Microsoft Word дастурида курсордан чапдаги белгиларни ўчириш учун қайси тугмадан фойдаланилади?


Download 24.1 Kb.
Sana24.01.2023
Hajmi24.1 Kb.
#1114251
Bog'liq
АКТ тест саволлари


  1. Microsoft Word дастурида курсордан чапдаги белгиларни ўчириш учун қайси тугмадан фойдаланилади?

Жавоб: Backspace

  1. Матн, товуш ёки тасвир шаклида ёзилган ахборот бўлиб, замон ва маконда узатиш ҳамда сақлаш ва жамоат томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган моддий обект нима дейилади?

Жавоб: ахборот

  1. Компютер қурилмаларига хизмат кўрсатувчи дастурлар қандай номланади?

Жавоб: Драйвер

  1. Excel да СУММ (G1: G100) функцияси нимани ҳисоблайди?

Жавоб: G1 дан G100 гача бўлган ячейкалардаги сонли қийматларнинг йиғиндисини ҳисоблайди.

  1. Microsoft Excel жадвалларида ячейкадаги ### белги нимани билдиради?

Жавоб: рақамнинг ячейкага сиғмаганлигини.

  1. Одатда Корзинадан обьектларни тиклаш жараёнида обьектлар қаерга тикланади?

Жавоб: Ўчирилган вақтдаги асл жойига

  1. Ахборотнинг энг кичик бўлаги?

Жавоб: Бит

  1. Интернетдаги қидирув тизимлари кўрсатилган қаторни топинг?

Жавоб: Bing, Yandex

  1. Файл ҳақидаги тўлиқ маълумотда нималар кўрсатилади?

Жавоб: унинг ўлчами, типи, ёзилган куни ва вақти

  1. Узоқлашган ва локал ҳисоблаш тизим назоратини қўлга олиш (ўз ҳуқуқини ошириш) ёки уни турғунлигини бузиш хамда хизмат қилиш қобилиятини издан чиқариш мақсадидаги харакатлар нима деб аталади?

Жавоб: Хакер ҳужуми

  1. Ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари қандай номланади?

Жавоб: Ахборот тизими

  1. Илова ойнасининг ишга туширилган дастурнинг номи, ишлаётган файлнинг номи акс этиб турадиган сатри ….. дейилади.

Жавоб: Сарлавҳа сатри

  1. MS Office иловалари бу?

Жавоб: амалий дастурий таъминот дастурларидир

  1. Excel да A2 катакда 12 сони, B2 катакда 6 сони, C2 катакда 2 сони, D2 катакда = A2+B2/ C2 ёзилса, D2 да ҳисоб натижасини белгиланг.

Жавоб: 15

  1. Компьютер аппарат таъминотига нималар киради?

Жавоб: барча жавоблар тўғри

  1. Микропроцессорнинг вазифасини топинг.

Жавоб: Маълумотларга ишлов бериш

  1. Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурсларига ким эгалик қилиши мумкин?

Жавоб: Юридик ва жисмоний шахслар

  1. Excel да ячейка(катакча) нима?

Жавоб: жадвал устуни ва сатри кесишмаси

  1. I-CLOUD – бу...

Жавоб: Турли маълумотларни сақлаш имконини берадиган булутли технология

  1. “Компютер ишлаб турган вақтда унга маълумотларни киритиш қурилмаси” – бу таъриф қуйида келтирилган қайси терминга мос келади?

Жавоб: Киритиш қурилмаси

  1. Компютерларда ишлатиладиган дастурлар шартли равишда уч гуруҳга бўлинади. Булар қайсилар?

Жавоб: тизимли, амалий ва ускунавий

  1. Қандай амал ёрдамида бирор файл ёки папкани корзинага жўнатмасдан бутунлай ўчириш мумкин?

Жавоб: Shift+Delete

  1. Компьютерга зарар етказувчи хамда ўз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга бўлган компьютер дастурлари кўриниши қандай номланади?

Жавоб: Компьютер вируси

  1. Электрон ҳукуматнинг G2B модели қандай субъектлар ўртасидаги муносабатни англатади?

Жавоб: Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари



  1. Мант файлларнинг форматлари тўғри келтирилган қаторни аниқланг

Жавоб: txt, docx, rtf

  1. Файллар билан ишлашда *.* белгиси нимани билдиради?

Жавоб: дискдаги мавжуд барча файллар

  1. Электрон ҳукуматнинг G2G модели қандай субъектлар ўртасидаги муносабатни англатади?

Жавоб: Давлат органлари ўртасидаги муносабатлар

  1. Дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни ўзида бирлаштириш имконига эга бўлган тармоқ нима деб аталади?

Жавоб: Глобал тармоқ

  1. Ахборот ресурсларида сақланаётган ва ишлов берилаётган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва қоғоз кўринишидаги хужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлган ахборот нима деб аталади?

Жавоб: Электрон хужжат

  1. Бир бинода ёки бир-бирига яқин биноларда жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ қандай номланади?

Жавоб: Локал тармоқ

  1. Махфий ахборот бу:

Жавоб: Фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ҳужжатлаштирилган ахборот

  1. Microsoft Word дастури ёрдамида яратиладиган ҳужжатлар қандай номланади?

Жавоб: Фойдаланилиши “Документ”

  1. Битта диск доирасида сичқонча кўрсаткичи билан тутган ҳолда бирор файл ёки папка бир папкадан иккинчисига олиб ўтилса нима содир бўлади?

Жавоб: Биринчи папкадан иккинчи папкага объект тўлиқ кўчирилади

  1. Excel да A1 га 4 сони, B1 га =A1/2 формула, C1 га =СУММ(A1;B1) * 10 формула киритилган. C1 ячейка қийматини аниқланг.

Жавоб: 60

  1. Ахборот технологияларини қўллаб аввалдан шакллантирилган давлат хизматларини фуқаролар, бизнес ва давлатнинг бошқа тармоқларига тақдим этиш нима деб аталади?

Жавоб: Электрон ҳукумат

  1. Қуйида келтирилган ёзувларнинг қайси бири почта манзили ҳисобланади?

Жавоб: akt@agro.uz

  1. Компьютерларнинг ўзаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи қурилмалар мажмуи нима деб аталади?

Жавоб: Компьютер тармоқлари

  1. Excel да A1 га 4 сони, B1 га =A1/2 формула, C1 га =(A1+B1) * A1 формула киритилган. C1 ячейка қийматини аниқланг.

Жавоб: 19

  1. Тизимга киришда фойдаланувчининг логини ва пароли нотўғри киритилса қандай жараён содир бўлади?

Жавоб: Логин ва паролни қайтадан киритиш сўралади

  1. Microsoft Office гуруҳига тегишли бўлмаган дастурни кўрсатинг.

Жавоб: Paint

  1. «Электрон ҳукумат» нима?

Жавоб: Ахборотларга электрон ишлов бериш, узатиш ва тарқатиш воситалари асосида давлатни бошқариш тизими

  1. Қуйида келтирилган сахифаларнинг қайси бири Ўзбекистон Республикаси хукумат портали ҳисобланади?

Жавоб: gov.uz

  1. Интернет хизмати тақдим этувчи ташкилот қандай номланади?

Жавоб: Интернет провайдери

  1. Конференция нима?

Жавоб: Учдан ортиқ иштирокчининг бирор муаммовий соҳадаги мунозараси

  1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги маълумотлар базаси ахборот- қидирув тизимининг манзилини кўрсатинг:

Жавоб: Lex.uz

  1. Power Point да клавиатура ёрдамида қатор белгилаш қандай бажарилади?

Жавоб: Shift + пастки стрелка ёки Shift + юқори стрелка

  1. Номи, кенгайтмаси(тури) ва ҳажмига эга бўлган у ёки бу турдаги ахборотларни ўзида жамлаган объект қандай номланади?

Жавоб: Файл

  1. Компютер ёрдамида ахборотни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш усул ва услублари – бу

Жавоб: ахборот технологиялари

  1. Microsoft Excel дастурий муҳитида нусха олинган маълумотни қўйиш учун қайси тугмаларни биргаликда босиш керак?

Жавоб: Ctrl+V ёки Shift+Insert;
Download 24.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling