Мобил алоқа тизимларида сигналларга рақамли ишлов бериш Режа - SDR технологиясининг тавсифи
- Радиочастота буйича СРИБли қабуллагич тузилмаси
- Оралиқ частота бўйича СРИБли қабуллагич тузилмаси
- Афзалликлари ва камчиликлари.
- ИМСли рақамли қабуллагичлар
- Мобил алоқа тизимларида сигналларга рақамли ишлов бериш
- Рақамли технологияларнинг ривожланиши билан сигналларга рақамли ишлов беришли (СРИБ) радиоқабуллаш трактларини (ингл. SDR — software defined radio) қуришга катта эътибор берилмоқда. Бу технология реал вақтда радиосигнални рақамлаштирш ва кейинги дастурий ёки аппаратли рақамли қурилмалар – рақамли сигналлар процессорлари, ПЛИС ва бошқалар орқали ишлов бериш имкониятига асосланади.
- SDR технологияси DPSK, QAM, GMSK ва бошқа рақамли модуляциялаш турлари ишлатиладиган сигналларни қабул қилиш ва демодуляциялашни амалга оширишга имкон беради. Қабул қилинадиган сигналнинг частотаси ва спектри кенглигига боғлиқ равишда қабуллагичда рақамли ишлов бериш ҳам радиочастота бўйича, ҳам сигнал қайд этилган частотага ўтказилганидан кейин оралиқ частота бўйича ишлатилиши мумкин.
- Радиочастота бўйича СРИБли қабуллагич тузилмаси
- Оралиқ частота бўйича СРИБли қабуллагич тузилмаси
- Оралиқ частота бўйича СРИБли қабуллагичлар супергетеродинли турга киради ва тўғридан-тўғри ўзгартиришли қабуллагичларга қараганда қатор авзалликларга эга:
- катта частоталар дипазонида ишлаш имконияти;
- бутун диапзондаги яхши танловчанлик;
- яхши сезгирлик.
- Бундай турдаги қабуллагичлар қатъий техник талаблар қўйиладиган профессионал алоқа аппаратураларида ишлатилади.
- Супергетеродинли қабуллагичларининг камчиликлари нисбатан юқори энергия истеъмоли ва аналог элементларнинг ишлатилиши туфайли катта ўлчамлари киради.
- Тўғридан-тўғри ўзгартиришли қабуллагич-лар афзалликларига кам энергия истеъмоли, барча элементларни кичик портатив қурилмага (идеал ҳолда битта микросхема корпусида) жойлаштириш имконияти киради. Лекин танловчанлик, сезгирлик ва динамик диапазон бўйича бу қурилмалар супергетеродинли қабуллагичларга ютқазади.
- Бир неча ўнлаб мегагерцлардан ортиқ бўлган частоталардаги сигналларга ишлов беришда замонавий АРЎларнинг тезлиги Котельников теоремасига мувофиқ классик дискретлаштириш принципини ишлатишга имкон беради. Бу теоремага мувофиқ танланмалар частотаси дискретлаштириладиган сигнал спектрида юқори частотадан минимум икки мартага катта бўлиши керак. Бунда ўзгармас ташкил этувчидан дискретлаштириш частотасининг ярмигача частоталар дипазони рақамлаштирилади ва АРЎ чиқишида спектрларнинг устма-тушишидан ҳимоялаш учун аналог ПЧФни ишлатиш етарли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |