Н. М. Турғунова “ бобурнома” асарида ономастика
Download 1.07 Mb. Pdf ko'rish
|
boburnoma-asarida-onomastika
- Bu sahifa navigatsiya:
- __________________________________________________________________________________
Вестник магистратуры. 2020. № 4-1 (103) ISSN 2223-4047 __________________________________________________________________________________ 102 UDC 378 Н.М. Турғунова “ БОБУРНОМА” АСАРИДА ОНОМАСТИКА Ушбу мақолада “Бобурнома” асарининг тилшунослик фани тараққиётидаги аҳамияти ва асардаги ономастик бирликлар хусусида фикр юритилади. Калит сўзлар: тилшунослик, ономастика, ойконим, топоним, антропоним, гидроним. Захириддин Муҳаммад Бобур нафақат шоҳ ва шоир, балки машҳур тилшунос олим ҳамдир. Унинг “Бобурнома” қомусий асаридаги тилшуносликнинг туркшунослик, графика, фонетика,стилистика,этнолингвистика, орфоэпия, қиёсий тилшунослик, фразеология, ономастика (номшунослик), этимология, лексикологияга оид далиллар ўзбек, ҳинд, форс-тожик, араб тилларини ўрганишда муҳим тарихий манбадир. “Бобурнома” да 14728 та сўз қўланилган бўлиб, шундан 4007 таси (умумий лексиканинг 27%)ни номлар ташкил қилади. Жумладан, 1507 та антропоним, 1253 та топоним, 284 та этноним, 175 та зооним, 247 та фитоним, 37 та китоб ва рисола, 4 та кема номи келтирилган. Асарда тахминан 1000 тагача географик ном-мамлакат, шахар, қишлоқ, калъа, дашт, довон, дала, дарё, кўприк, кечик, кўл, чашма, боғ, яйлов, ўтлоқ ва бошқа жойларнинг номлари тилга олинган. Юзлаб географик номлар тарихий ва тилшунослик нуқтайи назаридан изоҳланган. Асарнинг илмий-танқидий матнини яратган япон олими Эйжи Мано бежизга уни “маълумотлар хазинаси” деб атамаган эди. “Бобурнома” да учрайдиган топонимлар улар ифодалаган объектларнинг турига кўра бир неча гу- руҳга бўлинади. Буларнинг бир қисмини аҳоли масканлари номлари-ойконимлар ташкил этади. Улар қуйидагилар: 1) мамлакатлар номлари: Афғонистон, Ҳиндистон, Арабистон, Мўғулистон, Ироқ, Озарбайжон, Миср, Хитой, Хуросон; 2) шахарлар номлари: Деҳли, Ғазна, Кобул, Машҳад, Банорас, Лоҳур, Урганч, Тошканд, Андижон, Кеш, Сайрам, Қарши, Бухоро; 3) қишлоқ ва кентлар номлари: Маҳаммад оға кенти, Худак кенти, Бешкент; 4) қалъа ва қўрғонлар номлари: Қалъаи Дабуси, Қалъаи Зафар, Олақўрғон, Тошқўрғон, Асфидак қўрғони; 5) работлар номлари: Работи Сарҳанг, Работи Зарврақ, Работи Рўзак. “Бобурнома” да жуда кўп тарихий шахслар-темурий ҳукмдорлар, ҳарбий амалдорлар, илм-фан ва санъат намояндалари ва бошқаларнинг шакл-шамоиллари ва руҳиятлари моҳирона чизилган, уларнинг хатти-ҳаракатлари очиб берилган. “Бобурнома” да Амир Темур, Шоҳрух Султон, Абусаид, Улуғбек, Султон Ҳусайн, Муҳаммад Шай- бонийхон, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Умар Шайх Мирзо, Султон Аҳмад Мирзо, Султон Маҳмуд Мирзо, Аҳмад Танбал, Хусравшоҳ, Зуннун Арғун, Исмоил Сафавий, Шоҳ Таҳмасп, Хожа Абулмакорим, Хожа Мавлонойи Қози, Бадиуззамон Мирзо, Абдуллатиф Мирзо, Пона Санго, Иброҳим Лўдий сингари шоҳ ва шаҳзодалар, амир ва беклар, пир-муршидлар ҳақида муҳим тарихий маълумотлар келтирилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари жой номларига бой манбадир. Унда сув ҳавзаларини ифодаловчи атоқли отлар-гидронимлар алоҳида ўринни ташкил этади. Гидронимлар қандай сув объектларини англатишига кўра қуйидаги турларга бўлинади; 1.Дарёлар номи: Ганг дарёси, Аму дарёси, Оқсув дарёси, Жўн дарёси, Сайхун дарёси, Иламиш да- рёси, Сару дарёси, Сатлуж дарёси, Синд дарёси, Дарёйи Хўр кабилар. 2.Булоқ-чашма номлари: Ёнбулоқ, Қорабулоқ, Қарғабулоқ, Бобоқаро чашмаси, Бодомчашма, Гар- чашма, Ҳалвочашма, Чашмаи Пара кабилар. 3.Ариқ ҳовуз ва сойлар номлари: Қирқариқ, Ҳоқон ариғи, Маллахон ховузи, Ҳавзи Моҳиён, Қўруқ сой, Аласой сингарилар. “Бобурнома” да ариқ номларинг айримлари тожикча “жўй” сўзи орқали ифода- ланган: Жўйи Инжил, Жўйи Шоҳий. 4.Кўллар номи: Қоракўл, Кўлигил, Кўли Малик, Кўли Мағок сингарилар. © Турғунова Н.М., 2020. ISSN 2223-4047 Вестник магистратуры. 2020. № 4-1 (103) __________________________________________________________________________________ 103 Хулоса қилиб айтганда, “Бобурнома” XV аср охири-XVI аср бошларидаги Ўрта Осиё, Афғони- стон ва Ҳиндистоннинг тарихи, географияси, этнографияси, ўсимлик ва ҳайвонот олами, халқи, одамла- рининг касб-кори, тили ва бошқа хусусиятлари ҳақида бебаҳо маьлумотларни ўзида мужассам этган қому- сий асардир. “Бобурнома” асарида тарих, этнография, географияга оид қимматли маълумотлардан ташқари, тилшуносликнинг топонимика соҳасида ҳам қимматли маълумотлар келтирилган. “Бобурнома” нинг бу борадаги аҳамияти шундаки, ундан топонимларнинг қадимий шаклларини аниқлаш, тарихий топонимия масалалари, шунингдек, географик терминология тадқиқида муҳим тарихий ва қимматли манба ҳисобла- нади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома.-Тошкент: Шарқ, 2002 й. 2. Улуқов Н. Гидронимик индикаторларининг лисоний тадқиқи. Наманган 2012 й. ТУРҒУНОВА НИГОРА МАРИФЖОН ҚИЗИ – Наманган тумани 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, Uzbekistan. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling