Мушоҳада учун саволлар


Download 109.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana18.12.2022
Hajmi109.03 Kb.
#1032317
  1   2
Bog'liq
Mushohada uchun savollar



Мушоҳада учун саволлар 
(
Саволларга шахсий фикр-мулоҳазаларингизни 2-3 бетгача Эссе 
шаклда ифодаланг) Саволларни тузувчи У.Қ.Мамаюсупов. 
1. Cизнинг-ча, инсоннинг шахс бўлиб ривожланишида қайси омил муҳим рол 
ўйнайди? Жамиятми ёки шахснинг ўзими? 
2. Инсон ўз ҳаёти давомида тана ва руҳ эҳтиёжларини қондиришга интилади. 
Сизда қайси бири устунроқ? Яъни сиз қайси бирининг эҳтиёжлари учун 
кўпроқ маблағ, вақт сарфлайсиз, танангиз ёки руҳингиз? 
3. Инсоннинг пайдо бўлиши хусусидаги 3 таълимот мавжуд. 
А) Креatsiонизм – инсон илоҳий мавжудот, у Худо томонидан яратилган. В) 
Эволюция назариясига – инсон табиий-ижтимоий ривожланиш оқибатида 
келиб чиққан мавжудот. С) Космос назариясига кўра, инсон космосдан 
тушган.
Сизнинг дунёқарашингизга юқоридаги назарияларнинг қайси бири яқинроқ ва 
нима учун? 
4. Фаталистик (мутлақ детерминизм) қарашга кўра, инсоннинг тақдири 
олдиндан белгилаб қўйилган. Бу қараш кўпроқ – Шарққа хос (Умар Ҳайём, 
Жалолиддин Румий).
Ғарбда эса, волюнтаристик (индетерминизм) қараш (Ницще, Шопенгауэр) 
устувор. Бунда тақдири азал инкор қилинади. Унга кўра, инсон эрки ўз қўлида 
бўлган индивидуал мавжудот. Учинчиси, диалектик қарашга кўра (Гегель), 
эркинлик ва зурурият ўзаро алоқадордир.
Шарққа – жамоавийлик ва Ғарбга – индивидуаллик хос.
Сизнинг дунёқарашингизга қайси бир қараш яқин ва нима учун? Сизнинг-ча 
бутун олам инсон учун яратилганми? 
5. Инсон борлиғи бевосита унинг эркинлиги билан боғлиқ. Нима деб ўйлайсиз, 
инсон мутлоқ эркинликка эриша оладими? Сиз қанчалик эркинсиз?
Ҳамма хатти-ҳаракатларингиз олдиндан белгилаб қўйилганига ишонасизми? 
Ирода эркинлигига қандай қарайсиз? 
6. Бугун айрим жамиятларда инсон оғир, тузалмайдиган касалликка 
чалинганда ҳаётини белгилаш – сунъий ўлимга, яъни Эфтаназияга қонуний 
рухсат беришди. Бунда беморнинг розилиги асосида яқинлари ариза асосида 


унинг юрагини сунъий равишда тўхтатишни сўрашади. Сиз нима деб 
ўйлайсиз, инсон мазкур ишга қўл уришга қанчалик ҳақли? 
7. Маълумки, инсон ижтимоийлашиш, ҳаётда яшаш, тириклик учун курашиш 
жараёнида рол ўйнашига, “ниқоб кийиши”га тўғри келади. Ушбу ҳол бир 
инсоннинг ботинида бир неча инсон яшаши мумкинлигидан далолат беради. 
Сиз мазкур ҳолатга қандай қарайсиз? Сиз неча хил ниқобга эгасиз? 
8. 
Ўзбекистон Республикасининг олий таълим даргоҳларидаги амалдаги
таълим тизими сизни қониқтирадими? Сизнинг юқори савияда билим 
олишингизга профессор-ўқитувчиларнинг билими кўпроқ таъсир қиладими 
ёки унверситетда яратилган шароитлар ? Сизнингча таълимни янада 
ривожлантириш учун нималарга этибор копроқ қаратиш керак. 
9.
Сизнингча нима учун жамиятда айрим одамлар жуда ночор ва камбағал 
бўлиб яшашади ? Сизнингча Инсон камбағал бўлиб қолишига асосан қайси 
омиллар копроқ сабаб бўлади ? 
10.
Сизнингcа камбагаллик айбми? Камбагаллик инсоннинг қайсидир 
жиҳатлари унинг ожизлиги ифодалайдими ? Сизнингча камбағалликни 
фалсафий мушоҳада қилиш керакми ? 
11. 
Сизнингча жамият тараққиётига аҳолининг бой, бадавлат яшаётган 
қатлами копроқ таъсир қиладими ёки камбағал, ночор қатлами, қайси қатлам 
жамият тараққиётига копроқ хизмат қилади. 
12. 
Сизнингча Камбагалликдан қандай, нима қилиб тезроқ чиқиш мумкин? 
Тезроқ чиқишнинг самарали усулини нима деб биласиз ? 
13. 
Сизнингча Коррупцияни фалсафий мушоҳада қилиш керакми. У фалсафий 
муаммо доирасига кирадими? Коррупциянинг жамият учун хавфи нималарда 
деб ўйлайсиз? 
14. 
Дин ва диний эътиқодга муносабатингиз ?Диннинг тариҳий ва ижтимоий 
аҳамияти нимадан иборат ? 
15.
Сизнингча Инсон камолати ва жамият тараққиётида диний онг муҳимми 
ёки илмий билимлар

Download 109.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling