Миллий бойлик статистикаси Миллий бойлик: моҳияти, таркиби ва баҳолаш муаммолари


Download 96.4 Kb.
bet8/11
Sana09.09.2022
Hajmi96.4 Kb.
#803362
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Миллий бойлик (1)
1 4900017369260229243, 1 4900017369260229243, chiziqli algebraik tenglamalar sistemasini kramer usuli bilan yechish, chiziqli algebraik tenglamalar sistemasini kramer usuli bilan yechish, chiziqli algebraik tenglamalar sistemasini kramer usuli bilan yechish, SHARQ UYG'ONISH DAVRIDA PEDAGOGIK ALLOLMALARNING QARASHLARI, Recruitment and selection, To'lqinova Laylo Kurs Ishi, 10, 6-sinf.ona tili test, 8-SINF Ona tili, Ona tili PISA(1), 531359, 4 6047684157474079269, мавжуд бўлмаган хайвон
Асосий капитал баланси. Асосий капитал баланси унинг йил давомидаги динамикасини акс эттиради. Баланслар асосий капиталнинг тўлиқ қиймати ва қолдиқ қийматлари бўйича тузилади.
Асосий капиталнинг тўлиқ қиймати бўйича балансини тузишда корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия ва статистик ҳисоботлари, танлама кузатиш маълумотлари асосий ахборот базаси бўлиб хизмат қилади. Бунда асосий капитал тўлиқ бошланғич қиймат бўйича (сўнгги ўтказилган қайта баҳолашдан сўнг киритилган) ва тўлиқ тиклаш қиймат бўйича ҳисобга олинади (12.5-жадвал).

12.5-жадвал


Асосий капиталнинг тўлиқ қиймати бўйича баланси схемаси

Асосий капитал турлари бўйича гуруҳи

Давр бошида мавжуд асосий капитал

Давр мобайнида киритилган асосий капитал

Давр мобайнида чиқиб кетган асосий капитал

Давр охирида мавжуд асосий капитал

жами

шу жумладан

жами

шу жумладан

янги

бошқалар

тугатилган

бошқалар

А

1

2

3

4

5

6

7

8

.
.
.

























Асосий капиталнинг эскиришни ҳисобга олган ҳолдаги (қолдиқ) қиймати бўйича баланси (12.6-жадвал). Бу балансда мавжуд асосий капитал қайта баҳолашдан сўнгги қайта тикланган қолдиқ қиймат бўйича, янги киритилганлари – тўлиқ бошланғич қиймат бўйича, сотилганлари – бозор баҳосида, бошқа ташкилотлардан олинган ва ҳадя этилган ҳамда эскириши ҳисобига рўйхатдан чиқарилган асосий капитал қолдиқ қиймат бўйича акс эттирилади. Асосий капиталнинг йиллик эскириш қиймати йил мобайнида ҳисобланган амортизация суммасига тенг бўлади.
12.6-жадвал
Асосий капиталнинг қолдиқ қиймати бўйича баланси схемаси

Асосий капитал турлари бўйича гуруҳи

Давр бошида мавжуд асосий капитал

Давр мобайнида киритилган асосий капитал

Давр мобайнида чиқиб кетган асосий капитал

Аморти
зация

Давр охирида мавжуд асосий капитал

Жами

шу жумладан

жами

шу жумладан

янги

бошқалар

тугатилган

бошқалар

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

.
.
.




























Балансларда акс этирилган кўрсаткичлар қуйидаги тенгликлар билан ифодаланади:


Асосий капиталнинг тўлиқ қиймати бўйича балансида:

Асосий капиталнинг қолдиқ қиймати бўйича балансида:

бу ерда: АС0 ва АС1 – маълум давр бошида ва охирида асосий капиталнинг тўлиқ қиймати; АС’0 ва АС’1 – маълум давр бошида ва охирида асосий капиталнинг қолдиқ қиймати; АСkiritва АС’kirit – давр мобайнида киритилган асосий капиталнинг тўлиқ ва қолдиқ қиймати; АСchiqва АС’chiq – давр мобайнида чиқарилган асосий капиталнинг тўлиқ ва қолдиқ қиймати; А – давр мобайнида ҳисобланган амортизация қиймати.
Баланс маълумотлари асосида асосий капитал ҳаракати ва ҳолати кўрсаткичларини ҳисобланади.
Асосий капиталнинг харакати кўрсаткичлари маълум давр мобайнида асосий капитал харакати жараёнларини умумлаштириб тавсифлаш учун қўлланилади.
Киритилиш коэффициенти – маълум давр мобайнида киритилган асосий капитал қиймати давр охиридаги капитал қийматининг қандай қисмини ташкил этишини ифодалайди ва қуйидагича ҳисобланади:

Янгиланиш коэффициенти – маълум давр мобайнида асосий капитал қийматининг қандай қисмини янги киритилган капитал қиймати ташкил этишини тавсифлайди ва қуйидагича ҳисобланади:

Чиқарилиш коэффициенти – маълум давр мобайнида чиқарилган асосий капитал қиймати давр охиридаги капитал қийматининг қандай қисмини ташкил этишини ифодалайди ва қуйидагича ҳисобланади:

Тугатиш коэффициенти – маълум давр мобайнида асосий капитал қийматининг қандай қисмини тугатилган капитал қиймати ташкил этишини тавсифлайди ва қуйидагича ҳисобланади:

Тугатилган асосий капиталнинг янги киритилгани билан алмашиниш коэффициенти – маълум давр мобайнида ишлаб чиқаришдан чиқарилган асосий капитал янги киритилган асосий капиталнинг неча фоизини ташкил этишини тавсифлайди:

Асосий капиталнинг яроқлилик ва эскириш даражасини баҳолашда емирилиш ва яроқлилик коэффициентлари қўлланилади. Бу коэффициентлар йил боши ва йил охирига ҳисобланади.
Емирилиш коэффициенти:

Яроқлилик коэффициенти:
ёки

бу ерда: АСtt моментда (давр боши ёки охири) асосий капиталнинг тўлиқ қиймати; АСtt моментда (давр боши ёки охири) асосий капиталнинг қолдиқ қиймати.


Асосий капиталнинг йил охиридаги тўлиқ ва қолдиқ қийматларини жадвал маълумотларидан фойдаланган холда ҳисоблаймиз (12.7, 12.8-жадваллар).
Капитал қайтими – иқисодиётга жалб қилинган ҳар бир сўмлик асосий капиталга тўғри келадиган маҳсулот (иш, хизмат) қийматини ифодалайди:


,
бу ерда: - ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот қиймати (макро кўламда -ялпи ички маҳсулот); - асосий капиталнинг ўртача йиллик қиймати1.
К апитал сиғими – ҳар бир сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун неча сўмлик асосий капитал жалб қилинганини кўрсатади:


Асосий капитал билан куролланганлик даражаси – иқтисодиётда ёки корхонада банд бўлган бир ходимга тўғри келадиган асосий капитал қийматини аниқлайди:


ёки


бу ерда: – иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони; – корхона ҳодимларининг рўйхатдаги ўртача сони.
Статистик таҳлилда асосий капитал қайтими ўртача даражасининг ўзгариши ва унга таъсир этувчи омиллар қиймати баҳоланади. Бундай таҳлил самарадрорлик даражасининг қуйидаги икки омил таъсирида ўзгаришини баҳолайди:
1) таҳлил қилинаётган тўпламга кирган ҳар бир корхонанинг фонд қайтими даражасининг ўзгариши;
2) ҳар бир корхона асосий капитал қийматининг тўпламдаги улушининг ўзгариши.
Бундай таҳлилда индекслар усули қўлланилади ва капитал қайтимининг ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли ҳамда таркибий силжишлар индексларидан фойдаланилади. Бу индексларнинг аналитик ифодаси қуйидагича:
Капитал қайтимининг ўзгарувчан таркибли индекси:


Капитал қайтимининг ўзгармас таркибли индекси:


Капитал қайтимининг таркибий силжишлар индекси:


Асосий капитал қайтими ўртача даражасининг ўзгариши ва унга тъсир этувчи омиллар ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсир этган омиллар таҳлилини қуйидаги шартли мисолда кўриб чиқамиз.

Download 96.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling