Муассислар томонидан «Ҳунарманд» уюшмасининг конференцияси ўтказилганлиги, унинг раиси сайланганлиги ва Устави тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Қуйидагилар


Download 51.87 Kb.
bet1/2
Sana31.01.2024
Hajmi51.87 Kb.
#1817879
  1   2
Bog'liq
282 04.06.1997




[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ҲУНАРМАНД» ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЛАРИ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ҳунарманд» уюшмаси «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузурида ташкил этилганлиги ва унинг таркибига кириши;
«Ҳунарманд» уюшмасининг раиси лавозимига кўра «Мусаввир» маркази бош директорининг ўринбосари ҳисобланиши;
муассислар томонидан «Ҳунарманд» уюшмасининг конференцияси ўтказилганлиги, унинг раиси сайланганлиги ва Устави тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Ҳунарманд» уюшмасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ ва унинг ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 22 кишидан иборат бўлиши;
«Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлимлари ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
«Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;
«Мусаввир» марказининг бош директори ва «Ҳунарманд» халқ ҳунармандлари уюшмаси раиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра «Ҳунарманд» уюшмасининг раиси томонидан тайинланадилар;
«Ҳунарманд» уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари аппаратини маблағ билан таъминлаш уюшманинг ўз тадбиркорлик фаолияти ва унинг аъзолари бадаллари ҳисобига ташкил топадиган маблағларидан амалга оширилади.
4. «Ҳунарманд» уюшмаси «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни 10 кун муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда 1997 йил 31 мартдаги 1741-сон Фармонда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тартибини 20 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва уни ҳудудий бўлимларга етказсинлар.
6. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзкимёсаноат», «Ўзгўштсутсаноат» уюшмалари, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, Давлат ўрмон қўмитаси «Ҳунарманд» уюшмасининг хом ашё, моддий ва бошқа ресурслар ажратиш ҳақидаги буюртманомаларини бир ой муддатда кўриб чиқсинлар. Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
7. «Ҳунардманд» уюшмаси, «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 3 ой муддатда етакчи халқ усталари ҳузурида халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъати усталарини тайёрлаш бўйича якка тартибдаги шогирдлар мактабларини ташкил этсинлар.
8. «Ўзавтосаноат» уюшмаси «Мусаввир» марказига «Нексия» русумли 2 та енгил автомобиль, шу жумладан биттасини «Ҳунарманд» уюшмаси учун ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказини ва «Ҳунарманд» уюшмасини ҳукумат ҳамда шаҳар телефон алоқаси билан таъминласин.
10. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази ва «Ҳунарманд» халқ ҳунармандлари уюшмаси Тошкент шаҳар, Fани Мавлонов кўчасидаги 18-уйга жойлаштирилсин.
11 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. 3. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 4 июнь,
282-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 июндаги 282-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ҳунарманд» халқ ҳунармандлари уюшмаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 июндаги 282-сон-қарорига
2-ИЛОВА
«Ҳунарманд» халқ ҳунармандлари ҳудудий бўлимлари ижро этувчи аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

1.

Бўлим раҳбари

2.

Моддий-техника таъминоти бўйича етакчи мутахассис

3.

Катта санъатшунос

4.

Маркетинг бўйича етакчи мутахассис

5.

Бухгалтер—хазиначи


Download 51.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling