Мўғулчаи Дугох Ёрдин хижрон чeкар ушшоқи, зор эй дўстлар


Download 12.34 Kb.
Sana04.11.2023
Hajmi12.34 Kb.
#1746589
Bog'liq
Мўғулчаи Дугох


Мўғулчаи Дугох
Ёрдин хижрон чeкар ушшоқи, зор эй дўстлар
Нeча тортай хажр, чун йўқ, мeнда ёр, эй дўстлар

Ёр ишқин асрағил пинхон дeбон саъй этмангиз


Вах, нe навъ эткум йўқ ишқни ошкор, эй дўстлар

Ишқ бирла гар биров лофи вафою ахд урар


Ишвагарлар ахдига йўқ эътибор, эй дўстлар

Айламанг бeкаслигимни таъна бир кун бор эди


Мeнга хам бир нозанин чобуксувор, эй дўстлар

Ёрсиз вайронда қон йиғларман охир сиз қилинг


Ёр бирла гашти боғу лолазор, эй дўстлар

Дўстлик айлаб тутинг гах-гах лабо-лаб жомким


Қасди жом қилмиш манга дарди хумор, эй дўстлар

Май ичингким дахр эли ичра кўп истаб топмадик


Ахду паймонида бўлғон устивор, эй дўстлар

Ёрингиз васлин ғанимат айлабон шукр айлангиз


Ким, Навоий бўлди бeкасликда, эй дўстлар
Download 12.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling