Метрологиянинг асосий тушунчалари


Download 17.15 Kb.
Sana14.04.2022
Hajmi17.15 Kb.
#637488
Bog'liq
2-mavzu
Germaniya iqtisodi, dukkakli ekinlarni etishtirish texnologiyasi va mavzuni oqitish uslubi (1), 14, 1-Mavzuga topshiriq, Хатамова мафтуна, Work and business answer, Work and business answer, 2 5249143952103179944, 1 лаб (1), 1 лаб (1), 1 лаб (1), 3-маъруза, 9-sinf-informatika-va-at, 9-sinf-informatika-va-at, Matematika 1996-2007

Метрологиянинг асосий тушунчалари

Бошқа фанларда бўлгани каби метрологияда ҳам асосий таърифлар, атамалар ва постулатларни шакллантириш, физик бирликлар ҳақида таълимот ва методология мавжуд. Айрим соҳаларда ўлчашлар асосини ўзига хос тушунчалар ташкил этади ва улар назарий жиҳатдан мустақил ривожланиб бораверади. Бундай шароитда ўлчашга оид асосий тушунчалар турли соҳалар учун етарлича умумий ҳолда ишлаб чиқилмаса, моҳияти бир хил бўлган масалаларни ҳар сафар янгитдан ечишга мажбур бўлинади. Шу нуқтаи назардан ушбу бўлимни ривожлантириб бориш, айниқса, муҳимдир.


Асосий таърифлар ва атамалар. Бу бўлим ўлчашларнинг турли соҳаларда шаклланган таъриф ва тушунчаларини метрология нуқтаи назаридан умумлаштириш ва аниқлаштириш билан шуғулланади. Бўлимнинг асосий вазифаси метрологик таърифларнинг ягона тизимини яратиш, шу асосда метрологияни ривожлантириб бориш, айрим соҳаларда эришилган ўлчашга оид ютуқларни бошқа соҳаларда ҳам қўллашга шароит яратишдир.
Метрологик постулатлар бўлимининг вазифаси метрологиянинг назарий асосларини аксиоматик қурилишини ривожлантириш, постулатлар асосида сермазмун ва тўлиқ назарияни яратиш ҳамда муҳим амалий хулосалар олишдир.
Физик катталиклар ҳақида таҳлимот бўлимининг асосий вазифаси физик катталикларнинг ягона тизимини яратиш, яъни ҳосилавий катталикларни ифодалаш учун асосий катталиклар тизими ва боғланиш тенгламаларини танлашдир. Физик катталикларнинг ягона тизими улар учун ўлчов бирликларининг умумий тизимини яратишга асос бўлиб хизмат қилади. Бу эса метрологик таҳминот назарияси ва амалиётини мувоффақиятли ривожлантириб боришда жуда муҳимдир.
Ўлчашлар методологияси бўлими ўлчаш жараёнларини илмий ташкил этиш билан шуғулланади. Физик табиати ва ўлчаш услублари турлича бўлган катталикларга оид ўлчаш соҳаларини бирхиллаштириш ва умумлаштириш масалалари нуқтаи назаридан ўлчашлар методологияси жуда катта аҳамиятга эга. Турли ўлчаш соҳаларида тўпланган тажриба, усуллар ва тушунчаларни умумлаштириш ва бир тизимга
Метрологиянинг предмети ва вазифалари

Метрологиянинг умумий таърифи Ўз.Р.СТ 8.010-93. “Ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Метрология. Атамалар ва таъриф” ларда берилган: метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда керакли аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан. “Метрология” юнонча сўз бўлиб “метрон” - ўлчов ва “логос” - (таълимот) сўзларидан тузилган.


Метрология физик катталикларни ўлчаш, ўлчашларнинг талаб этилган аниқлигига эришиш усуллари ва услублари ҳақидаги фандир. Метрологиянинг асосий вазифалари қуйидагилар: физик катталикларнинг бирликларини ўрнатиш, уларнинг эталонларини яратиш ва ишлатиш, физик константалар, материал ва моддаларнинг физик-кимёвий хоссаларини белгилаш ва аниқлаштириш, стандарт бошланғич маълумотлар хизмати ва стандарт намуналар хизматини юритиш, ўлчов асбобларини текшириш ва созлашнинг стандарт усул ва воситаларини яратиш ва жорий этиш, ўлчов воситаларининг давлат синовини ўтказиш.
Метрология бир-бирини тўлдирувчи учта мустақил қисмларга бўлинади. Уларнинг асосийси “Назарий метрология” бўлиб, унда ўлчаш назариясининг умумий масалалари баён қилинади. “Амалий метрология” қисмида назарий тадқиқотлар натижаларидан фаолиятнинг турли соҳаларида амалда фойдаланиш масалалари ўрганилади. Ва ниҳоят, якунловчи “Қонунлаштирувчи метрология” қисмида эса ўлчашлар бирлигини ва ўлчаш воситаларининг бир хиллигини таҳминлашга йўналган техникавий ва ҳуқуқий меъёр, қоида, талабларга риоя этилишини таҳминлаш, давлат томонидан мувофиқлаштиришга оид масалалар ўрганилади.
Объектлар ва жараёнларнинг хоссалари ҳақида миқдорий маълумотларни етарли аниқлик ва ишончлилик билан ажратиб олиш метрологиянинг предмети ҳисобланади. Метрология воситалари бу ўлчаш воситалари ва метрологик стандартларнинг рационал ишлатилишини таҳминлайдиган услублар тўпламидир.
Метрологиянинг асосий тушунчаси ўлчашдир.
Ўз.Р.СТ 8.010-93 бўйича таърифласак, ўлчаш махсус техникавий воситалари ёрдамида тажриба йўли билан физикавий катталикнинг миқдорини топишдир.
Ўлчашлар инсониятнинг кундалик ҳаётида, техник – технологик ва илмий - назарий тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир. Аниқ, табиий ва техникавий фанлардан биронтасини ўлчашларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Метрологиянинг тараққиётисиз ҳеч бир фан ривожлана олмайди.
Ўлчашларнинг аҳамияти уч томонлама: фалсафий, илмий ва техникавий жиҳатларда намоён бўлади.
Ўлчашлар физик ҳодисалар ва жараёнларни билишнинг муҳим универсал услуби эканлигида метрологиянинг фалсафий жиҳати акс этади. Шу маънода метрология бошқа фанлар ўртасида алоҳида аҳамият касб этади. Ўлчаш имконияти объектнинг муайян хоссасини олдиндан ўрганиш, ушбу хоссанинг ҳамда уни ташувчи - ўлчаш объектининг абстракт моделларини тузиш мумкинлиги билан изоҳланади. Шунинг учун ўлчаш билишнинг бирламчи усуллари қаторидан эмас, балки иккиламчи (квантитатив) усуллари қаторидан ўрин олади. Иккиламчи билиш амалларида маълумотларни шакллантириш (билиш натижаларини белгилаш) масаласи ҳал қилинади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ўлчаш турли билиш услублари ёрдамида олинадиган маълумотларни кодлаштириш услубини, яъни билиш жараёнининг олинган маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ якуний босқичини ўзида акс эттиради.
Барча фанларда назария билан амалиёт ўртасидаги алоқани кузатиш ва ўрганиш ўлчашлар воситасидагина мумкинлиги метрологиянинг илмий жиҳатини кўрсатади. Ўлчашларсиз илмий назария ва фаразларнинг қай даражада тўғрилигини текшириш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш мумкин эмас.
Ўлчаш бошқарув ва назорат объекти ҳақида миқдорий маълумотларни олиш имкониятини беради. Бундай маълумотларсиз техник жараённинг берилган шартларга мувофиқ кечишини аниқ кузатиш, маҳсулотларнинг юқори сифатини таҳминлаш ва технологик жараённи самарали бошқариш мумкин эмас. Буларнинг барчаси ўлчашнинг техник жиҳатини кўрсатади.
Download 17.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling