ИНФЛЯЦИЯ
Бу пул муомаласи қонунлари бузилиши натижасида қоғоз пулларнинг мамлакатда яратилаётган товар ва хизматларга нисбатан ортиб кетишидир.
Натижада
Пул қадрсизланади
Инфляция суръатини (ИС) аниқлаш формуласи
бу ерда:
ТНИж – жорий даврдаги истеъмол товарлари нархи индекси;
ТНИб - базис даврдаги истеъмол товарлари нархи.
ТНИж-ТНИб
ИС=------------------------- Х 100%
ТНИб
Инфляциянинг асосий турлари
- Ялпи талаб ортиқчалиги билан натижасида юзага келадиган инфляция.
Талаб инфляцияси
- Ялпи таклиф қисқариши натижасида юзага келадиган инфляция.
Таклиф инфляцияси
- нархлар йилига 10 фоизгача ўсадиган инфляция
Ўрмаловчи инфляция
- нархлар йилига 20 дан 200 фоизгача ўсадиган инфляция.
Жадал инфляция
- нархлар йилига 200 фоиздан юқори даражада ўсадиган инфляция.
Гиперинфляция
- Олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган инфляция.
Кутилаётган инфляция
- Олдиндан айтиб бўлмайдиган инфляция.
Кутилмаган инфляция
Инфляциянинг келиб чиқиш сабаблари
1
- Керагидан ортиқча пул эмиссия қилиниши;
2
- Пул ҳарид қобилиятининг пасайиши;
3
- Давлат бюджети тақчиллиги;
4
- Кредитнинг ҳаддан ташқари ортиб кетиши;
5
- Ишлаб чиқариш жараёнида номутаносибликларнинг пайдо бўлиши;
6
- Бозорда товарлар танқислиги.
Инфляциянинг таъсири
Ахолига таъсири
Ахоли жамғармалари қадрсизланади;
Қарз берган ютқазиб, олган ютади;
Ишсизлар кўпаяди;
Спекуляция ривожланади.
Иқтисодиётга таъсири
Тармоқлараро мутаносиблик бузилади;
Пул ишлаб чиқариш соҳасидан муомала соҳасига ўтади;
Истеъмол ва жамғарма нисбати бузилади.
Банк тизимига таъсири
Товарларни кредитга сотиш йўқолади;
Банк имкониятлари қадрсизланади;
Фоизлар даражаси ўсади;
Ахоли омонатларини жалб этиш қийинлашади.
Инфляциянинг олдини олиш усуллари
Ишлаб чиқаришни жонлантириш
- Солиқдан имтиёзлар бериш;
- Имтиёзли кредитлар ажратиш;
- Янги очилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
Пул массасининг ортишини чеклаш
- Пул даромадларини (иш ҳақи, пенсия) назорат қилиш;
- Депозитларнинг фоиз ставкасини ошириш;
- Пул эмиссиясини чеклаш;
- Пулнинг банкдан ташқари ҳаракат қилишига йўл қўймаслик.
Пул муомаласини барқарорлаштириш усуллари
- Бунда эски, қадрсизланган пуллардан батамом воз кечилиб, муомалага янги пуллар киритилади.
Нуллификация
- Бунда миллий валюта курси расмий оширилади. Масалан 1$=1700 сўмбўлса, ревальвациядан кейин 1$=1000 сўм бўлади. Бунда экспорт пасайиб импорт ошади.
Ревальвация
- Бунда миллий валюта курси расмий пасайтирилади. Масалан 1$=1700 сўмбўлса, девальвациядан кейин 1$=2500 сўм бўлади. Бунда импорт пасайиб, экспорт ошади.
Девальвация
Do'stlaringiz bilan baham: |