Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Download 0.99 Mb.
bet1/260
Sana15.03.2022
Hajmi0.99 Mb.
#605444
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   260
Bog'liq
мехнат социологияси УМК Аликариева А
konveroll universal mchzh sharoitlari uchun 400.03.02 val detalini tajyorlash texnologik zharayonini va operatsiyalarining texnologik taminot vositalari konstruktsiyalarini ishlab chiqish., 3-курс социология сиртқи ўзбек, тадқиқот дастури (2), Asrayev mqd, Bolalar adabiyoti Shomirzayeva Laziza mustaqil ta‘lim uchun , 011111, test , 14 Silindr va konus, Building a REST API with Spring, O`rta Osiyo daryolar va ko’llar, Kvant haqida qisqacha, 1651906761, 1651906761, Suhan qissasi yoxud sevgim yo\'lida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК номидаги
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
иЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
«СОЦИология» кафедраси




«Меҳнат социологияси»


ФАНИДАН
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА


Тошкент -2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК номидаги
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
иЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
«СОЦИология» кафедраси


«Меҳнат социологияси»
ФАНИДАН


ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА


Тузувчилар: проф. Алиқориев Н.С.
доц. Алиқориева А.Н.


Тошкент -2021

АННОТАЦИЯ

Мазкур мажмуа “Меҳнат социологияси” фанининг ўқув дастури, ишчи ўқув дастури, лойиҳа асосида ўқитиш технологияси, амалий машғулотлар учун топшириқлар, назорат турлари учун тайёрланган вариантлар, тест саволлари, фандан умумий назорат саволлари ва изоҳли луғатлар ҳамда рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни ўз ичига олган.


Ушбу ўқув-услубий мажмуа олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари учун тавсия этилади. Шунингдек, мазкур мажмуадан илмий ходимлар, тадқиқотчилар ҳамда “Меҳнат социологияси” фанига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.


Сўз боши

Инсон ўз табиатига кўра, ижтимоий мавжудотдир. У ўзига ва яқин кишиларига турмуш кечириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Шу тариқа иқтисодиёт олами вужудга келади. Инсоният тараққиётининг тарихи – бу иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, ижтимоий меҳнат тақсимоти соҳасидаги муносабатларнинг ривожланиш тарихидир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳи Васаллам эзгулик, хайрли ишлар ва олижаноблик кучини ўз шахсий ҳаёти орқали кўрсатиб беришга интилгани ва яхшилик уруғини сочишга чақирганлиги ҳамма учун ибратлидир. У жамиятда меҳнатнинг тутган ўрнини юксак баҳолаб, «Меҳнат қилишдан уялманг. Меҳнат қилиш – ибодат қилишга баробар», - деб уқтирганлигини таъкидлаган ҳолда, бугунги кунда ҳам меҳнат ва у билан боғлиқ жараённи ўрганишга бўлган интилиш янада ривож топиб, иқтисодиётда муҳим ўрин тутишини яна бир бор таъкидламоқ даркор. Айнан меҳнат тўғрисида жуда кўп мақоллар ва ҳикматлар вужудга келганлиги кўпгина мумтоз санъат асарларида ҳам меҳнат муносабатлари ўз ифодасини топганлиги бежиз эмас. Улар маданият, ижтимоий муносабатлар, анъаналар ва тажрибаларни акс эттиради.


«Меҳнат социологияси» фан сифатида меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонуниятларни, шу жумладан, меҳнат моҳияти намоён бўлишининг ўзига хос шакллари, чунончи иш билан бандлик, меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги, меҳнат социологияси билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ўрганади. «Меҳнат социологияси» иқтисодий ва ижтимоий фан сифатида жамиятдаги ўзаро мувофиқлик ва мослашув жараёнларини тушунтириб беради. «Меҳнат социологияси» асосларини билиш мутахассисга рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни ўрганишга асбтракциялашган ҳолда ва асосли равишда ёндашиш, уларнинг ҳаракатлантирувчи кучларини тушунтириш ва аҳамиятини баҳолаш имконини беради.
«Меҳнат социологияси» фанини ўрганишда меҳнат жараёнида амалга
ошадиган турли омиллар – техникавий, ташкилий, ижтимоий ёки бошқа характердаги омиллар таъсири остида қарор топадиган ижтимоий-иқтисодий ижтимоий муносабатларга катта эътибор берилади. Бундай ёндашув тасодифий нарсаларни чиқариб ташлаб, асосий эътиборни объектив ва типик нарсаларга қаратиш, фанни янада чуқур ўрганиш учун меҳнат муносабатлари соҳасидаги тўғри дунёқарашни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ифодалаш имконини беради.
«Меҳнат социологияси» курсининг мазмунига меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳам назарий, ҳам амалий масалалар киритилган бўлиб, улар қандай натижалар беришига иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан баҳо бериш нуқтаи назаридан қараб чиқилади. Ҳар қандай назария тушунтирувчи ва башорат қилувчи кучга эга. Бироқ амалиёт назарий контекстсиз мустақил аҳамиятга эга бўлмайди. Шунинг учун ҳам курс масалаларини ўрганиш талабаларга конкрет фаолият шароитида шахсий билимларидан янада чуқурроқ фойдаланиш имконини беради. Курс корхона миқёсида меҳнатни ташкил этиш ва уни амалга ошириш омиллари, шарт-шароитлари меҳнат бозорининг мавжуд бўлиши, иш билан бандлик иш ҳақи ва уни ташкил этишда давлат сиёсати, кишиларнинг эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган моддий ва маънавий қадриятларнинг ошиб боришида меҳнатнинг роли сингари асосий категориялар ва тушунчаларни ўрганиш, шунингдек, «Меҳнат социологияси» кўрсаткичларини иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан таҳлил қилишни ўз ичига олади. Бундан мақсад уларнинг ўзгариб бориш тамойилларини аниқлаш, режалаштириш ва олдиндан прогноз қилишдир.
Р ўйхатга олинди: № БД 5210100 – 2.05
2019 йил “_17_”_08_



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling