Мавзук. Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари. Режа. Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари


Download 126.5 Kb.
bet1/14
Sana25.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1066094
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti va uning belgilari. Bozor iqtisodiyotiga o\'tis


Aim.uz

Мавзук. БОЗОР ИЌТИСОДИЁТИГА ЎТИШ МОДЕЛЛАРИ.
Режа.
1. Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари.
2. Бозор иќтисодиётининг асосий белгилари.
3. Бозор иќтисодиётининг субъектлари.

Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари

ХХ асрга келиб бозор иќтисодиётига ўтиш глобал, яъни умумжаЏон воќелигига айланди. Бозор иќтисодиётига ўтиш мураккаб жараён, шунинг учун у узоќ ваќт давом этади. Ундан ташќари, Џар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бозор иќтисодиётига ўтишнинг турли моделлари, йўналишлари асосида амалга ошади.


Бозор иќтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли ќуйидаги омилларга боƒлиќ:
1) географик ўрин;
2) табиий ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг захираси;
3) тарихий тараќќиёт даражаси;
4) аЏолининг анъаналари ва урф-одатлари;
5) ишлаб чиќариш кучларининг ривожланиш даражаси;
6) жамиятнинг ижтимоий йўналиши.
Шу билан бирга бозор иќтисодиёти моделларининг умумий томонлари бўлиб, булар:
а) бозор иќтисодиётининг турли-туман мулкчиликка асосланганлиги;
б) товарлар ва хизматларга эркин нархлар устунлиги;
в) раќобат курашига асосланиши;
г) иќтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум тизими мавжудлиги ва бошќалардан иборат.
Бозор иќтисодиёти барча мамлакатларда ўз хусусиятлари ва умумий томонларининг ўзига хос ќоришмасидан иборат бўлиб, илмий иќтисодиётда Џар хил модел (андаза) тарзида ифодаланади.
Бозор иќтисодиётига ўтиш моделларини тарихий нуќтаи назардан 3 гуруЏга бўлиш мумкин.
I. Ѓарбий Европа мамлакатлари ва бошќа ривожланган мамлакатлар йўли. Бунда бозор иќтисодиётига эволюцион ўзгаришлар орќали ўтиб борилади. ХХ асрнинг 30- йилларига келиб, айниќса 50- йиллардан бу жараён янада тезлашди. Бу моделни иќтисодчилар классик модел деб аташади. У бозор иќтисодиётига ўтаётган мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат ќилиши мумкин. Чунки, классик моделда бозор иќтисодиётининг ќонун-ќоидалари, Џаётийлиги синаб кўрилган. Классик моделнинг ўзи Џам 3 га бўлинади.
Ана шундай гуруЏларга бўлишнинг мезони ќилиб,
а) давлат дастурларининг маќсади, йўналиши;
б) иќтисодиётни тартибга солиш усуллари;
в) иќтисодиётда давлат секторининг улуши;
г) иш Џаќидаги фарќ кабилар олинади.
1. Социал бозор иќтисодиёти модели кўпроќ фуќаролар манфаатини Џимоя ќилиш, узоќ муддатли дастурлар ишлаб чиќиш, аЏолининг Џаддан зиёд табаќаланишига йўл ќўймаслик, давлат мулкининг улушининг бошќа моделларга ќараганда кўплиги (25—30%) билан ажралиб туради. Бу модел Германия, Австрия, Скандинавия мамлакатларига хос.
2. Аралаш ёки эркин бозор иќтисодиёти моделида эса давлат тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиши, иќтисодиётни тартиблашда устун даражада тактик усуллардан фойдаланиши, иќтисодиётда давлат мулкининг Џиссаси (10% атрофида) камлиги, аЏолининг табаќаланиши, кучли иш Џаќидаги фарќнинг катталиги билан ажралиб туради. Бу моделни ќўллаган энг типик мамлакат сифатида АЌШни кўрсатиш мумкин.
3. Корпоратив иќтисодиёт модели давлатнинг йирик бизнес манфаатини Џимоя ќилиш, асосий устувор тармоќларни аниќлаб, уларнинг ривожланишига ёрдам бериш, давлат мулки Џиссаси камлиги, лекин иш Џаќидаги фарќ Џаддан ташќари катта эмаслиги билан фарќланади. Бу муЏим муваффаќият билан Японияда ва унинг издошлари бўлган мамлакатларда ќўлланган.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling