Мирзаобод туман халқ депутатлари Кенгаши раиси туман ҳокими Ж. Яриевга Ҳурматли Жонибек Музаффарович!


Download 16.28 Kb.
Sana20.06.2022
Hajmi16.28 Kb.
#767017
Bog'liq
Кенгашга молиядан хат
1-Мавзу., -b-ecological-problems-of-aral, -b-ecological-problems-of-aral, 2Jyul Vern, ijod, ijod, xalqaro terrorizm va terroristik tashkilotlar, 1355481126 40965, Amir Temur va temuriylar davlatchiligi, 2-Ámeliy jumıs c5581de9b778513f9190d0499b70790b, №1-Laboratoriyaliq jumis, o6oNpFxy6Me89FjxJdrxjeTCclR494SvWPyr3zzy, 8-sinf adabiyot savol-javob, 1- Амалий машғулот Частота ўзгарткич, амалиёт4

Мирзаобод туман халқ депутатлари Кенгаши раиси туман ҳокими Ж.Яриевга
Ҳурматли Жонибек Музаффарович!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг


2022 йил 8 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги КҚ-331-сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарор билан, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини (эркин қолдиқ, 1-2-3-чорак даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми) аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом тасдиқланган.
Мазкур низомнинг 11-бандида халқ депутатлари волиоятлар, туман ва шаҳарлар Кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини шаклланганлиги бўйича тегишинча вилоят ҳокимлиги молия бошқармалари ва Давлат солиқ бошқармасининг, туман ва шаҳар ҳокимликлари молия бўлимлари ва Давлат солиқ инспекцияларининг хулосалари киритилиши белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мирзаобод туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак ижроси якуни билан хосил бўлган маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мирзаобод туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлари прогноз кўрсаткичи 3 418,3 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 3 536,0 млн сўм тушум туширилди ва прогноз режа 117,7 млн сўм ортиғи билан бажарилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 1-чорагида электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан 16.7 млн сўм тушум ундирилиши таъминланди.
Юқоридагиларни келиб чиқиб, 2022 йил 1-чорак якуни билан Мирзаобод туман маҳаллий бюджетнинг хосил бўлган қўшимча шаклланган манбалари 101,0 млн сўмни ташкил қилганлигини маълум қиламиз.


Мирзаобод туман молия Мирзаобод туман Давлат
бўлими мудири солиқ инспекцияси бошлиғи
И.Саттаров Д.Джумаев

№_______________ №_______________




2022-йил 20-май 2022-йил 20-май
Download 16.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling