Молиявий таҳлил ўтказиш методикаси қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади


Download 34.2 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi34.2 Kb.
#1089942
Bog'liq
2.4. Молиявий таҳлил босқичлари


2.4. Молиявий таҳлил босқичлари

Молиявий таҳлил ўтказиш методикаси қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:


1. Дастлаки баҳолаш. Дастлабки баҳолашда ахборотлар ишончлигини баҳолашни, молиявий ҳисоботларни ўқиш ва унинг муҳим кўрсаткичлар тизимини баҳолашни, айланма маблағлар ва узоқ муддатли активлар, ўз ва қарз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар тизимини мутлақ ифода чуқур таҳлил этиш орқали аниқ хулосаларни шакллантириш назарда тутилади.
2. Экспресс – таҳлил. Молиявий коэффицентларни аниқлаш асосида корхонанинг жорий ва истиқболли тўловга қобиллигини, иш ва бозор активлигини ўрганиш асосида корхонанинг молиявий аҳволига баҳо беришни ифода этади.
Экспрес-таҳлилнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати, ривожланиш динамикасини опрератив, визуал баҳолашдан иборат. Экспрес-таҳлилни амалга ошириш қуйидаги кетма кетликда амалга оширилади:
-расмий хусусиятларга кўра ҳисоботни кўриш;
-аудитор хулосаси билан танишиш;
-корхона ҳисоб сиёсати билан танишиш;
-ҳисоботдаги “оғриқли” бандлани аниқлаш ва уларни динамик баҳолаш;
-асосий кўрсаткичлар билан танишиш;
-тушунтириш хатини ўқиш;
-хаққоний баланс малумотлари асосида мулкий ва молиявий ҳолатни баҳолаш;
-таҳлил натижалари бўйича хулосаларни шакллантириш.
Экспресс-таҳлилда қуйидаги муҳим ўзгаришларга аҳамият қаратилади: давр охирига баланс жамининг давр бошига нисбатан ўсишига; айланма активларнинг ўсиши узоқ муддатли активларнинг ўсишидан юқори бўлишига; хусусий капиталнинг қарз капиталидан ортиқ бўлишига; хусусий капиталнинг ўсиши қарз капиталининг ўсишидан юқори бўлишига; дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ўсиши бир хилда бўлишига; айланма активларда ўз маблағлари хиссаси юқори бўлишига; қопланмаган зарар қатори бўлмаслигига ва ҳ.к.
3. Чуқурлаштирилган молиявий таҳлил.
Чуқурлаштирилган молиявий таҳлилнинг асосий вазифаси –қайси маҳсулот турлари, қайси харажат турлари, қайси жавобгарлик марказлари туфайли ўзгаришлар юзага келганлигини ва бу борада рахбарлар қандай йўл тутиши лозимлига қаратилган.
Чуқурлаштирилган молиявий таҳлилнинг асосий мақсади-хўжалик субъектининг жорий даврдаги натижаларини, уларнинг келгусидаги кутилишларини, молиявий ҳолатини кенг қамровли тавсифлашга, баҳолашга қаратилган.
Чуқурлаштирилган молиявий таҳлилнинг асосий жихатлари қуйидагиларга қаратилган:
-хўжалик субъектининг иқтисодий ва молиявий ҳолатининг баҳолаш;
-хўжалик субъектининг иктисодий салоҳиятини баҳолаш ва таҳлил этиш;
-мулкий ҳолатини баҳолаш (аналитик балансни тузиш, баланснинг вертикал таҳлили, баланснинг горизонтал таҳлили, мулкий ҳолатдаги сифат ўзгаришлари таҳлили);
-молиявий ҳолатни баҳолаш (ликвидлик ва тўловга лаёқатликни баҳолаш, молиявий барқарорликни баҳолаш);
-молиявий хўжалик фаолияти натижавийлигини баҳолаш (иш активлиги, фойда ва рентабелликни баҳолаш, қимматли қағозлар базоридаги ҳолатини баҳолаш)ни ўз ичига олади.
Молиявий таҳлилни қуйидаги босқичлардан ибрат алгоритмини белгилаш мумкин:
-таҳлил учун зарур бўлган ахборотларни йиғиш;
-ахборотларни қайта ишлаш, кўрсаткичларни танлаш ва уларни таҳлилийлигини таминлаш;
-молиявий ҳисоботларнинг горизонтал, вертикал, тренд таҳлилини ўтказиш;
-молиявий ҳисоботлар кўрсаткичлари асосида молиявий коэффицентларни ҳисоб-китоб қилиш, уларнинг қиёсий таҳлилини қилиш, ўзгаришларни омилли таҳлилини амалга ошириш;
-хўжалик субъектининг молиявий ҳолатини, молиявий натижалари, пул оқимларини таҳлилий натижаларини чиқариш, уларни яхшилашнинг, имкониятиларини аниқлаш;
-молиявий таҳлил бўйича якуний хулосаларни тайёрлаш ва амалий чора-тадбирларни белгилаш.
Download 34.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling