Мосликни аниқлаш бўйича


Download 12.43 Kb.
Sana30.09.2020
Hajmi12.43 Kb.
#131988
Bog'liq
Bugungi vazifa javobi


Мосликни аниқлаш бўйича топшириқлар:

Физика фанидан умумий ўрта таълим дастури мазмуни

Бошқа фанлар сингари мактабда физика ўқитиш ҳам таълимнинг умумий мақсадларига хизмат қилиши, яъни ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини, мантиқий тафаккур қила олиш қобилиятини, ақлий ривожланишини, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантири ши ва ўстириши, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириши ҳамда ижтимоий ҳаётлари ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимлар билан қуроллантириши лозим.




Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг илмий дунёқараши

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг илмий дунѐқараши, мантиқий фикрлаши, касбий тайѐргарлиги ва шахсий ўсишларида физика фани ўзига хос ўрин тутади.

Физика фанини ўрганиш орқали ўқувчилар табиатнинг энг умумий қонунларини, ҳодисаларни ўрганиб ўзларини илмий дунёқарашини шакллантиради, физикадан амалий кўникма ва малакаларга эга бўлишади,

коинот тузилиши ва ундаги ҳодисалар ҳақидаги билимлар бериш орқали оламнинг физик манзараси ҳақида тасаввур ҳосил қилади.




физика ўқув фанининг фан-техника тараққиёти

Умумий ўрта таълим мактабларида физика таълимининг аҳамияти унинг фан-техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳалари ва кундалик ҳаётда тутган ўрни ҳамда фан соҳасида эришилаѐтган ютуқлар, уларнинг амалиѐтдаги татбиқи орқали ўқувчилар фан ва техниканинг узаро алокадорлиги ни англайди, келажакда фан ва технологиялар ютуқларидан тўғри фойдалана олади,фан ва техника ижодкорларига ҳурмат билан қарайди, умумбашарий маданият элементлари шаклланади.

Физикадан эгаллаган билим, кўникмаларидан кундалик турмушда, техникада ҳамда ҳаёт хавфсизлигида, экологик муаммоларни ҳал этишда (энергияни тежаш, қишда иссиқликни асраш, электр хўжалик асбобларидан фойдаланиш ва кичик нуқсонларини бартараф эта билиш ва ҳ.к.) фойдаланиш имконияти юзага келади.




Дарс ишланмаси

Таълимий мазмунга эга лойиҳа ва ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат

Дарс режаси

Дарс режаси дарсдаги фаолиятни тартибга солувчи хужжат булиб унда дарс максадларини кандай кетма-кетликда амалга ошириш белгилаб олинади.

TOSHOVA SHAHRIYA 26.09.2020
Download 12.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling