Мумтоз тарихий поэтика фанидан назорат саволлари


Download 18.63 Kb.
Sana29.01.2023
Hajmi18.63 Kb.
#1137702
Bog'liq
Мумтоз поэтика Назорат саволлари Word




Мумтоз тарихий поэтика фанидан назорат саволлари
Жоҳилийя даврида араб мумтоз тарихий поэтикаси масалалари.

Жоҳилийя даврида арабларнинг адабий турлар ҳақидаги қарашлари.


Араб қасидаси, унинг мазмуни ва таркиби.


Жоҳилийя даври насрида жанрлар поэтикаси: хитоба, масал, ҳикам, латойиф, қисас.


“Айёму-у-араб” тўпламида жоҳилийя даврида яшаган араб шоирлари Имру-л-Қайс, Тарафа, Зуҳайл, Лабид, Антара, Собит ибн Абу ал-Аздий, Таббата Шарран, Башшар ибн Бурд, Фараздақнинг муаллақа ва қасидалари поэтикаси.

“Айёму-л-араб” тўпламига кирган “Барада айёми” ҳикояси, унинг мазмуни, бадиий образлари, таркиби.


“Айёму-л-араб” тўпламига кирган “Айн Убоқ куни” ҳикояси, унинг мазмуни, бадиий образлари, таркиби.

“Айёму-л-араб” тўпламига кирган “Явму-л-Буос” ҳикояси, унинг мазмуни, бадиий образлари, таркиби.


Саодат асри. Қуръони каримда СЎЗ хусусида. Калом илмининг шаклланиши.


Қудама ибн Жафарнинг “Нақду-ш-шеьр” асарида шеьрият таҳлили.


Қудама ибн Жафарнинг “Нақду-н-наср” асари. Араб мумтоз поэтикасининг асосий унсурларидан саналган маьни ва лафз истилоҳи.


Ибн Қутайбанинг “Шеьр ва шоирлар китоби” (850-870) асарида бадиий матнларни маьно ва лафзга кўра туркимларга ажратилиши. Араб мумтоз поэтикасида маьно ва лафз муносабати ҳақида.


Арузшуносликни фан сифатида шаклланиши. Халил ибн Аҳмаднинг арузшуносликка доир асарлари.


Мумтоз араб адабиётшунослигида қофия илми. Илми бадеь истилоҳи.


Абдуллоҳ ибн Муьтаззнинг “Китобу-л-бадеь” асари араб мумтоз поэтикаси манбаси сифатида.


.Араб мумтоз поэтикаси асосчилари. Асқарий Абу Усмон Жоҳизнинг “Ал-Баён ва ат-Табйин”(“Баён қилиш ва аниқлаш”) асари.


Мумтоз араб адабиётида тазкирачилик. Абдуллоҳ ибн Муьтазз (861-909) асарлари.


Абул Фараж ибн Ҳусайн Қурайший Исфаҳоний (897-967)нинг “Китаб ал-Оғаний” (“Қўшиқлар китоби”) асари ҳамда унинг адабиётшунослик тараққиётига бемисл ҳиссаси.


Сомонийлар сулолалари даврида форс тилидаги адабиётшунослик тараққиёти.


Рудакий шеьрияти поэтикаси.


Фирдавсий “Шоҳнома” асарида шеъриятнинг эпик имкониятларини кенгайтириши.

Ғазнавийлар сулоласи (977-1186)даври адабий-назарий қарашлар.


Асадий Тусийнинг 5 мунозараси: “Кун ва тун”, “Найза ва камон”, “Еру осмон”, “Кофир ва муслим”, ҳамда “Араб ва ажам”, “Гершаспнома” (1066) асарлари ва уларда айни даврга оид адабий- назарий қарашлар.


Асадий Тусийнинг “Луғати фурс” асари қадимги изоҳли луғатлардан саналиши, унда жуда кўп адабий истилоҳлар изоҳ қилиниши.


Умар Родуёний (XI аср)нинг “Таржумону-л-балоға” (“Балоғат


таржимони”) асари мумтоз тарихий поэтика манбаси сифатида.

Унсуру-л-Маолий Кайковус (1021-1099)нинг “Қобуснома” (1083)асари ХI асрнинг адабий-назарий манбаи сифатида.


Форс арузшунослиги тараққиёти.


Фитратнинг форс арузшунослиги ҳақидаги қарашлари.


Низомий Арузий Самарқандий (XI- аср охири 1160) аруз илмининг етук мутахассиси. “Чаҳор мақола” (“Тўрт мақола”, 1157) асарида шеьр илмининг моҳияти ва шоир салоҳияти ҳақида.


Низомий Арузий Самарқандий “Нодир ҳикоятлар” асари. Китобнинг ҳамд ва наьт, муқаддима қисмлари маҳияти.



Шамсиддин Муҳаммад ибн Қайс Розий (XII-XIII аср)нинг “Ал-Мўжам...” асарида арузнинг луғавий ва истилоҳий маъноси. Рукнлар ва аруз илмидаги фаол истилоҳлар, қофия илми хусусида.
Умар Хайём (1048-1122)нинг илмий мероси кўлами, адабий-назарий қарашлари.

Садий Шерозийнинг адабий-назарий қарашлари.


Озарбайжон мумтоз адабиётшунослигининг шаклланиши.


Носир Хисрав (1004-1088) “Сафарнома” асари (1052) адабиётшуносликнинг муҳим манбаси сифатида.


Маҳсатий Ганжавий(1089-1182) шоира ва олима, рубоийлари, адабий-назарий қарашлари.


Ширвонийлар сулоласи. Хоқоний Ширвонийнинг “Девон”ида адабиётга доир қарашлари.


Низомий Ганжавий (1141-1209)нинг “Маҳзан-ул-асрор” достони хотимасида қалам ва сўз- калом васфи.

Носириддин Тусий (1201-1274)нинг “Шеърлар меъёри” рисоласида аруз ва қофия илми ҳақида.


Ибн Фуватий (1244—1336)нинг “Лақаблар тўпламидаги исмлардан тузилган адабиёт мажмуи” қомусий асари мумтоз тарихий поэтика манбаси сифатида.


Марказий Осиёда калом илми ва шариатнинг, мусулмон ҳуқуқшунослиги-фиқҳнинг вужудга келиши. Бурҳониддин Марғиноний (ваф.1197)нинг фикҳ илмига оид “Ҳидоя фи-л-фуруз”(Шариат соҳалари бўйича қўлланма”) китоби.


Ўрта Осиёлик Бухорий (809-870), Имом Термизий (824-892, Абу Абдураҳмон Насоий (830-915) муҳаддис олимлар томонидан ҳадисшуносликнинг ривожлантирилиши.
Марказий Осиёда битилган тафсирлар: Абул Қосим Маҳмуд Замаҳшарийнинг “Ал-Кашшоф фи тафсир ал-қуръон”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Тафсири Ҳусайн” каби асарлари.
Марказий Осиёда илк ислом давлатчилиги даври тазкирашунослик. Абу Мансур ас- Саолибий, Нуриддий Муҳаммад Авфий Бухорий тазкиралари.

Марказий Осиё ва Туркистонда қарохонийлар давлати, сулоласи (992-1211) ҳукмронлиги даври мумтоз адабиётшунослик манбалари.


Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асарида маснавий, тўртлик, қасидаи ҳолийя каби адабий жанрлар синтези.


Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғати-т турк” (1070) китоби- Қорахонлилар даврида яратилган буюк илмий асар сифатида.


Аҳмад ибн Маҳмуд Югнакийнинг “Ҳибату-л-ҳақойиқ” (“Ҳақиқат совғалари”) асари.


Носируддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қисаси анбиё” асари (1305) ҳамд, наът, муқаддима, қиссалар, лирик кечинмалар ва хотимадан иборатлиги.

Носируддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қисаси анбиё” асари ҳикоя, тўртлик, ҳабар, латифа, ғазал, савол-у жавоб, башорат, панд, фойда, муножот, ҳикмат кабиларни жам қилган йирик асар сифатида.


Хоразмийнинг “Муҳаббатнома” (1353)асари туркий тилдаги номаларнинг дастлабки намунаси сифатида. Асарнинг ҳамд, воқеа баёни, Муҳаммадхўжабек мадҳи, вафсу-л-ҳол, маснавий, ғазал (3 та ўзбекча, битта форсий), соқийга мурожаат; муножот, қитъа, форсий ҳикоя ва хотимату-л-китоб кабилардан ташкил топиши.


Сайфи Саройи (1321-1396)нинг “Гулистони бит-туркий” асари (1391) таркиби.


Сайфи Саройи ғазаллари, қасида, қитъа, рубоийлари. “Суҳайл ва Гулдурсун”


достони (1394) Олтин Ўрда адабиёти маҳсули сифатида.

Темурийлар даври мумтоз адабиётшунослик манбалари. Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш-шуаро” асари.


Алишер Навоийнинг. “Мажолис-ун-нафоис” асари ўзбек мумтоз адабиётшунослиги манбаси сифатида.

Шайх Ахмад Тарозийнинг “Фунуну-л-балоға” (“Балоғат фанлари”) асарида шеър навълари, қофия ва радиф, бадиий санъатлар, аруз вазни ва муаммо жанри масалаларининг акс этиши.


Шайх Ахмад Тарозийнинг “Фунуну-л-балоға” да асарида “Ақсому-ш-шеър” (шеър қисмлари) рукни остида қасида, ғазал, қитъа, рубоий, маснавий, таржеъ, мусаммат, мустазод, мутаввал ва фард каби 10 та шеър навъи тасниф қилиниши.
Алишер Навоийнинг “Мезону-л-авзон” (“Вазнлар ўлчови”, 1492) асарида рубоий, туюқ, муаммо ва бошқа адабий жанрлар поэтикаси.

А.Навоий нинг “Мажолису-н-нафоис” (“Нафис мажлислар”) асари адабиётшуносликнинг муҳим манбаси сифатида.


З.М.Бобурнинг “Аруз рисоласи” (1522) асари моҳияти.




З.М.Бобурнинг “Бобурнома” асарида адабиётшунослик масалалари.
Download 18.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling