Мундарижа кириш Курс ишининг асосий вазифаси Курс ишининг асосий хисоб китоб қисми Хулоса Фойдаланилган адабиётлар кириш


Download 0.76 Mb.
bet1/6
Sana07.07.2020
Hajmi0.76 Mb.
#123230
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ёзув қисми


МУНДАРИЖА


  1. Кириш.......................................................................2

  2. Курс ишининг асосий вазифаси............................3

  3. Курс ишининг асосий хисоб китоб қисми...........5

  4. Хулоса.....................................................................23

  5. Фойдаланилган адабиётлар...................................24


КИРИШ

Триангуляция лойиҳасини тузиш

Триангуляция лойиҳаси топографик хариталарда тузилади. 1 ва 2 класс триангуляциялар лойиҳаси одатда 1:100000, 3 ва 4 класс триангуляция лойиҳаси 1:50000, 1:25000 ва 1:10000 масштабдаги топографик хариталарда тузилади. 1 ва 2 разрядли триангуляция тўрларини лойиҳалашни 1:25000, 1:10000 масштабдаги топографик хариталарда бажариш мақсадга мувофиқ бўлиб лойиҳага аниқлик киритишда бундан йирик бўлган масштабдаги топографик хариталардан фойдаланилади.

Лойиҳа тузиш жойни топографик-геодезик ўрганилганлиги бўйича материаллар йиғишдан бошланади. Бунга ушбу ҳудудда олдин мавжуд бўлган триангуляция пунктларининг планли ва баландлик координаталар каталоги, ҳудуднинг барча масштабларда мавжуд топографик хариталари ва аэрофотосъёмкалари киради. Олдин бажарилган ишлар ўрганилгандан сўнг лойиҳа тузилаётган район дала шароитида ўрганилади, бунда хақиқатдан ҳам пунктлар ва уларнинг марказлари сақланиб қолганлиги аниқланади.

Лойиҳалаш бевосита топографик харитада бажарилади. Пунктлар ўрни учун жойнинг баланд ерлари танланади, чунки пунктдан барча йўналишлардаги ёки иложи борича кўп йўналишлардаги пунктлар кўриниши керак. Координаталарда келиб чиқиши мумкин бўлган хатоликларни камайтириш учун лойиҳаланган тўрда ўткир бурчаклар бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. Юқорида айтганимиздан шундай хулосага келиш мумкин: триангуляция пунктлари рельефнинг сув айириғич чизиқларининг ҳукумрон тепаларида жойлашади, учбурчак бурчаклари 30º дан 120º гача бўлиши, 1 класс триангуляцияда эса 40º дан кам бўлмаслиги керак. Шу сабабли лойиҳалашда ишлатилаётган топографик харитада сув айириғич чизиқлар қизил чизиқ билан чизиб чиқилади.

Триангуляция класси ва рельефга боғлиқ ҳолда томон узунликлари лойиҳаланади. 1 класс триангуляциясини лойиҳалашда визир чизиғининг ердан баландлиги 5 - 6 метр бўлиши кераклиги эътиборга олиниши лозим. Рефракция таъсирини камайтириш мақсадида йўналишлар катта дарьёлар, кўллар, сув омборлари, тепалик ва тоғ ёнбағирлари бўйлаб, ҳамда шаҳарлар ва заводлар устиларидан ўтмаслиги зарур. Иложи бўлмаган тақдирда дарёлар, тепалик ва тоғ ёнбағирларини тўғри бурчак остида кесиб ўтиш керак.

Лойиҳаланган триангуляция тўри бутун харита трапециясини бир текисда қоплаши ва узлуксиз (диагонал йўналишларсиз) бўлиши керак


Курс ишининг асосий вазифаси

1:50 000 масштабдаги топотопокарталари ва статистик маьлумотлар.

Топотопокартани лойиҳалаштириш қуйидаги уч босқични ўз ичига олади:

1-босқич. Топотопокартани лойиҳалаштириш, уни концепциясини ишлаб чиқиш, топотопокарта дастурини тузиш ва барча керакли ҳужжатларни тайёрлаш. Мазкур босқичда қуйидаги ишлар бажарилади:

-Топотопокарта мақсадини аниқлаш ва белгилаш. Унинг маъносига, мазмунига ва жиҳозланишига қўйиладиган талабларни аниқлаш;

-Топотопокартани тузиш учун керакли маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;

-Топотопокартага олинадиган ҳудудни ўрганиш ва у ердаги воқеа, ҳодиса ва жараёнларни ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

-бўлажак топотопокарта дастурини (программасини) тайёрлаш;

-буюртмачи билан биргаликда техник, ташкилий ва топотопокартани осон ва арзон йўл билан сифатли қилиб тайёрлаш йўлларини ишлаб чиқиш.



2-босқич. Топотопокартани дастлабки нусхасини (оригиналини) тайёрлаш учун ташкилий ва амалий ишларни бажариш. Бу босқичда қуйидаги ишлар бажарилади:

-топотопокарта мазмуни ва маъносини тузиш учун ишлатиладиган маълумотларни тайёрлаш ва уларни қайта ишлаш;

- Топотопокартани математик асосини, яъни масштаби, проекцияси, ўлчамлари ва компоновкасини ишлаб чиқиш;

-топотопокарта мазмуни, маъноси ва легендасини ишлаб чиқиш;

-топотопокарта маъносини масштаб аниқлигида генерализация қилиб, унинг оригиналини (нусхасини) техник ва график жиҳатдан сифатли тузиш (чизиш);

-топотопокартани жиҳозлаш;

-топотопокарта тузишнинг барча этапларида ун маъноси ва сифатини редакция ва коррекура қилиш;

3-босқич. Топотопокартани нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. Бу босқич қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

-нашр оригиналини тайёрлаш;

-нашр формаларини тайёрлаш;

-топотопокартани нашр қили шва тиражини кўпайтириш;

-топотопокартани нашрга тайёрлаш ва нашр қилишнинг барча босқичларида редакция ва корректура ишларини олиб бориш.

Мавзули топотопокарталарнинг муаллифлик макетлари (нусхаси) илмий текшириш институтлари, олий ў қув юртлари ва махсус ихтисослашган ташкилотлардаги юқори малакали мутахассислар, топотопокарта мавзуси бўйича ишлайдиган кишилар ва картограф муҳаррирлар томонидан тузилади.

Топотопокарта муаллифлари қуйидаги тартибда иш олиб бориши мумкин:

-топотопокарта тузиш ғояси пайдо бўлгандан сўнг унинг мазмуни аниқланади:

-топотопокартани дастури тузилади;

-манбалар ўрганилиб чиқилади;

-топотопокартанинг дастлабки легендаси ишлаб чиқилиб кўрсатгичлар аниқланиб шкалалар танланади;

-топотопокартанинг дастлабки эскизи нусхаси тайёрланади;

-топотопокарта мазмунини бойитиш учун қўшимча кесма топотопокарталар, графиклар, схемалар тайёрланади;

-топотопокартанинг тўлиқ легендаси ишлаб чиқилади;

-топотопокартанинг муаллифлик нусхаси тузилади;

-муаллифлик нусхасига тушунтириш хати ёзилади.

Топотопокартани (программаси) дастури картограф-муҳаррир билан биргаликда тузилиши яхши фойда беради.

Триангуляция белги баландлигини ҳисоблаш

Триангуляцияни лойиҳалашда ва жой рекогносцировкасида пунктлар орасида ўзаро кўринишни таъминлаш имконияти бўлмайди. Бундай ҳолда триангуляция пунктига ўрнатиладиган белги баландлиги ҳисоблаб топилади. Белги баландлигини аналитик усулда ҳисоблаб топишда В.Н. Шишкин формуласидан фойдаланилади



(1.1)

Бунда, L1 ва L2 –ўзаро кўриш имкониятини берадиган белги баландлиги;



h1 ва h2 - йўналиш боши ва охирида жойлашган пунктлар асосидан, шу йўналишдаги тўсиқ учигача бўлган нисбий баландлик;

а - визир чизиғини тўсиқдан юқори бўлиши керак бўлган баландлиги;

f1 ва f2 – пунктдан тўсиқгача бўлган масофа учун ҳисобланган Ер эгрилиги ва рефракция учун тузатмалар.

1.1 шаклда ва – белгилар асосига нисбатан тўсиқ ер сатҳларни нисбий баландликлари. АСВ - ер физикавий сатҳи, А ва В - мўлжалланган пунктлар жойи, С - тўсиқ ўрни, С1 – тўсиқнинг энг баланд нуқтаси, S1 ва S2 С тўсиқдан А ва В пунктларгача бўлган масофалар, ва – катталиклар топографик харитадан аниқланади. Агарда тўсиқда ўрмон ёки бошқа бирон бир предметлар бўлса, у ҳолда уларни ердан баландлиги аниқланиб ва қийматларига қўшилади.

1.1-шакл

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling