Молик Динор қ. т с. Бу тоифанинг акобиридиндур. Отасининг оти Динор эрмиш. Ва ул бандазода эрмиш, аммо икки оламдин озода эрмиш


Download 13.1 Kb.
Sana23.06.2023
Hajmi13.1 Kb.
#1650834
Bog'liq
Молик Динор қ


Молик Динор қ. т. с. Бу тоифанинг акобиридиндур. Отасининг оти Динор эрмиш. Ва ул бандазода эрмиш, аммо икки оламдин озода эрмиш. Баъзи дебдурларки, ул кемага кирибдур ва соҳилга етганда, кемачилар музд тилабдурлар ва анинг музд бергунча важҳи йўқ эркандур. Кемачи анга қатиғ изо қила бошлабдур. Дарёдин чандин ҳазор балиқ ҳар бири бир динор оғизлариға тутуб, сувдин бош чиқарибдурлар. Бирининг оғзидин олиб, кемачиға берибдур ва анинг музди бир динор-ўқ экандур. Бу сабабдин ани Молик Динор дебдурлар. Ва ул Шайх Ҳасан Басрий қ. с. суҳбатиға етибдур. Ул дебдурки, «Каломуллоҳада ўқубменки, Тенгри таоло бандасиға икки иноят қилибдурки, малоикаи муқаррабиндин Жаброил ва Микоилға қилмайдур. Бири буки, дебдурки: [Бас, мени эслангиз, мен ҳам сизларни эслайман, менга шукр қилингиз ва мени инкор қилмайгиз! Яна бири буки, дебдур [Дуоларингизни мустажоб қилурман]. Анинг вафотидин сўнгра бузург ани воқеада кўруб сўрдиким, Тенгри санга не қилди? Ул дедики, Тенгрини кўрдум, мунча гуноҳимки бор эрди, барисини яхши гумоним жиҳатидинки, Тенгрига бор эрди, маҳв қилди ва бағишлади. Яна бир бузург ани ва Шайх Муҳаммад Восиъ қ. р. воқеада кўрубдурки, иккиси беҳиштқа борур эрдилар. Молик Динор Муҳаммад Восиъдин илгарирак эрди. Дебдурки, Муҳаммад Восиъ Моликдин олимроқ ва комилроқ эрди, бу нечук андин илгарирак беҳиштка борадур? Дебдурларки, дунёда анинг икки кўнглаки бор эрди ва Моликнинг бир.
Download 13.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling