эса кишилар томонидан ташкил қилинади ва эркинлик , ўзини ўзи бошқариш принципларига таянади. Фақат кишиларнинг фаолияти давлат томонидан маълум кафолатланган бўлишини тақозо этади, бу кафолатлар эса сиёсий соҳада бўлгани каби иқтисодий соҳаларда ҳам зарур бўлади. Давлат инсон ҳуқуқ ва эркинларидан келиб чиқувчи маълум кафолатларни мустаҳкамлаб уларни амал қилишни маълум тартибларини белгилайди.
Бундай жамиятда давлат жамиятнинг иқтисодий тузимини ўрнатмайди, фақат унинг асосий негизларини ҳимоя қилади.
Эркин бозор иқтисодиётига асосланган жамиятга мослашиш узоқ даврни талаб этади. Шу сабабли Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя чораларидан воз кемади1.
Ўзбекистон жаҳондаги мамлакатларнинг ривожланиш тажрибасини ўрганиш , таҳлил қилиш ва баҳо бериш натижасида, бўлажак иқтисодиёт бозор муносабатлари асосида бўлишини белгилади ва бу муносабатларда ҳам ўзига хос жиҳатларни қўллади. Мамлакатимизнинг иқтисодий муносабатлари аниқ илмий назария асосида ташкил қилинишига катта эътибор берилди.
Ўзбекистон иқтисодиётини ташкил қилиш ва ривожлантириш:

  • Республиканинг мустақиллигини, одамларнинг муносиб турмуш шароитларини таъминлайдиган қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этиш.

  • Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич жонлантириш, ташабускорликни ва ишбилармонликни бутун чоралар билан ривожлантириш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш;

  • Мулк эгалари ҳуқуқларини давлат йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва барча мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенлигини қарор топтириш . шу асосда инсоннинг мулкдан бегоналаштиришга барҳам бериш;

  • Иқтисодиётни ўта марказлаштирмаслик ҳамда монополияларга барҳам бериш, корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтириш. Давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечиш, асосда бўлишни белгилайди2.

Ўзбекистонни ривожланиш дастури беш тамойилида ҳам давлат ва иқтисодиёт муносабатининг асосий тамойиллари белгиланди. Унга кўра:

  • иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак. Бунинг маъноси шуки, иқтисодиёт сиёсатдан устун туруши керак;

  • давлат ислоҳотларини ташаббускори сифатида майдонга чиқиши, бошқача айтганда, давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. У ислоҳотларни устувор йўналишларини балгилаб бериш, ўзгартиришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчилик билан ўтказиши шарт3.

Ўзбекистон Конституциясининг XII боби “Жамиятнинг иқтисодий негизлари” деб номланган ва унда Ўзбекистон иқтисодиёти бозор муносабатларига таяниши ҳамда иқтисодиёнинг аниқ негизлари белгилаб қўилган.

Download 284.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling