Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVI мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа


Download 0.79 Mb.
bet1/12
Sana23.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1225525
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
XVI МАВЗУ: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси


РЕЖА:

  1. Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва вазифаси.

  2. Олий Мажлиснинг таркибий тузилиши.

  3. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатини ташкил этиш.

  4. Палаталарнинг ҳуқуқий мақоми ва ички тузилиши.

  5. Палаталарнинг биргаликдаги ва мутлақ ваколатлари.

  6. Қонунчилик жараёни.

  7. Қонунчилик ташаббусига эга бўлган субъектлар.

  8. Палаталар ўртасида юзага келувчи келишмовчиликларни ҳал этиш тартиби.

  9. Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоларининг ҳуқуқий мақоми.

  10. Қонунчилик палатаси депутатларининг ўз сайлов округидаги фаолияти.



1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва вазифаси.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси жаҳон миқёсида олинадиган бўлса - парламентдир. Парламент эса - қонунчилик ҳокимиятини амалга оширувчи, шу билан бирга вакиллик ҳокимиятининг ифодаси ҳамдир.
Парламентни вужудга келиши - жаҳон давлатчилик тажрибасидаги энг йирик воқеа деса бўлади. Парламентни вужудга келиши биринчидан, минг йиллар давомида яшаб келган давлат ҳокимиятини бир киши (монарх) қўлида тўпланишига барҳам берди. Иккинчидан, якка ҳукмронликни чегаралади. Учинчидан, давлат ҳокимиятини тармоқлар асосида амалга ошириши имкониятини вужудга келтирди. Тўртинчидан, ҳокимият ишларида мамлакат аҳолисини (фуқароларини) иштирок этишининг самарали воситаси вужудга келди. Бешинчидан, давлат, жамият фаолиятида вакиллик назоарти вужудга келди. Олтинчидан, қонун ишлаб чиқиш, қабул қилиш профессионализм асосида олиб бориладиган бўлди.
Малумот учун:1

Конституциянинг бешинчи бўлимидаги ХXII боб “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси” – деб номланиб, унинг моддалари Олий Мажлис фаолиятини тартибга солади. Конституциянинг 76-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади” - дейилган.
О лий Мажлис икки палатадан, Қонунчилик палатаси - қуйи палата, Сенат юқори палатадан иборат.
Олий Мажлис - вакиллик органи сифатида қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади. У мамлакатда ягона қонунчилик органи. Олий Мажлис қонунчилик органи сифатида қонунларни қабул қилади, уларга ўзгартириш киритади ва зарур ҳолларда амалдаги қонунларни бекор қилади. Қонун қабул қилиш билан улар мамлакат ижтимоий ҳаётининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling