- “Муаммо” – бу ўзини намоён қилиш учун имкониятдир. (Дюк Эллингтон)
- “Муаммо” – (“Проблема” - грекча problema — масала) бу ечилиши лозим бўлган мураккаб ва қарама қарши саволдир.
- “Гипотеза” - (грекча hypothesis — таҳмин) - бу текширилиши лозим бўлган илмий асосланган таҳминдир
- “Назария” - (Теория грекча theoria — кузатув, тадқиқот) бу аниқ бир ҳодисани тавсифловчи ва тушунтирувчи билимлар тизимидир.
- Метод - (грекча methodos — мақсадга йўл) бу билишнинг қоида, услуб, усулидир.
- «Катта муаммолар йўқ — фақат кўпгина кичкиналари бор» деган эди Генри Форд.
- Бошқача қилиб айтсак, ҳар бир муаммо — бу кичик муаммолар тўпламидир. Уларнинг ҳар бирини ечиш каттасини ҳал қилишдан онсонроқ.
- Ўз муаммоларингни кичик масалаларга бўл ва уларни ечиб тўлиқ ечим сари харакатлан.
- Компромисс – ўзаро муроса асосида эришилган келишув
- Интуитив ечим – фақат ички туйғу, бирдан келган фикр (озерения) асосида қилинган танлов.
- Мулоҳаза асосидаги ечим – бу билим ёки тўпланган малакаларга асосланган танлов.
- Рационал ечим – бу кўпинча олдинги тажрибалардан ҳоли ҳолда аналитик жараён асосидаги ечимдир.
-
- Бошқарув соҳаси учун хос бўлган бир неча турдаги ечимлар мавжуд:
- Лойиҳалаштиришда қуйидаги ечимлар қабул қилинади: катта масала ва бизнес табиати ечимлари хақида; мақсадлар ҳақида; ташқи муҳит билан муносабати ҳақида; қўйилган мақсадга эришиш учун ташкилот томонидан танланган стратегия ва тактика ҳақида.
- Компания фаолиятини ташкиллаштириш жараёнида қуйидаги қарорлар қабул қилинади: ташкилот ишини тузиш, тизимлаш; турли блоклар ишлашини мувофиқлаштириш; бўлим раҳбарлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш; ташқи муҳитнинг ўзгарганида ташликот тузилиши ҳақида.
- Ходимларни мотивациялаш жараёнида қуйидаги қарорлар қабул қилинади: қўлостидагиларнинг эҳтиёжлари; уларнинг эҳтиёжларини қондириш; қўлостидагиларнинг иш унумдорлиги ва уларнинг ишдан қониқиши ҳақида.
- Назорат жараёнида қуйидаги қарорлар қабул қилинади:иш натижаларини ўлчови; ушбу натижаларнинг баҳоси; ташкилот мақсадига қанчалик эришилганлиги; мақсадни тузатиш киритиш ҳақида.
Do'stlaringiz bilan baham: |