Мундарижа бет


Download 139.83 Kb.
bet1/9
Sana27.01.2023
Hajmi139.83 Kb.
#1132950
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 боскич СО


МУНДАРИЖА бет

1. Кириш…..............................................................................................................3


2. Хом - ашё маҳсулотларининг тавсифи............................................................5
3. Тайёр маҳсулот тавсифи..................................................................................7
4. Жараённинг физик - кимёвий асослари.........................................................9
5. Технологик схема баёни..................................................................................11
6. Технологик ҳисоб
6.1. Моддий ва иссиқлик ҳисоби................................................................15
6.2. Асосий жихознинг ҳисоби...................................................................18
7. Механик ҳисоб..............................................................................................20
8. Гидравлик ҳисоб...........................................................................................21
9. Асосий қурилманинг баёни............................................................................22
10. Технологик жараёнларни автоматлаштириш.............................................24
11. Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш..........................................27
12. Хулоса............................................................................................................29
13. Адабиётлар....................................................................................................30


Кириш
Хозирги пайтда азотли бирикмаларни ишлаб чиқариш ривожланиб, қишлоқ хўжалигини азотли ўғитлар билан таъминлаб бериши мухим ахамиятга эга. Азотли ўғитлар ва бирикмалар ишлаб чиқаришда асосий хом ашё аммиак хисобланади. Аммиак ишлаб чикариш сулфат кислотадан кейин иккинчи ўринда туради. Бугунги кунда ишлаб чиқаришда аммиак карбамид, аммоний селитра, мураккаб ўғитлар олишда ишлатилади. Барча ўсимликлар озуқа элементи хисобланган азотни тупрокдан олади. Қишлоқ хўжалигида махсулот серхосиллиги маълум даражада тупрок таркибидаги азотга боғлик. Аммиак ишлаб чикаришни бетўхтов ўсиши натижасида, уни ишлаб чикаришнинг янги усулларини ривожланиши ва технологияларни ривожлантириш мухим ахамиятга эга бўлмокда. Бу корхоналарда аммиак ишлаб чиқариш корхонанинг юраги хисобланади.
Фан ва шу жумладан кимё ривожини бошка фанларнинг ютуқларига суянган холда шундай ютуқларга эришдики, хозирги кунда табиатнинг ўзида мавжуд бўлмаган минглаб моддалар яратилмокда. Бу нарса кишилик жамиятининг олға караб ривожланишида катта рол ўйнамокда. Кимё ва кимё саноати ривожланиб бораётганлигини истемолнинг исталган жабхаларида кўриш мумкин. Хозирги пайтда кимё саноатини ривожланишида мини технологияларининг ҳам роли катта. Республикамизда кўплаб кимё корхоналари мавжуд бўлиб, турли туман моддалар, минерал ўғитлар, сулфатлар, пластмассалар , синтетик смолалар, цемент, суний тола, лак - бўёклар ва бошка махсулотларни ишлаб чикарилмокда.
Мисол тариқасида республикамиздаги энг йирик корхоналардан бўлган Чирчикдаги "Максам Чирчиқ", Навоийдаги "Навоийазот", Фарғонадаги "Farg’onaazot" А.Ж каби корхоналарда аммонийли селитра, карбамид аммиак, К.А.С ва бошка махсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Мамлакатимизни модерназация килиш ва ахоли бандлигини оширишнинг мухим омили ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантиришдан иборат. Бунга эътибор қаратишнинг бир қанча сабаблари мавжуд: Биринчидан, инфратузилмани ривожлантириш янги корхонани жойлаштириш ва бутун иктисодиётни тараккий эттириш учун зарур қулай шарт - шароитлар яратади, мамлакатимизнинг бой минерал – хом ашё ресурсларини ўзлаштириш имконини беради. Иккинчидан ишлаб чиқариш инфратузилмаси автомобил ва темир йўлларнинг ривожланган тизими, уларнинг самарали фаолияти ишлаб чикаришдаги умумий харажатларни камайтиришнинг мухим омилидир. Бу ишлаб чикарилаётган махсулот ва бутун иктисодиётимизни ракобатбардошлигини оширади. Учинчидан , ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш коъп мехнат талаб киладиган кенг коълламли соха хисобланади. Бу янги иш оъринларини ташкил этиш, ахолининг , айникса ёшларни иш билан таминлаш, одамларни даромади ва фаровонлигини ошириш имконини беради.
Синтетик аммиак ишлаб чиқаришда босимга қараб ишлаб чиқаришнинг бир неча усуллари мавжуд. Аммиакни муозанатдаги миқдорига эришиш ва реакция тезлигини ошириш учун жараённи юқори босимда олиб боришни талаб қилади. Лекин юқори босимга эришиш, компресор жараённи кўп миқдорда электр энергия сарф қилинишига, машиналар аппаратлар, труба ва арматураларнинг дворларини қалинлиги оширишга тўғири келади. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган аммиак асосан карбамид, асосий цилитра, мураккаб ўқитлар олишда ишлатилади. Азотли ўғитлар қишлоқ хўжалигида катта ахамиятга эга. Барча ўсимликлар озуқа моддасига бўлган азотли бирикмаларни тупроқдан олади. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари серхосиллиги маълум даражада тупроқ таркибидаги азотга боғлиқ. Аммиак ишлаб чиқаришни бетўхтов ўсиши натижасида уни ишлаб чиқаришнинг янги усулларини ривожлантирилиши ва технолдогияларни юксалтириш катта ахамиятга эга бўлмоқда.


Download 139.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling