Меҳнат фаолиятини тартибга солувчи техник регламентларни такомиллаштириш


Download 30.71 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi30.71 Kb.
#1308500
Bog'liq
Маълумот


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика бандлик ва меҳнат муҳофазаси илмий маркази Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти (кейинги ўринларда — Меҳнат институти) этиб қайта ташкил этилиб унга Кенгашнинг ишчи органи вазифаси юкланган.
Меҳнат институтининг асосий вазифалари этиб бандликка кўмаклашиш, меҳнат муносабатларини ривожлантириш, меҳнат бозори, меҳнат муҳофазаси, Малака тизими ва касбий стандартларни такомиллаштириш ҳамда меҳнат миграцияси каби йўналишлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш белгиланган.
Меҳнат институти тузилмасида қуйидагилар учун масъул бўлган Меҳнатни меъёрлаш маркази ташкил этилган:
меҳнат бўйича меъёрлар ва нормативларни ишлаб чиқиш соҳасида амалий лойиҳаларни, шу жумладан тармоқ корхоналари буюртмалари асосида амалга ошириш;
ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси ва ходимлар сонини режалаштириш ҳамда мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
меҳнат фаолиятини тартибга солувчи техник регламентларни такомиллаштириш;
касбларнинг малакавий тавсифларини ишлаб чиқиш.
а) Меҳнат институти:
тармоқ кенгашларининг, шу жумладан касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш борасидаги фаолиятини услубий, ташкилий ва ахборот жиҳатидан таъминлайди;
малакалар тизимининг регистри ва бошқа ахборот ресурсларини шакллантириш, юритиш ва ривожлантиришни ташкил этади;
юклатилган вазифаларни бажариш учун вазирлик ва идоралар, таълим ташкилотлари, илмий ва бошқа муассасалар, давлат корхоналари мутахассисларини жалб этишга ҳақли;
б) Меҳнат институтининг директори Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, унинг ўринбосарлари эса Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади;
в) Меҳнатни меъёрлаш марказининг раҳбари бир вақтнинг ўзида Меҳнат институти директорининг ўринбосари ҳисобланади;
г) Меҳнат институти, шу жумладан Меҳнатни меъёрлаш маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари, хўжалик ҳисобидаги фаолиятдан даромадлар, халқаро, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Меҳнат институтида ишлаш учун хорижий мутахассисларни, шу жумладан чет элдаги ватандошларни шартнома асосида жалб қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга рухсат берилган.
Download 30.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling