Миллий бойлик статистикаси Миллий бойлик: моҳияти, таркиби ва баҳолаш муаммолари


Download 96.4 Kb.
bet1/11
Sana09.09.2022
Hajmi96.4 Kb.
#803362
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Миллий бойлик (1)
1 4900017369260229243, 1 4900017369260229243, chiziqli algebraik tenglamalar sistemasini kramer usuli bilan yechish, chiziqli algebraik tenglamalar sistemasini kramer usuli bilan yechish, chiziqli algebraik tenglamalar sistemasini kramer usuli bilan yechish, SHARQ UYG'ONISH DAVRIDA PEDAGOGIK ALLOLMALARNING QARASHLARI, Recruitment and selection, To'lqinova Laylo Kurs Ishi, 10, 6-sinf.ona tili test, 8-SINF Ona tili, Ona tili PISA(1), 531359, 4 6047684157474079269, мавжуд бўлмаган хайвон

Миллий бойлик статистикаси


Миллий бойлик: моҳияти, таркиби ва баҳолаш муаммолари

Миллий бойлик – иқтисодий статистиканинг таянч кўрсаткичларидан биридир. Унинг ҳажми (солиштирма баҳоларда) – мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини ифодлайди, жон бошига тўғри келадиган миқдори эса – мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига баҳо беради.


Жаҳоннинг турли мамлакатларида иқтисодчилар миллий (халқ) бойлиги ҳажмини ҳисоблаш ва мамлакатлараро солиштириш масалалари билан шуғулланганлар. Иқтисодиёт ва статистика тарихидан маълумки, миллий бойликнинг ҳажмини биринчи бор Англияда (1664 йилда) У.Петти ҳисоблаган. Бу кўрсаткич Францияда 1789 йилда, AQSH да 1805 йилда ва Россияда эса 1864 йилда ҳисобланган.

Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) иқтисодий статистиканинг назарий-услубий асосини ташкил этади. Шунинг учун миллий бойлик статистикасини тадқиқ қилишда, уни барча қирраларини такомиллаштириш борасида шу МҲТ-93га таянмоқ зарур. Унга биноан, миллий бойлик деганда маълум бир санага институционал бирликлар, яъни мамлакат резидентларига тегишли бўлган капитал соф қиймати тушунилади. Капитал соф қиймати институционал бирликларнинг активлари (номолиявий ва молиявий) ва мажбуриятлари орасидаги фарқ каби аниқланади Миллий бойлик мазкур давлат резидентларига тегишли бўлган номолиявий активлар ва уларнинг ташқи дунёга соф талабини ифодалайди.


Маълумки иқтисодий активлар – иқтисодий объект бўлиб, улар институционал бирликларнинг мулки ҳисобланади, ундан эгалик қилиш ёки фойдаланиш туфайли иқтисодий манфаат олинади. Муҳим манфаат – бу келажакда даромад олиш имкониятидир. Баъзи бир активлар: бинолар, жиҳозлар ва бошқалар товар ишлаб чиқаришда ва хизмат кўрсатишда фаол қатнашади ҳамда фойда келтиришда улушга эга бўлади. Баъзилари эса, масалан молиявий активлар – активлар эгасига эгалик қилгани учун мулк даромадини келтиради. БМТ нинг МҲТ – 93 даги концепциясига мувофиқ мамлакат (тармоқ, сектор, ҳудуд) нинг мулкий ҳолати – миллий бойлиги соф активлар қийматига тенгдир. Бу кўрсаткични ҳисоблашда “Активлар ва пассивлар баланси” дан фойдаланилади.



Download 96.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling